Факултет декани А. Турғунов
Ҳамза шеъриятида салафлар анъаналари
Download 324.5 Kb.
|
Жаннатхон БМИ
2.2. Ҳамза шеъриятида салафлар анъаналари. Ҳамза Ҳакимзоданинг адабий мероси ўзбек шеърияти тараққиётига муносиб улуш бўлиб қўшилиш билан бирга шоирнинг ижодий камолоти мумтоз адабиёт анъаналарини чуқур ўзлаштирганлигига бориб тақалади. Ҳамза миллий уйғониш даври адабиётининг вакили сифатида мумтоз шеъриятнинг адабий вориси ва ижодий давомчиси бўлди. Шоирнинг “Девони Ниҳоний” деб номланган асари Шарқ шеъриятининг азалий анъаналари ва қонун-қоидаларига амал қилинган ҳолда тузилди.
Ҳамза шеъриятида анъана ва маҳорат хусусида махсус тадқиқот яратган олим Ғ.Мўминов девон ҳақида шундай ёзади: “Девон 1905-1914 йилларда ёзилган бўлиб, 197 шеърни ўз ичига олган. Улар, асосан, ғазал, мухаммас, мусаддас, мураббалардан иборатдир. Булар, бир томондан, Ҳамзанинг классик шоирларнинг шеърларига назира тарзида ёзган шеърлари бўлса, иккинчи томондан, унинг классик поэзия традицияларига ижодий ёндашуви заминида яратган мустақил шеърларидир”23. “Ҳамза Ҳакимзода девонидаги асарларга назар ташланса, унинг ўзбек мумтоз адабиётини пухта билганлиги ва салафлар ижодидан анча баҳраманд эканлиги маълум бўлади. Хусусан, девондаги ғазал, мураббаъ, мухаммас ва мусаддасларнинг яратилишида бир қанча туркий назм усталари ижодининг салмоқли таъсирини кўриш мумкин. Тўғри, Алишер Навоий ижодидан таъсирланиш ва ўрганилганлик ҳолати Ниҳоний девонининг умумий планида ва айрим анъанлардагина сезилса, Фузулий таъсири бир неча шеърлардаги тил жиҳатидан ўғузча элемент (“баним”, “налар” каби)лардагина кўринади. Лекин шуни алоҳида таъкидлаш керакки, Ниҳоний асосан ўз муҳити ва даври ижодкорлари – Амир Умархон, Муқимий, Фурқат ва Ҳазинийдан кучли таъсирланган. Ва у Қўқон адабий муҳитининг ХХ асрдаги муносиб намояндаларидан бўлиш билан бирга, бу муҳитдаги девончилик анъанасини муваффақиятли давом эттирган шоирдир. Шу билан бирга, девони таркибига кирган шеърларни ёзишда ва ягона тўплам ҳолига келтиришда шу муҳитнинг ўзига хос анъаналари, бадиий олами ва услубий жиҳатларига амал қилган24. Қўқон адабий муҳити асосчиси ва ҳомийси, унинг забардаст намояндаларидан бўлган Амирий ўзининг санъаткорона ҳассос ғазаллари билан ўз даври ва ундан кейинги шоирларга кучли таъсир кўрсатгани маълум. Бу таъсир изларини биз Муқимий, Фурқат, Завқий каби шоирлардан тортиб то Ҳамзагача кўрамиз. Амирийнинг Ҳамзага таъсири ҳақида сўз кетганда барчанинг кўз олдига “Ўзбек хотин-қизларига”25 ғазали келади. Чунки бу замонавий руҳ ва мазмундаги ғазалини Ҳамза ўзининг яқин ўтмишдаги салафи Амирийнинг “Лаб ўгур такаллумға, зулфингни паришон қил”26 мисраси билан бошланадиган машҳур анъанавий ғазали йўлида битган. Бу ғазалга Фазлий, Ҳотиф, Нола, Фазлий, Хижлат, Фоний каби Қўқон адабий муҳити шоирлари татаббу қилганлар. Лекин Ҳамза ғазалини Амирий ва Фазлий ғазалларига қиёсан ўрганиш унинг татаббуга асосланган ғазалдан эмас, балки татаббудан таъсирланганини кўрсатади. Бунга Фазлий ғазалининг27 ашулага айланиб, “Шашмақом” таркибидан ўрин эгаллагани ва халқ ичида машҳурлиги ҳам сабаб бўлса керак. Таниқли адабиётшунос Маҳмудали Юнусов ҳам айни фикрни илгари сурган эди: “Янги Фарғона” газетасининг 1927 йил 22 февраль сонида босилган бу асар Х1Х аср Қўқон шоири Фазлийнинг “Гул юзингда зулфингни боғ аро паришон қил”, деб бошланадиган ғазалига жавобдир”28. Муҳаммад Амин Хожа Муқимий шеърияти ўз давридаги жуда кўплаб шоирлар учун “адабий эталон” вазифасини ўтаганлиги аён ҳақиқатдир. Шоир лирикасидаги бетакрор ўхшатишлар, халқона образ ва иборалар чўнг фалсафий мушоҳада қамрови ва мумтоз бадиий гўзаллик билан безалган ҳолда ўқувчиларга улашар эди. Ана шундай бадиият намуналари ўз ижодини 16-17 ёшларида бошлаган ёш Ҳамзани бефарқ қолдирмаганлиги унинг девони саҳифаларидан маълум бўлади. Мисол учун, айрим ғазалларидаги бадиият, услуб ва образлар беихтиёр Муқимий лирикасини ёдга солади: Муқимийнинг “Ёлғуз” радифли ғазали, ўз давридаёқ катта ашула қилиниб, машҳур бўлган эди. Унинг матлаъси шундай: Баногоҳ учради от ўйнатуб бир дилрабо ёлғуз, Download 324.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling