Факултет декани А. Турғунов
Мавзунинг ўрганилганлик даражаси
Download 324.5 Kb.
|
Жаннатхон БМИ
- Bu sahifa navigatsiya:
- Ишнинг мақсади
Мавзунинг ўрганилганлик даражаси: Ҳамза шахсияти, адабий сиймоси, ижодиёти ўтган ХХ асрда жуда кўп ўрганилган. Бу борада қатор диссертациялар, илмий монографиялар, рисолалар, кинофильмлар яратилган2. Бироқ бу ишларнинг ҳаммаси собиқ шўро мафкураси андозаси асосида ёзилган эди. Тарихий давр ва муҳит шуни тақозо этган.
ХХ аср совет воқелигининг ўзига хос ва ўзига мос Ҳамзаси сиймоси шакллантирилган. ХХИ асрнинг дастлабки чорагида Ҳамза айрим зиддиятли қарашларнинг қурбонига айланди ва уларнинг гирдобидан ҳамон чиқа олмай турибди. Назаримизда, Ҳамзанинг порлоқ шахсияти ва безавол адабий меросини ҳукмфармон мафкуралардан ҳоли, холис ўрганиш, янги Ўзбекистоннинг миллий истиқлол мафкураси, эркин тафаккур асосида тадқиқ этиш фурсати етди. Бунга тўла асослар мавжуд. Шўро даврида Ҳамза тўғрисида қилинган ишлар ялписига чиқитга чиқиб кетмайди, албатта. Улар орасида Ҳамзанинг ҳақиқий қиёфасини кўрсатувчи рационал мағиз бор. Ҳамза Ҳакимзода Ниёзийнинг Ўзбекистон Фанлар академияси тил ва адабиёт институти олимлари томонидан тайёрланиб, 1989 йилда нашр этилган 5 жилдлик “Тўла асарлар тўплами” борки, унда ўз асарлари тимсолида Ҳамзанинг ҳақиқий сиймоси сақланган. Шунингдек, давлат архивларида Ҳамзани қайта ўрганиш ва янгича баҳолашга асос берувчи ҳужжатлар мавжуд. 2019 йил Ҳамза Ҳакимзода Ниёзий таваллудининг “Ҳамза ва ХХ аср адабиёти”3 номи остида илмий мақолалар чоп этилди. Тўпламдан Республикамиз ва хорижлик олимларнинг мақолалари ўрин олган бўлиб, мазкур мақолалар адабиётшуносликда қарор топган янгича қарашлар асосида ёзилганлиги билан аҳамиятга моликдир. Ишнинг мақсади: Ҳамзанинг ирфоний шеъриятини ўрганиш ва илмий-назарий жиҳатдан тадқиқ этишдан иборат. Ишнинг вазифалари: Асосий мақсаддан келиб чиқиб, қуйидаги вазифалар қўйилди: Ҳамзашунослик тарихи, тадрижий такомилини ўрганиш ва долзарб муаммолари юзасидан ёзилган илмий-адабий асарлар ютуқларини умумлаштириш; Ҳамза ижодида Алишер Навоий анъаналари масаласини тадқиқ этиш; Ҳамза шеъриятида салафлар анъаналарини аниқлаш; Ирфоний образ ва рамзлар ифодасини текшириш; “Девони Ниҳоний”да бадиият масалаларини ўрганиш. Download 324.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling