Факултет декани А. Турғунов


Download 324.5 Kb.
bet9/14
Sana06.04.2023
Hajmi324.5 Kb.
#1330210
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   14
Bog'liq
Жаннатхон БМИ

Рикобиға суриб кўз, қўл очиб қилдим дуо ёлғуз...
“Девони Ниҳоний”даги бир ғазалнинг бошланиши эса қуйидагича:
Нигоро, фурқатингда борму мунча мубтало ёлғуз,
Ғаму ҳасратларинг бирла юрак бағри адо ёлғуз...
Муқимийнинг бу шеъри бир воқеа ва ундан келиб чиққан савол-жавоб (ғазал-диалог) тарзидаги асардир. Радиф, вазн ва оҳанг сақланган ҳолда Ҳамза-Ниҳоний унга назира битган бўлса-да, аммо образлар ва асардаги сюжет сақланмаган. Аммо, шоир сифатида бу сюжету образ ҳам уни бефарқ қолдирмагани ойдинлашади. Негаки, айнан Муқимий ғазалидаги тасвир: бир гўзалнинг от ўйнатиб ўтиши ва у билан суҳбат мотиви Ниҳонийнинг яна бошқа баъзи ғазалларига ҳам асос бўлган. Масалан:
Ногаҳон ўтди назардин бир пари от ўйнатуб,
Нозу истиғно била олма, анорин тебратуб...
Хам бўлиб қилдим салом, очдим ду этмоққа қўл,
Давлатинг бўлсун фузун” - дедим, кўзум мўлтурлатуб...
Ёки, яна бошқа бир ғазал:
Келди пари от ўйнатуб, тор кўчадин тапур-тупур,
Қаҳр ила уст-устига қамчи солиб тасур-тусур...
Турдим анга салом этиб, тутдим узангуни ўпуб,
Қоч” - деди, “Чайнаб олмасун бошу кўзинг ғасур-ғусур”...
“Девони Ниҳоний”даги “Айрилмасун” радифли ғазал эса Муқимийга тазмин-назирадир. Негаки, Ҳамза шу радифли ғазалида Муқимийнинг айни радифли машҳур шеърининг матлаъсини келтиради.
Муқимий:
Ҳеч ким мендек, илоҳи, ёридин айрилмасун,
Меҳрибон, мунис ўшал дилдоридин айрилмасун...
Бандае ё Раб, Муқимийдек бўлиб хору касод
Суду савдодин қолиб, бозоридин айрилмасун -
Ҳамза-Ниҳоний:
Ҳеч ким мандек, илоҳи, ёридин айрилмасун,
Муниси ғамхор ўшал дилдоридин айрилмасун...
Борму бир марди Худо, сийнамга урса ханжаре
То Ниҳон ул раҳмати асроридин айрилмасун -
Аввало, ушбу “Айрилмасун” ғазалини Ҳамза 1911 йил ёзади ва “Бир қиз билан боғланиш шеърлари” рўйхатида бош мисрасини келтиради. Демакки, ёш Ҳамза шу йилда ўзи ошиқ бўлган бир қизга қаратилган муҳаббат туйғуларини ифодалашда айнан Муқимий сатрларини мувофиқ туширган. Бу албатта ушбу шеърнинг ёзилиш сабабларидандир. Ва фикримизча, дастлаб кўнгил торларини чертган бу каби устоз мисралари росмана ижодкор бўлиб шаклланаётган Ҳамзанинг адабий шууридан ҳам чуқур ўрин олган. Чунки, шоирнинг илк ижодидаги бундай адабий таъсир кейинчалик ҳам беиз кетмаганлигини ҳужжатлар орқали кўриш мумкин.
Адабиётшунос О.Жўрабоев Ҳамзанинг Муқимийга яна бир назираси ҳақида шундай ёзади: “Ҳамза архивидаги кўп сонли автографлари орасида Муқимий қаламига мансуб – “Ақлу ҳуш учди бошимдин, эй пари девонаман...” дея бошланувчи ғазални ҳам кўчирган бир ҳужжат (№119)29 сақланади. Энди, бу ғазалга ҳам шоир тазмин-назира қилганми, ёки қилмоқчи бўлганми – йўқми, бизга қоронғу. Маълум бўлгани шуки, бу шеър Ҳамза томонидан 1920 йилларда хатга туширилган. Йилни аниқ айтмаётганимизнинг сабаби, мазкур ҳужжатга сана қўйилмаган. Аммо, унда Ҳамзанинг яна 1927 йилдаги ижод маҳсулларидан бўлмиш “Рўза тутдим ноз учун...” шеъри30 ҳам ўрин олган. Яна, шу архивдаги бошқа бир ҳужжатда (№85)31 эса Ҳамзанинг “Наштар” тахаллуси билан эълон қилган ҳажвий шеъри мавжуд. Бу шеър 1928 йили ёзилган. Муҳими шундаки, унга “Жиноятлари очилиб шипирилган ишчилар тилидан” дея ном қўйилиб, “Муқимийға ўхшатма” дея изоҳ қўшилган. Бу чиндан ҳам Муқимийнинг машҳур “Ёдимға тушти” мураббаъсига ҳам жанр, ҳам вазн, ҳам услуб жиҳатидин назирадир”32.
Ҳамзашунос олим Ю.Султонов Ҳамзанинг 1905-09 йилларда ёзган лирик асарларининг кўпи Муқимий ва Фурқатга эргашиши натижасида юзага келган деган фикрни илгари сурган33. Ушбу кузатишдан келиб чиқиб, тадқиқотчи Ш.Аҳмедов ўз диссертациясида Муқимийнинг “Айладинг” радифли мураббаъси билан Ҳамзанинг “Ақлу ҳишим ҳайрон айладинг” мисрали мураббаъси, Муқимийнинг “Баҳор айёмидур чун абр гирён бўлмасам бўлмас” деб бошланувчи ғазали билан Ҳамзанинг “Манам Мажнуни беҳуддек адолар бўлмасам бўлмас” деб бошланувчи ғазали ўзаро ижодий таъсир натижасида юзага келганини ўринли қайд этган34. Фурқатнинг “Оҳким, йўқтур, мени табъимга лойиқ улфатим” мисраси билан бошланувчи ғазалида Ҳамзадан аввалроқ бундай руҳий кечинманинг бадиий талқинини кузатган эдик. Шу каби “Фурқат анъаналарига содиқ қолган” Ҳамза Фурқатнинг “Бир қамар сиймони кўрдим балдаи Кашмирда” бошланмали ғазалига “Лола янглиғ оразини бир кўриб тасвирда” деб бошланувчи ғазал-назира битилгани ва у санъаткорликда Фурқатга яқин келишини тадқиқотчи Ш.Аҳмедов ҳам кузатган35.
Ҳамза шеърияти жадид адабиётининг бошқа вакилларига нисбатан мум-тоз анъаналарни ўзига сингдирган ижод намунаси саналади.
Бу каби факт ва ҳужжатлар Ҳамзанинг, нафақат “Ниҳон-Ниҳоний” тахаллуси билан битган илк ижод маҳсулида балки, бутун ижоди давомида, ҳатто ҳаётининг охирги йилларида ҳам Мавлоно Муқимий ижодиётидан ўрганиш, таъсирланиш ва ижодий фойдаланишдан чекинмаганлигини далиллайди.
Ҳамза ижодига салафлар таъсири, айниқса, Ҳамза ва Хазиний масаласи адабиётшунос О.Жўрабоев томонидан тадқиқ этилган36.
Аввало, Ҳамза бутун девони давомида ўзга муаллифлардан фақат Нисорий Намангонийнинг “Монандинг сани” радифли ғазалига бир мураббаъ37 ва Ҳазинийнинг “Қадримга етмас...” дея бошланувчи ғазалига бир тахмис38 боғлаган, холос.
Мухаммас шундай бошланади:

Download 324.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   14




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling