Факултет декани А. Турғунов
Download 324.5 Kb.
|
Жаннатхон БМИ
- Bu sahifa navigatsiya:
- Ишнинг амалий аҳамияти
- Ишнинг тузилиши ва ҳажми
- 1. 1. Ҳамзашунослик тарихига бир назар.
- Оташин миллатпарвар ва маърифатпарвар.
Ишнинг методологик асоси: Мустақил Ўзбекистоннинг Миллий истиқлол мафкураси асослари, Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти И.А.Каримов ва Президент Ш.М.Мирзиёевнинг миллий мафкура ва адабий мерос ҳақидаги асарлари тадқиқотнинг бирламчи методологик асосини ташкил этади. Мавзуни батафсил очиб бериш мақсадида И.Султонов, Ю.Султонов, М.Қўшжонов, Л.Қаюмов, С.Мамажонов, У.Норматов, Б.Назаров, Н.Каримов, А.Расулов, Б.Саримсоқов, Р.Иброҳимова, И.Ҳаққулов, Ҳ.Болтабоев, Н.Жумахўжа, Б.Каримов, Д.Қуронов ва бошқа адабиётшунос олимларнинг тадқиқотларига, илмий-назарий қарашларига таянилади. Улардан ташқари, жаҳон ва ўзбек адабиётшунослигида давр ва адабий қаҳрамон, образ яратиш билан боғлиқ илмий-назарий қарашларга боғлиқ адабиётлар ишнинг методологик асоси бўлиб хизмат қилади.
Ишнинг амалий аҳамияти: Ишнинг натижаларидан ўрта махсус таълим ва умумий ўрта таълим мактабларида адабиёт дарсларида, шунингдек, шоир ижоди бўйича ўтказиладиган адабий кечаларда фойдаланиш мумкин. Ишнинг тузилиши ва ҳажми. Иш кириш, олти фаслни ўз ичига олган уч боб, хулоса ва фойдаланилганадабиётлар рўйхатидан иборат. Ҳажми 65 бет. I Боб. Ҳамза ва янги ўзбек адбиёти 1. 1. Ҳамзашунослик тарихига бир назар. Ҳамза Ҳакимзода Ниёзий ўзбек маданиятининг йирик намояндаларидан бўлиб, Абдулла Қодирий, Фитрат, Чўлпон, Абдулла Авлоний, Ғулом Зафарий каби атоқли санъаткорлар билан бир сафда туришга муносиб ижодкор. “Ҳамза ҳақида кўплаб китоблар ёзилди, юзлаб мақолалар пайдо бўлди. Албатта, уларнинг теранлиги, савияси ҳар хил эди, лекин уларни бир-бирига яқинлаштирадиган муштарак томони ҳам бор эди: уларнинг ҳаммасида Ҳамза шаънига айтилган мақтовлар муттасил кўтарилиб борарди. Аммо таассуфли томони шунда эдики, мақтовларнинг аксарияти реал заминга эга эмас эди. Албатта, ўтган давр мобайнида ҳамзашунослар шоир ижодини ўрганишда муайян самараларга эришди – Ҳамза биографияси батафсил ўрганилди, архиви тавсиф этилди, мероси аниқланди, йўқолган ҳисобланган баъзи асарлари топилди. Аммо шу билан бирга Ҳамза ҳақида кўплаб мифлар, ҳақиқатдан узоқ афсоналар, ёлғон-яшиқ гаплар ҳам тўқилдики, уларда Ҳамзанинг асл қиёфаси батамом бузиб кўрсатилди. Табиийки, бу ёлғоннинг энг каттаси шоирнинг Октябрь инқилобига муносабати масаласида тўқилган эди. ““Бир ёлғонда қирқ ёлғон” деганларидек, Ҳамза тўғрисидаги бошқа ёлғонлар шундан бошланди. Турли шаклларда, турлича эҳтирос ва жўшқинлик билан олға сурилган қарашларга кўра Ҳамза инқилобдан олдиноқ коммунистик дунёқараши тугал шаклланиб етган изчил марксист бўлган, большевиклар сиёсатини чуқур англаб, уни ўз эътиқодига айлантирган. Аммо Ҳамза ҳақидаги асарларнинг ҳеч қайсисида шоирнинг марксистик дунёқараши моҳиятан нималарда намоён бўлиши ва қайси манбалар асосида шакллангани ҳақида лом-мим дейилмайди. Дарҳақиқат, инқилобдан олдин (ва ҳатто инқилобдан кейин ҳам) Ҳамза Маркс асарларини мутолаа қилганми? Мутолаа қилган бўлса, қайси тилда? Уларни қаердан олган? Ленин асарларини-чи? Ёки шоирдаги коммунистик эътиқод кўча намойишларида, митингларда айтилган хитоб ва шиорлар таъсирида шаклланганми? Бундай дейилса, Ҳамзанинг инқилобдан олдин биронта намойиш ёки митингда қатнашгани ҳақида бирон бир материал йўқ. Тадқиқотчиларнинг таъкидлашича, Ҳамза умрининг охиригача шўро шоири сифатида садоқат билан ижод қилган ва ҳатто ўзбек адабиётида биринчи бўлиб социалистик реализмни жорий этган. Шўро адабиётшунослигида бу қараш шу қадар илдиз отиб кетган эдики, ҳатто ошкоралик ва қайта қуриш йилларида коммунистик мафкура остин-устун бўлиб кетган шароитда ҳам сира ўзгармади”4. Биз, қуйида ҳамзашунослик тарихидаги айрим нуқталарга назар ташлаймиз5. Ҳамза ҳақидаги дастлабки мақола 1919 йилнинг 4 октябрида “Иштирокиюн” газетаси да босилади. Газетанинг 188-сонида “Адабиёт қули” тахаллусли муаллифнинг “Ўзбекча театру” номли мақоласи эълон қилинади. Мақолада Ҳамзанинг “Фарғона фожиалари” асари юзасидан қуйидаги фикрлар ёзилади: ”Бу асар саҳна асари эмас ва танқид қилингудай нарса эмас”. Ҳамза “жиноятчи”, “паразит” деб очиқчасига ҳақорат қилинади. Ҳамза асарларини матбуотда эълон қилиниши, саҳнада қўйилиши, китоб ҳолида нашр қилинишига қарши тиш-тирноғи билан курашувчилар пайдо бўлади. 1920 йил яна шу газетанинг 3 январь сонида шундай фикрлар ёзилади: ”Туҳматчилар жазоси” номли икки пардали комедияда Ҳамза афанди қаламини устагина юритгани... билиниб турди... Бу асар янги турмушимизга оид бўлгани учун драматургни табрик этмасдан ўта олмаймиз”6. Кўринадики, аввалбошданоқ Ҳамза ижодига икки хил қараш бошланган. Йигирманчи йиллар матбуотида Ҳамзанинг “Бой ила хизматчи”, “Лошмон фожиасидан иккинчи бўлим”, “Ким тўғри”, “Қаҳрамони Ўғуз ёки ота ўғил” каби асарлари қаттиқ танқид қилинади, Ҳамза Ҳакимзода эса талантсиз, маҳоратсиз ёзувчи деб, нотўғри айбланади. 1920 йиллар матбуотда Ҳамза ижоди ҳақида асосиз айбловлар қаторида ижобий фикрлар ҳам пайдо бўла бошлайди. 1926 йилда Ҳамзага Ўзбекистон тарихида биринчи марта ҳукумат томонидан “Ўзбекистон халқ ёзувчиси” унвони берилади. Бир умрлик нафақа тайинланади ва пианино совға қилинади. Ҳукуматнинг бундай эътибор ва эътирофи Ҳамзага ғайрат ва шижоат бағишлайди. Ана шу ижодий натижалардан сўнг, Ҳамза ижодига жамоатчиликнинг қизиқиши янада орта бошлайди. 1926 йилда “Маориф ва ўқитувчи” журналининг 10-11-сонларида Шокир Сулаймоннинг бир мақоласи ва Ҳамзанинг сурати босилади. Мақолада Ҳамза ҳаёти ва ижодий фаолияти ижобий баҳоланади, бу баҳо Ҳамза атрофида тош отиб юрган душманларга қарши кескин зарба вазифасини ўтайди. 1927-1928 йилларда ҳам Ҳамзага қарши муносабатлар давом этаверган. “Қора соч” номли биринчи ўзбек операси ва бошқа асарлари нашр қилинмасдан йўқотиб юборилган. Ички маҳаллий душманлардан жабр кўриб юрган Ҳамза, Ўзбекистон республикаси марказий комитети ва сиёсий бошқармаси топшириғи билан Шоҳимардонга боради ва у ерда ички душманларни қўллаб-қувватлаб келаётган инглиз айғоқчилари ва хурофотчилар уясига ўт қўяди. Натижада ана шу курашнинг қурбонига айланади. Унинг ваҳшийларча ўлдирилиши ҳақида матбуотда бир неча мақолалар босилади. Ўша пайтда фаолият олиб бораётган “Қизил қалам” адабий ташкилоти “Қизил қалам мажмуаси”нинг иккинчи китоби Ҳамзага бағишланиб, Ҳамза тўғрисида махсус мажмуа тўплашга қарор қилинади. Қандайдир сабабларга кўра бу қарор амалга ошмайди7. 1929 йил июнь ойида Ҳамза қотилларига нисбатан суд жараёнлари бўлиб ўтади. Ушбу жараёнлар “Қизил Ўзбекистон”, “Янги Фарғона” газеталарининг бир неча сонларида босилади. 1930 йилларда Ҳамид Олимжон ва Уйғун “Жадид адабиётининг синфий моҳияти масаласига”, “Социалистик реализмни эгаллаш йўлида”, “Ўзбек совет адабиётининг биринчи даври” каби илмий мақолалар билан чиқиб, Ҳамза ижоди ҳақида фикр юритадилар, унинг инқилоб куйчиси сифатида баҳолайдилар. 1933 йилда адабиётшунос олим Миён Бузрук Солиҳовнинг “Ўзбек адабиётида миллатчилик кўринишлари” номли китоби нашр этилади. Бу китобда жадид адабиёти вакиллари ҳақида фикр юритиб, Ҳамзани жадид адабиёти вакиллари қаторига киритади. 1934 йилда профессор А.Саъдийнинг “Ўзбек буржуа адабиёти” номли дарслиги нашр этилади. Ушбу китобда профессор Ҳамзани жадид адабиётининг вакили деб эълон қилади. Ҳамзашунос олим Лазиз Қаюмов: “Ҳамзанинг Октябрь инқилобигача бўлган ижоди фақат жадидизм ғоялари таъсирида ёзилган деб хулоса чиқариш нотўғри, у маърифатпарвар, демократик ғоялар тарғиботчиси эканини холис баҳоламаслик, у “капитализм тараққиёти учун курашди”,— деб тушуниш хато”,— деб ёзади8. 1939 йилда Ҳамза вафотига 10 йил тўлиши муносабати билан ҳукумат раҳбари Йўлдош Охунбобоев бошчилигида Ҳамзанинг 50 йиллик юбилейини ўтказиш ҳақида қарор қабул қилинади. Ушбу қарорга мувофиқ, Ҳамза ҳаёти ва ижоди билан боғлиқ маъумотларни тўплаш комиссияси тузилади. “Қизил Ўзбекистон” газетасининг 1939 йил 16 июнь сонида бу ҳақда бош мақола чоп этилади. Мақолада шундай гаплар ёзилади: “Айрим район, область газеталаримиз Ҳамзанинг революциягача бўлган ва ундан сўнгги фаолиятини тушуниб етмаганга ўхшайдилар. Улар Ҳамзага нисбатан ҳурматсизлик, унинг бой мазмунли ижод хазинасига енгилтаклик билан баҳо беришгача бориб қолганлар. Ҳамзанинг Буюк Октябрь социалистик революциясини баланд завқ ва муҳаббат билан қарши олгани, революция учун тинмай курашгани унинг ижодиётининг моҳиятини бемалол белгилаб беради. Ҳамза асарларига юзаки баҳо бериш, бемаъни асоссиз адабий текширишларга йўл қўйиш, совет адабиётига ҳурматсизликнинг ўзгинасидир. Ҳали Ҳамза асарларини ўрганишга лойиқ даражага кўтарилганимиз йўқ. Унинг адабий-маданий меросини чуқур ўрганиш, оммалаштириш асосий вазифалардан бири бўлиб туради. Ҳамза асарларининг ҳақиқий мазмуни, моҳияти, фазилатини кенгроқ ёритувчи илмий асарлар яратиш керак”9. Партия Марказий органининг ушбу кўрсатмасига амал қилиб, Юсуф Султон, Сотти Ҳусайн, Шокир Сулаймон, Шариф Ризо ва бошқа ҳамзашунослар маҳаллий газета ва журналларда бир қанча мақолалар билан чиқадилар. 1939 йилда Ҳамзанинг “Танланган асарлари” нашр этилади. Ҳамзашунос олим Сотти Ҳусайн “Танланган асарлар” га сўз боши ёзади. 1940 йилларда Ю.Султоновнинг “Ҳамза Ҳакимзода”, Комил Яшин ва Амин Умарийларнинг “Ҳамза” (1940) драмаси, Ҳомил Ёқубовнинг “Ҳамза Ҳакимзода” рисоласи, Ойбекнинг “Ҳамза” достони яратилди. 1950 йилларда Ю.Султонов, А.Бобохонов, Р.Пўлатов, 3.Миртурсунов, Ў.Бозоров, Х.Назаровалар Ҳамза ижоди, драматургияси, фалсафий, педагогик ва ижтимоий-сиёсий қарашлари ҳақида кандидатлик диссертацияларини ҳимоя қилганлар. Ушбу йилларда Академик Иброҳим Мўминов “Ўзбекистонда ижтимоий-фалсафий фикр тараққкиёти тарихидан” ва Иззат Султонов “Ўзбек адабиётида социалистик реализм методининг шаклланиш тарихидан” номли докторлик диссертацияларини ҳимоя қиладилар. Уларнинг диссертацияларида Ҳамза Ҳакимзода ижоди ҳақида махсус бўлимлар ажратилади 10. 1957 йилда “Қизил Ўзбекистон” газетасининг 21 ноябрь сонида Ўрта Осиё Давлат университети ўзбек адабиёти кафедрасининг доцентлари Ғулом Каримов, Лазиз Қаюмов, Ҳомил Ёқубов ва Озод Шарафиддиновлар “Адабий меросимизни чуқур ўрганайлик” номли мақола билан чиқадилар ва бу мақолада адабиётшунослик олдида турган бошқа масалалар қатори ҳамзашунослик илмий йўналишида ҳам жиддий муаммолар тургани, Ҳамзанинг революциягача бўлган ижодига узил-кесил, қатъий баҳо берилмагани, бу давр ижоди чуқур ўрганилмагани, нашр этилган “Танланган асарлар”и бир-бирининг айнан такрори бўлиб, унда Ҳамза ижоди тўла акс этмаганини таъкидлайдилар. 1958 йилда, ўзбек адабиёти ва санъати декадасини ўтказиш режалаштирилади. Декада ўтказиш муносабати билан Ҳамзанинг “Танланган асарлар”и аввалги нашрларига қараганда анча бой ва сермазмун қилиб чоп этилади. Ўзбекистон Фанлар академияси тил ва адабиёт институти жамоаси Ҳамзанинг икки жилдлик асарлар тўпламини нашрга тайёрлайди. Санъатшунос Г. А. Уварованинг “Ҳамза Ҳакимзода Ниёзий” сарлавҳали мақоласи ва “Ўзбек драма театри” номли китобларида, санъатшунослик фанлари кандидати Мамажон Раҳмоновнинг Тошкент театр санъати институти илмий ишлар тўплами ва “Шарк юлдузи” журналида, шунингдек “Ҳамза ва ўзбек театри” номли китобида Ҳамза Ҳакимзоданинг драматик асарлари кенг ва ҳар томонлама таҳлил қилинади. Бу китобларда Ҳамзанинг театр соҳасидаги ишларига оид бир қанча янги далиллар, баъзи йўқолиб кетган асарларининг мазмуни биринчи марта жамоатчилик эътиборига ҳавола этилади. Санъатшунослик фанлари кандидати Ф.Кароматовнинг “Ҳамза ва ўзбек совет музикаси” номли монографиясида Ҳамза Ҳакимзоданинг ўзбек музикасини ривожлантириш соҳасидаги хизматлари бирма-бир баён қилинади. Бу китоблар ҳамзашуносликнинг аниқ муаммоларига бағишлангани, қўйилган масалалар илмий жиҳатдан тўғри талқин қилингани ва ўша вақтгача Ҳамза ҳақида босилган асарлардан ҳажм ва мазмун жиҳатидан катталиги билан ҳамзашуносликда туб ва жиддий бурилиш бошланганини исбот этади. Ҳамза ижодини тадқиқ этувчи асарлар орасида, айниқса Л.Қаюмовнинг қатор китоблари, Ю.Султоновнинг “Халқ санъаткори” (1959), М.Раҳмоновнинг “Ҳамза ва ўзбек театри” (1959), Ў.Бозоровнинг “Ҳамза ижодининг ғоявий асослари” (1960), Ҳ.Абдусаматовнинг “Традиция ва новаторлик проблемаси” ( Ҳамза ва Яшин ижоди асосида, 1974 й) номли асарлари яратилган. 1960 йилда Ўзбекистон ФА А.С.Пушкин номидаги тил ва адабиёт институти томонидан “Ҳамза ҳақида мақолалар” номли китоб “ЎзССР давлат бадиий адабиёт нашриёти”да нашр қилинади 1979 йил Ҳамза Ҳакимзода Ниёзийнинг 90 йиллиги муносабати билан “Шарқ юлдузи” журналининг 1-сонидан 9-сонигача, шоирнинг ҳаёти ва ижоди билан боғлиқ илмий мақолалар мунтазам бериб борилган. Саксонинчи йилларда ҳам ҳамзашуносликдаги бирёқлама қарашлар давом этди. Ҳамзанинг 100 ёшга тўлиши муносабати билан “Шарқ юлдузи” журналида “Ҳамзахонлик” саҳифаси фаолият юритади. 1990 йилда “Шарқ юлдузи” журналининг ”Ҳамзахонлик” саҳифаси остида С.Аҳмедовнинг “Истибдод найрангини фош этиб”11 ва Ўз ФА мухбир аъзоси С.Мамажоновнинг “Барҳаёт Ҳамза” номли мақолалари чоп этилган. Хусусан, Ўзбекистон Фанлар академиясининг мухбир аъзоси, адабиётшунос олим Салоҳиддин Мамажонов “Барҳаёт Ҳамза”12 номли мақоласида қайта қуриш ва ошкоралик давридан мамнунлиги, у давр кенг имкониятлар яратиб берганлиги, ўша имкониятдан фойдаланиб, Ҳамза Ҳакимзода Ниёзий ҳақида мавжуд бўлган фикрларни очиқ ёзиш имкони туғилганини ифода этади: ”Ҳар бир ижодкор ўз даврининг фарзанди, маҳсулидир. Унинг сиймосида, тақдирида халқнинг эзгу тилак-армонларигина эмас, у яшаган давр мураккабликлари ҳам акс этади. Шу маънода ижодкор босиб ўтган қийин, паст-баланд йўллар ҳам унинг шахс ва адабий сиймо сифатида тобланиш жараёни ҳам кейинги авлодлар учун бир сабоқ, мактаб вазифасини ўтайди”13. Академик мазкур фикрлари билан шу пайтгача Ҳамза Ҳакимзода Ниёзий ҳаёти ва ижодига оид барча маълумотлар китобхонга маълум қилинмагани, ўтган даврлар мобайнида Ҳамзанинг ҳақиқий қиёфаси китобхонга таниш бўлмагани, энди эса таништириш вақти келганлигини айтади. С.Мамажонов, мазкур мақолада Ҳамзанинг “Фан” нашриёти томонидан 1988-1989-йиллар давомида нашр этилган 5 жилдлик “Тўла асарлар тўплами”да шоир шахси ва адабий ижоди қандай ифода этилган бўлса, ҳеч ўзгартиришсиз берилгани ҳақида ёзади: ”Қайтадан босилиб, китобхонлар қўлига биринчи марта етиб бораётган бу асарлар Ҳамза сиймосини кўз олдимизда янада улуғвор, янада бой, янада жозибали қилиб гавдалантиради”14. Ҳамза ҳақидаги узоқ йиллик тадқиқотларда илмдан кўра сиёсат кучли, мантиқдан кўра эҳтирос ва ҳаяжон устун. Узоқ вақт халқ ва жамият томонидан эъзозланиб келган Ҳамза, кутилмаганда, мустақиллик даврида унутила бошланди. Унинг номи метро бекати, театр, кўча ва мактаблардан олиб ташланди. Асарлари нашр этилмай қолди... 2019 йил Ҳамза Ҳакимзода Ниёзий туғилган кунга 130 йил тўлди. Шундай ижтимоий ва маданий шароитда таваллудининг 130 йиллигига бағишланган илмий-назарий анжуманн ўтказилди. Бундан мақсад унинг ижодига ҳозирги давр кўзи билан қараш, Ҳамза ижодини мустақиллик даври қадриятлари фонида таҳлил ва талқин қилиш эди. Устозимиз, адабиётшунос олима Зебо Қобилова ташаббуси ва ҳомийлигида ушбу анжуман материаллари “Ҳамза ва ХХ аср адабиёти”15 номи остида чоп этилди. Тўпламдан Республикамиз ва хорижлик олимларнинг мақолалари ўрин олган бўлиб, мазкур мақолалар адабиётшуносликда қарор топган янгича қарашлар асосида ёзилганлиги билан аҳамиятга моликдир. Академик Н.Каримов, профессорлар И.Ҳаққул, Н.Жабборов, Қ.Ражабов, Д.Қуронов, У.Ҳамдамов, доцентлар М.Сиддиқов, Д.Зоҳидова, З.Қобиловаларнинг мақолалари ҳамзашуносликка муҳим улуш бўлиб қўшилиши шубҳасиз16. 1.2.Оташин миллатпарвар ва маърифатпарвар. Оташин маърифатпарвар Ҳамза 1889-йилнинг 6-мартида Қўқон шаҳрида туғилган. Отаси, ўзининг таъбири билан айтганда, «Бухорога бориб халқ дўқтири» бўлиб қайтганлиги учун шоир номига табибнинг ўғли маъносида «Ҳакимзода» қўшиб айтилади. «Ниёзий» шоирнинг адабий тахаллуси. Ҳамза ўз таржимайи ҳолида ўн ёшида «ўзбекча, форсчага том саводли» бўлганлигини ёдга олади. Яъни бу икки тилда ўқиб, ёзиб, фикрлай олиш иқтидорига эга бўлган. Шу боисдан бўлса керак, Ҳамза ўн ёшидан Қўқондаги мадрасалардан бирида ўқий бошлайди. 1908-йилда Наманганга бориб, таҳсилни давом эттиради. У ерда Абдулла Тўқмуллин деган татар маърифатчиси билан танишади. Шоир таржимайи ҳолида эслашича, ўн ёшларидан шеър машқ қила бошлаган. Тўқмуллин Ҳамзанинг юз саҳифадан ортиқроқ ҳажмдаги ижод намуналарини кўриб, унга ҳар жиҳатдан ёрдам ва маслаҳат беради. Наманганда Ҳамзанинг ташаббуси билан араб тили курси очилади. Унда ўн олти киши таълим олади. Иқтидорли Ҳамза уч ой ичида бу тилни маълум даражада ўзлаштириб отасига арабча хатлар ёза бошлайди. 1907-йилда ҳажга кетаётган отасини кузатиб Қашқаргача борган Ҳамза жадидларнинг «Вақт», «Боғчасарой» газеталари билан илк бор танишади ва кейинчалик уларнинг доимий ўқувчисига айланади. Бу газеталар билан танишиш ҳар нарсага қизиқувчи, таъсирчан ва тиниб-тинчимас, ёш шоирнинг дунёқараши, ҳаётга муносабатини ўзгартириб юборади. У мамлакатда юз бераётган воқеаларни, халқнинг ночор аҳволини, миллатнинг нотавонлигини жўшқин ёш миллатпарвар нигоҳи билан таҳлил қила бошлайди. Туркистоннинг асорат остидалиги, халқ орасидаги жаҳолат, иқтисоднинг таназзулдалиги, миллат учун куйинадиган кишиларнинг озлиги уни қайғуга солади, безовта қилади. Ана шу миллат қайғуси, келажак учун безовталик Ҳамзани умрининг охиригача тарк этмади. Ёшлик йилларини ғанимат билган серғайрат Ҳамза доимо илм олиш учун тинимсиз изланишда бўлди. Таҳсилни давом эттириш учун 1909-йилда Бухорога бориб яшади. 1912-йилда ҳаж амалини ўташ, дунё кўриб, кенгроқ билим олиш истагида Афғонистон, Ҳиндистон, Туркия, Саудия, Россия сингари мамлакатларнинг бир қатор шаҳарларида бўлиб, Истанбулда ўқиш учун тўхтайди. Лекин оилавий шароит тақозосига кўра уйига қайтишга мажбур бўлади. Халқни маърифатли кўришни орзу қилган, мавжуд маориф тизимидан қониқмаган Ҳамза бир неча марта турли жойларда болалар ва катталар учун мактаблар очади. У мактабларнинг янги педагогик талаблар асосида иш кўришига ҳаракат қиларди. Ҳамзанинг мактабларида савод тез чиқарилгани учун ҳам эл орасида тез машҳур бўлиб кетди. Аммо туркистонликларнинг чинакам саводли бўлишини истамаган чор амалдорлари ёш маърифатчининг мактабларини зўрлик билан ёпиб ташлаб, ундаги ашёларни мусодара қилдилар. Бу ҳақда шоир 1926-йилнинг 25-августида ёзган таржимайи ҳолида шундай эслайди: «1914-йилларнинг охирларида Марғилонда мактаб очдим. 8 ойга бормай Андреев исминдаги Скоблев маориф раҳбари томонидан мажбурий ёпилди. Ундан яна Ҳўқанд келиб, бир қанча ўзимга яқин кишилар тўплаб, уларнинг ёрдами билан йўқсул болалар учун пулсиз ўқитиш мактаби очдим. 20-30, кейин 15-16 киши бир ойгина ёрдам бердилар, ўзим 4 ойча давом эттугандан кейин, уяз (русча туман маъносидаги “уезд» сўзининг бузиб айтилиши) началниги томонидан тинтув бўлиб, ёпилди. Лекин ҳеч бир қандай қоғозларим қўлига тушмагани учун қамалмай қутулдим». Ҳамза миллатдошларига маърифат тарқатиш учун вақтини ҳам, маблағини ҳам, жонини ҳам аямаган. Аммо миллат душманлари унинг эркин фаолият кўрсатишига йўл бермаганлар. Маърифатчи шоир ўзи очган янги мактаблар учун янгича йўналишдаги ўқув ашёлари кераклигини ҳис этганлиги сабабли ўша йилларда бошланғич синф ўқувчилари учун «Енгил адабиёт», «Қироат китоби» сингари дарслик ва мажмуалар яратган. Ўз маблағи ҳисобидан мактаб очиб, уни керакли замонавий ўқув жиҳозлари билан таъминлаб, маош олмай ишлаганлигига қарамай, Ҳамза рус амалдорлари томонидан сиқувга олинди. Аммо шоир танлаган йўлидан қайтмади. Шоир 1915-йилда Марғилонда «Ғайрат» кутубхонасини очди. У кутубхона ёрдамида кишиларга маърифат тарқатиш мақсадида унинг қошида босмахона ва нашриёт ташкил қилиб, матбуот нашрларини йўлга қўймоқчи бўлди. Россияда 1917-йилнинг февралида рўй берган ва подшонинг тахтдан кетишига сабаб бўлган тўнтаришни Ҳамза қувонч билан кутиб олди. У Туркистон ҳаётида катта ўзгаришлар бўлишига, халқ озодликка чиқишига умид қилди. Шу йилнинг 27-ноябрида эълон қилинган Туркистон Мухторияти бу умидни ишончга айлантирди. Кейинчалик шоир мухториятнинг қонга ботирилганлигини кўради. Шоир 1917-йилнинг октабрида содир этилган ва жамиятнинг камбағал тоифасини ҳам бахтли қилишга ваъда берган иккинчи тўнтаришни амалга оширган болшевиклар халқнинг ҳаётини яхшилашга ҳаракат қилар деб ўйлади. Ва маълум вақт уларнинг ғоялари таъсирида бўлиб, турли шўро идораларда хизмат қилди. Ҳамза, қаерда бўлмасин, ўз миллатдошларининг маърифатли, билимли қилиш маданий савиясини юксалтиришга ҳаракат қилди. Шунинг учун ҳам аҳолининг турли қатламлари орасига кўпроқ кириб бориш, уларни замонавий маърифат ва маданият ютуқлари билан таништиришга ҳаракат қилди. Узоқни кўра оладиган истеъдодли Ҳамза ўзбек халқи ҳаётига янгича мактабдан ташқари театр ҳам кириб бориши зарурлигини англади. Мутахассисларнинг айтишларича, Ҳамза ўзбеклар орасидан биринчи бўлиб, 1908-йилдаёқ саҳна асари яратган: Шунингдек, унинг бир қанча куйларни нотага солгани, биринчилардан бўлиб роман ва опера ёзгани маълумдир. Замондошларининг эслашларича, Ҳамза қўшиқни ўрнига қўйиб куйлаган, кўплаб миллий ва Оврўпо мусиқа асбобларини маҳорат билан чала олган, ўзи ёзган қатор пйесаларга режиссёрлик қилган, уларда асосий ролларни ўйнаган. Янгиликка ўч, тиним билмас миллатпарвар шоир қилаётган ишлар рус болшевиклари ҳамда уларнинг кўнглини олиш учун ўз миллатига хиёнат қилишга тайёр турадиган манқурт маҳаллий маъмурларга ёқмайди. Шунинг учун у бир қарасангиз Бухорода, гоҳ Хоразмда, гоҳ Тошкентда, яна Хоразмда, сўнг Хўжайлида, ундан кейин Қўқон ва, ниҳоят, 1925-йилнинг августидан она юрти Фарғонанинг Аввал қишлоғида юришга мажбур бўлади. Эътибор қилинса, Ҳамза гўё сургун қилинган одамга ўхшайди. У ҳамиша Тошкент, Қўқон, Самарқанд сингари маданий марказлардан йироқда тутилди. Шўро йилларида бирорта китоби нашр этилмади. Ҳамма битганлари ё қўлёзма ҳолида, ёки вақтли матбуот саҳифаларида қолиб кетди. Шўро ҳукумати Ҳамзани атай энг хавфли жойларга, қалтис ишларга юборар эди. Акс ҳолда, Фарғона водийси қишлоқларида колхоз (коллектив хўжалик)лар барпо этиш хўжалик ишларидан мутлақо йироқ шоир одамга буюрилмаган бўларди. Тиним билмас шоир 1928-йилда янги турмушни йўлга қўйиш учун Шоҳимардонга юборилди. Шу ерда 1929-йил 18-мартида Ҳамза янги тузум жосуслари қутқуси билан жоҳил одамлар томонидан ваҳшиёна тарзда ўлдирилди. Миллатининг фаровон яшашини орзу қилган, ватанда жаҳолат ҳукмронлик қилаётганидан қийналган шоир барча бахтсизликларнинг сабаби маърифатсизликда, одамларнинг ўқимаганлигида, ўқишга шароитнинг йўқлигида деб ҳисоблайди. У биринчи синф ўқувчилари учун 1914- йилда яратган «Енгил адабиёт» дарслигида: Download 324.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling