Факултет декани А. Турғунов


III. Боб. Ҳамзанинг ирфоний шеърияти


Download 324.5 Kb.
bet11/14
Sana06.04.2023
Hajmi324.5 Kb.
#1330210
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   14
Bog'liq
Жаннатхон БМИ

III. Боб. Ҳамзанинг ирфоний шеърияти
3.1. Ирфоний мавзулар тараннуми.
“Ҳамза Ҳакимзода, замондошларининг эслашларича, шакл ва шамойили бир-бирига мутаносиб киши бўлган. Унинг кўркам ва жиддий қиёфаси, билим-маърифатда замондошларидан анча илгарилаб кетганлиги, исломий ва дунёвий билимлари билан эл орасида обрў-эътибор топганлиги, дунё кезган ва дунё таниган кишилардан эканлиги, ҳаж зиёратида бўлиб, исломий арконлардан бирини адо этганлиги, Қуръони карим ва Ҳадиси шарифлар маъниларидан чуқур бохабарлиги замондошлари томонидан кўп эътироф этилган. Дарҳақиқат, Ҳамза ухровий билимлар ва уларнинг асосларига чин эътимод билан ёндашган. Мактаб болалари учун яратган “Ўқиш китоби”, “Қироат китоби”, “Енгил адабиёт” сингари қўлланмалари болаларни Исломиятга даъват этувчи содда, тушунарли тилда битилган шеърлар, исломий ҳикоятлардан таркиб топганлиги ҳам буни яққол далиллайди. Ва ҳатто унинг Октябр тўнтаришигача ва ундан кейин ёзилган драмалари, миллий романлари, публицистикасида ҳам миллий ва исломий қарашлари кўзга ташланиб туради. У қаерга бормасин, маърифатли кишилар, ҳатто оддий кишилар ўртасида ҳам ҳурмат-эътиборга, иззату эъзозга сазовор бўлган42.
Ҳамза миллатни жаҳолат, истибдод, илмсизлик туфайли фожеъ аҳволга тушган Туркистонни йиғлашга даъват этади: сен шундай йиғлагинки, ҳатто “руҳсиз танлар тебрансин”, сени шундай аҳволга солган, ўзи зиллатга, хорликка ботган миллат уйғонсин!
Дариғ тутманг илм учун кетса молу жон,
Ўқув фарзлиги минг йўл Қуръонда фармон,
Маърифатсиз тонулмас аҳкоми имон,
Илмсизга айтулмас комил мусулмон.
Йиғла, йиғла, Туркистон, йиғла, Туркистон,
Руҳсиз танлар тебрансун, йиғла, Туркистон.
Бошқа миллат вакиллари-чи? “Ўзга миллат вакиллари ҳикмат топиб учсалар сўйи само”. Улар ўз халқи учун молу жонини қурбон қиладилар, илм-маърифат йўлида бор-йўғини бахшида этадилар, миллат равнақи учун қон ютадилар. Илм-маърифат сирларини эгаллаб, кашфиётлар қилмоқдалар. Бизнинг одамлар-чи? “Бизнинг эллар лоақал дардига дармон истамаз”. Шоир шу ўринда Туркистоннинг ўтмишига разм солади: оламга илм нурини таратган, иқболи қуёшдек чароғон замонларнинг ўтиб кетганидан афсус чекади:
Эсиз, эсиз Туркистон, қани аввалги ҳоли?
Оламга зиё берган ул хуршиди иқболи?
Абри ғафлат қуршади, тун бўлди истиқболи,
Хўр бўлса миллатимиз, тутмасмикин уволи.
Ҳамзанинг илк шеърлари туркий тилдаги мумтоз шеърият, умуман Шарқ адабиёти анъаналари таъсирида яратилгани илмда қайта-қайта изоҳланган. Ҳамзанинг биринчи устоди, илҳомчиси Алишер Навоий эди. Ҳамзанинг ғазалларидаги Муқимий, Фурқат, Завқий шеърлари билан ғоявий-бадиий мусобақадошлик бошқа бир шоир тажрибаларида кўзга ташланмайди. Форс-тожик шеъриятини, Ҳофиз, Саъдий, Жомий, Бедил каби даҳо санъаткорлар меросини Ҳамза теран билган. Шунинг учун ҳам унинг девони, ундан кейин ҳам тартиб берилган бирор бир девонга ўхшамайди.
Диний-тасаввуфий мавзудаги шеърлари Ҳамзанинг шоирлиги орифликка, орифлиги шоирликка чорлагани кўриниб турибди. Ғафлатдан қутилиш, Ҳаётни ичдан, яъна зоҳирга қараб ботинни кўриш ва мушоҳада этишни у орифликнинг асосий шарти, деб таъкидлайди:
Ҳар нафас шукр ила ўтар худонинг ёдида,
Бўлма ғофил ломуқаррар вақти пинҳондур ҳаёт.
Ориф ҳеч пайт маънан бир маслак, бир миллат, бир юрт доирасида чегараланиб қололмайди – башарсеварлик мақомига кўтарилади. Акс ҳолда Ҳамза:
Миллатим насли башардур, ватаним курраи арз,
Иккисин хизмати фарздур, иккисидан жон қарз,
деб ёзолмасди.
Бундай сатрлар ватан ва фарзанд орасидаги алоқа ҳамда ҳолдошлик нақадар чуқур, нечоғлик самимий бўлиши лозимлигини ҳамма пайт урғулаб боради. Ватан фикри ва ватанпарварлик туйғуси адабиётимизда доимо бор эди. Аммо Ҳамза бу фикр ва туйғуни шеърхон кўнглида янги-янги бир нафас, Ҳаётий бир ранг билан жонлантирган шоирлардан бири ўлароқ адабиёт тарихидан ўрин олган эди.
Ҳамза дарвеш ижодкор, ҳис ва эҳтирослари ёлқинли шоир. Таассурот, кечинма ва оҳангдорлик унинг ғазалларида бошқача бир уйғунлик касб этган. Машрабга ўхшаб Ҳамза ҳам исёнкор ва талвинчи: ҳолдан ҳолга юксалиш, кайфият манзараларини ҳар гал янгиликка хизмат эттиришни у хуш кўради. Бундай шоирларда хато, нуқсон, адашув, иккиланиш, ҳатто нималардандир кечиш ҳам бўлади. Чунки улар белгили “ижодий” ният, сўник қалб билан қалам тебратолмайди. Долзарб мавзуларда қаторлаштириб шеърий “ҳайкалча”лар ясаш ҳам қўлларидан келмайди. Чунки “жасорат фурсати”дан ҳоли воқиф бўлинмаган.
Шоир Туркистон ҳолига бағишланган бир шеърида Туркистоннинг яхши ҳолини бой берган, “истиқболин ушатган”, ”ўз жисмига ўзи ўқ узган”, “зулмат тоши ёғдирилгани билан” ҳеч кўзи очилмайдиган бир ўлка, деб таърифлайди. Унингча, бу юртда “ҳиммат чашмаси қуриб”, ғайрат боғ-у бўстонлари сўнган; эҳсон қўли қайрилиб, ибрат кўзи юмилган. Шу боис иттифоқ ўрнини ҳасад, адоват, ғийбат, кибр-у ғурур эгаллаган. Ватаннинг эса йиғилишга ҳам ҳоли қолмаган. Бундай муносабатдан халос бўлишнинг биринчи чораси ўзини юртига фарзанд деб билган кишининг ясама кўтаринкиликка ён бермай, беҳуда “наъралар”дан тийилиб нафсни енгишга куч сарфлашдандир:

Download 324.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   14




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling