Факултет декани А. Турғунов


Download 324.5 Kb.
bet10/14
Sana06.04.2023
Hajmi324.5 Kb.
#1330210
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   14
Bog'liq
Жаннатхон БМИ

Бўлдим асири бир моҳи тобон,
Шаб то саҳарлар ман зору гирён,
Ҳарчанд қилруман кўйида афғон,
Қадримга етмас муғбача лодон,
Айлар жафолар бизларга чандон...
Албатта, бу тахмис Ҳамза ижодининг дастлабки маҳсулларидан бўлгани боис унда тўла равишда ғазал матни ва руҳиятига эргашиш кучли. Ва бу жиҳат ёш Ҳамзанинг ижодий шаклланишида Ҳазинийдек истеъдодли ижодкорга эргашганлигини кўрсатади. Худди шунингдек, Ҳамза девонидан ўрин олган бир қатор шеърлар жумладан, “Ё Раб”, “Бир келсангиз”, “Ғалат”, Бўлмасам бўлмас”, “Паямбар йўхлагайларму?”, “Токайғача”, “Тонг отқуча” радифли ғазаллар, “Ё ҳаёт ан-набий” радифли мухаммас ва “Қилма” радифли мусаддас айнан Зиёвуддинхон Ҳазинийнинг шу радифли асарларига ўхшатма ёки назира тарзида яратилган. Бу фикримизнинг тасдиғини қуйидагиларда ҳам кўриш мумкин.
Ҳазиний:
Талабга еткуруб ман хастани дилшод қил, ё Раб!
Қолибман ҳажр зиндони аро, озод қил, ё Раб!..-
Ҳамза-Ниҳоний:
Гунаҳ занги била оинаи дилдур қаро, ё Раб!
Ўзинг нуринг-ла сайқал берки, топсин бир сафо ё Раб!..
Ҳазиний:
Эй, паривашларни шоҳи, муддао, бир келсангиз,
Ҳосил ўлмас матлабим ҳар ду саро, бир келсангиз...-
Ҳамза-Ниҳоний:
Субҳ янглиғ кулбама айлаб зиё бир келсангиз,
Пардаи зарринни ташлаб, маҳлиқо, бир келсангиз...-39
Ҳазиний:
Бу ўтар дунёга, дўстлар, боғу бўстонинг ғалат,
Барчани ташлаб кетарсан, кўшку айвонинг ғалат...-
Ҳамза-Ниҳоний:
Олти кунлик умр учун бехуда кирдоринг ғалат,
Шодига хуш, ҳасратига оҳ ила зоринг ғалат...-
Ҳазиний:
Кеча-кундуз умид этсам пайғамбар йўхлагайларму?
Кўзумдин қон тўкар бўлсам пайғамбар йўхлагайларму?-
Ҳамза-Ниҳоний:
Банимтек осий умматни паямбар йўхлагайларму?
Ҳамиша хоби ғафлатни паямбар йўхлагайларму?-40
Ёки, Ҳазиний тўранинг ХХ асрнинг дастлабки йилларида ёзилиб, жуда машҳур бўлиб кетган “Тонг отқунча” радифли ғазали ҳам ёш шоир Ҳамзани эътиборсиз қолдирмаган, унинг шу радифда бир асар яратишига илҳом манбаи вазифасини ўтаган.
Ҳазиний:
Ҳижрон ўтиға бағрим сўзона тонг отқунча,
Ўртаб юрагим, чашмим гирёна тонг отқунча…-
Ҳамза-Ниҳоний:
Эй дилрабо, ишқ ўтида сўзонаман тонг отқуча,
Масту аласт Мажнун каби девонаман тонг отқуча...-
Ҳамзанинг бу шеъри ҳам, юқорироқда таъкидланган “Бир қиз билан боғланиш шеърлари” рўйхатида келтирилганига кўра, 1911 йилда ёзилган Аммо, шеърнинг рўйхатдаги мисраси бироз фарқли - “Эй маҳвашо, солғил назар гирёнаман тонг откуча”. Шундай бўлса-да, айтиш мумкинки, Муқимийнинг жарангдор ғазаллари каби Ҳазиний қаламига мансуб бу дилўртар асар ҳам кўнгли ишққа ошуфта бўлган ёш Ҳамзага ҳам руҳий, ҳам адабий жиҳатдан қаттиқ таъсир қилган.
Ҳазинийнинг машҳур шеърларидан яна бири “Ё ҳаёт ан-набий” радифли ғазалдир. Бу ғазалга ўз даврида Камий ва Шеван тахмис қилган, Нодим, Хилватий, Хислат каби шоирлар назиралар битишган. “Девони Ниҳоний” таркибида ҳам шу радифда 8 банд (40 мисра) мухаммас мавжуд. Мухаммас вазн, услуб, мавзу ва ғоя жиҳатидан ҳам Ҳазиний асарига мувофиқ наът типидадир.
Ёки, алоҳида мавзуга бағишланган Ниҳонийнинг бир мусаддаси Ҳазинийнинг шу тахлит асарига шаклдош ва оҳангдошдир. Таъкидланаётган ушбу икки асардаги мотив тарихий. Яъни, мазкур мусаддаслар маълум тарихий ҳодиса ҳақидадир. Бу ҳодиса – 1902 йил 16 декабрда Андижон шаҳрида содир бўлган даҳшатли зилзиладир. Энди ҳар икки муаллиф мусаддасининг бошланғич бандларига диққатни қилсак.
Ҳазиний:
Гуноҳимни Худоё, рўзи маҳшарда ҳисоб этма,
Санга мушрику кофирлар қаторида азоб этма,
Жаҳаннам оташига куйдуриб жисмим кабоб этма,
Санга қилдим тазарруъ, ноумид айлаб итоб этма,
Ўзинг раҳм айлагил Фарғонани зери туроб этма,
Бу дор ул-мулкни Тошканд, Андижон янглиғ хароб этма...-
Ҳамза-Ниҳоний:
Худоё, ҳолимизни ушбу кундин ҳам батар қилма,
Балолар тийғи келса бошимизни бесипар қилма,
Биза бу зиндаликни оқибат бир кун заҳар қилма,
Бу беш кунлик жаҳондин ҳасрато бирла ўтар қилма,
Илоҳи, Андижондек зилзила бирла хабар қилма,
Бизи Фарғонани ҳам бир куни зеру-забар қилма...-
Маълумки, Қўқон адабий муҳитида ХИХ асрнинг сўнгги чорагига келиб туркум (цикл) шеърлар яратиш ўзига хос тарзда урф бўлган эди. Андижон зилзиласи ҳақида ҳам бадиий адабиётда туркум шеърлар яратилган. Ҳазиний ва Ҳамза каби Муқимий, Муҳйи, Зорий, Псандий, Камий, Ибрат, Насимий, Шавқий, Фаёз, Хатмий, Дабирий, Шоҳий ва Олим Нурий ҳам бу фожеа борасида ғазал, мухаммас, мусаддас ва таърихлар битганлар.
Мусаддасдаги бир жиҳатга эса алоҳида эътиборни қаратиш керак. Маълумки, Ҳазиний ижодида ирфоний маъно ва мазмун етакчидир. Мазкур мусаддасида ҳам у ушбундоқ – зилзиладек балони ўз феъли бади туфайли бошига келгани учун миллатни гуноҳларига тавба қилишга чақиради ва Ҳақ таолодан афв-истиғфор ўтинади. Ҳамза асарида ҳам тавбакорлик маъноси мавжуд, лекин баъзи ўринларда замона воқеаларига муносабат, хусусан ижтимоий руҳ етакчилик қилади. У бирма-бир замона иллатларини санайди. Бунда маълум қадар унинг келгусида яратилажак жанговар-публицистик руҳдаги асарларидагидек кайфият сезилади. Ҳазиний мусаддасининг 1-, 3-, 5- бандлари билан Ҳамза мусаддасининг 1-, 2-, 3- бандлари ҳамоҳанг бўлса-да, кейинги бандларда юқорида таъкидлаганимиздек, мазмун-моҳиятида фарқ бор. Шундай блса-да, Ҳамза зилзила ҳақида асар яратишда айнан Ҳазиний асаридан қаттиқ мутаассир бўлган. Шунинг учун ҳам унинг услуби, оҳанги ва мазмуний йўналишини танлайди. Айтайлик, бу зилзила ҳодисасига муносабатда Муқимий йўналишини эмас.
Демакки, Ҳамзанинг бу мусаддаси Ҳазиний тўра шеърининг “қолипи”дадир. Айтиш мумкинки, у ушбуни ёзишда, бошқа шоирларга эмас, айни жанр ва бир хил вазнда, Ҳазинийга эргашган. Яъни, таъкидланган туркумдан Ҳазиний услуби ва анъанасига амал қилиб асар яратган.
“Девони Ниҳоний”даги ушбу ва яна бошқа бир қатор шеърларда ҳам Ҳазинийга эргашиш кучлилиги кўринади. Бироқ, шуни ҳам таъкидлаш зарурки, аслида муаллиф – Ҳамзанинг руҳиятида Ҳазиний каби ғам ва мунг сезилмайди. Чунки, ижодкор Ҳамзанинг кўнгил олами ва кайфиятида жўшқинлик ва ҳақпарастлик яққол намоёндир.
Албатта, шуни назардан қочирмаслик керакки, Ҳамза ўз девонини тартибга солаётган 1914 йилда Ҳазиний тўра нафақат Фарғона балки бутун Туркистонда “шоири оташзабон” сифатида танилган, унинг асарлари машҳур ва марғуб эди. Ҳазинийнинг шеърлар тўплами – “Баёзи Ҳазиний” 1910 ва 1915 йиллар давомида пайдар-пай саккиз маротаба Тошкентнинг Орифжонов, Лахтин ва Порцев матбааларида босилиб турган; кўплаб шеърлари куйга солиниб, қўшиқ қилинган эди.41
Фикримизча, Ҳазиний шеъриятидан таъсирланишнинг яна бир сабаби ҳам шу таъкидланган жиҳат билан боғлиқ. Янгиликка интилувчан Ҳамза Ҳазинийнинг шеърларидан ўрганган ва унга маълум қадар тақлид қилгани ҳам назаримизда ёш шоир учун табиий ҳолдир. Негаки, шайху шоир Ҳазинийга кичик замондош бўлган Ҳамза ўз даврининг илғор ёшларидан бўлиб, вақтли матбуот ва нашрий янгиликлардан доимо баҳраманд бўлиб юрган. Худди шунингдек, ўша даврда қўлма-қўл бўлиб кетган “Баёзи Ҳазиний” билан танишган (балки, шоирнинг ўзи билан ҳам кўришган бўлиши эҳтимолдан ҳоли эмас).
Демак, Ҳамзанинг илк ижод маҳсули – ”Девони Ниҳоний” 1906-1914 йиллар давомида шаклланиб, Муқимий ва Ҳазиний асарлари унга ўзига хос адабий мактаблардан бири бўлгандир.
Боб юзасидан хулосалар:
Адабиёт тарихи нодир ҳодисаларга бой. Ҳамза Ҳакимзоданинг ўзи ҳам мана шу ситлсилада алоҳида мавқк касб этади. У адабиётимиз тарихидаги кўплаб янгиликлар билан эш. Ғазал ва умуман, мумтоз адабиётимиздаги кўплаб жанрларнинг мавзусига кўра янгиланиши бевосита адиб номи билан боғлиқ. Шунинг учун ҳам Ҳамза Ҳакимзода Ниёзийнинг адабиёт тарихидаги ўрни ва мавқеи ҳақида гапирганда унинг фақат анъанавий йўсиндаги адабиётнинг янги тарихий замондаги ҳолати ва равнақига жиддий таъсир кўрсата олган адиблар силсисласига киритиш жоиз бўлади. Ҳамзанинг серқирра ижоди адабий турларнинг барчасини қамраб олгани билан ҳам эътиборга молик.
Унинг ижоди кўп асрлик ўзбек мумтоз адабиётининг Алишер Навоий, Муқимий, Фурқат, Хазиний каби вакиллари таъсирида ривожланди ва унинг ўзи ҳам бу силсиладан муносиб ўрин олди.


Download 324.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   14




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling