3. Олтита ҳадис тўпламини ишончли (саҳиҳ) деб билиш: 1) Бухорий; 2) Муслим; 3) Термизий; 4) Абу Довуд; 5) Насоий; 6) Ибн Можа ҳадислар тўпламини ишончли деб билиш.
4) Тўртта диний – ҳуқуқий мазҳаб:
А) Ҳанафийлик
Б) Моликийлик.
В) Шофийлик.
Г) Ҳанбалийлик.
Х асрда Самарқандлик мутафаккир, “Имом ал-Ҳуда” (Ҳидоят йўлининг имоми) деб шуҳрат қозонган Абу Мансур Мотурудий томонидан асос солинган Мотурудия таълимоти бутун ислом оламида кенг тарқалган.
Шавкат Мирзиёев,
1-жилд, 29-бет, 2017.
Мотурудия таълимоти илм эгаллаш жараёнида бағрикенглик ғояси асосида инсон ақл-заковатининг ўрни ва аҳамиятига юксак эътибор қаратади. Бу ўз навбатида ушбу маълимотларнинг кенг оммалашувида муҳим ўрин тутган. Бундай ғояларга бугунги кунда ҳам инсоният катта эҳтиёж сезмоқда.
Шавкат Мирзиёев, 1-жилд, 29-бет, 2017.
Шиалик оқимидаги мусулмонлар 5 ақидага ишонади ва унинг суннийлик оқимидан фарқи
- .Шиаликдаги 5 ақида:
- Аллоҳнинг ягоналиги (яъни тавҳид).
- .Адолат (адл)га ишониш, яъни тақдир ақидасига.
- .Охират (қиёматга) ва ўлганларнинг тирилишига ишониш.
- .Пайғамбарлик (Нубувват)ка ишониш.
- .Имоматга (имомлар ҳокимиятини эътироф этиш) ишонади. Али авлодларига алоқадор “абадий илоҳий нур”нинг намоён бўлишидир, улар илоҳий моҳиятга, беайб ва ғайриинсоний билимга эга.
- .Шиалар ақидасига биноан, “имомлар” оддий инсонлар жумласидан бўлмай, қуйидаги хусусиятларга эга бўладилар:
- .Фақат Муҳаммад пайғамбарнинг (с.а.в.) қизлари Фотимадан туғилган зотлар ва уларнинг болалари Пайғамбар оиласи ҳисобланиб, имомлик ваколатининг ҳақиқий ва қонуний эгаларидирлар.
- .Имом Пайғамбар эмас. Аммо Пайғамбар билан оддий инсонлар ўртасида туради.
- .Имом ҳар қандай гуноҳлардан пок бўлиб, ҳеч қачон гуноҳ ва хато қилиши мумкин эмас.
- .Имом барча бўлиб ўтган ва қиёмат кунигача юз берадиган ишлардан илҳом орқали воқифдир.
- .Қуръонни тафсир қилиш фақат имомга хосдир.
- .Шиаларга, айниқса, жаъфария мазҳабига хос бўлган бир қатор хусусиятлар:
- .Имомат – давлат бошқарувини имомларга хос деб ишониш.
- .Қуръонни ва ундан кейин ўз имомлари томонидан ривоят қилинган ҳадисларни асосий манба сифатида қабул қилиб, ижмоъ ва қиёсни рад этиш.
- .Айрим намозларни бир вақтда қўшиб ўқиш.
- .Таҳорат қилишда оёқларни ювмасдан унга масҳ тортиш.
- .Вақтинча никоҳни қонуний деб билиш (Эрон Ислом Республикасида).
- .Тақия, яъни хавфли жойларда ўз эътиқод ва мазҳабини яшириш.
- .Азон айтишда “ашҳаду анха Алиян вали-юллоҳ” (гувоҳлик бераман Али Аллоҳнинг валийси, яъни дўстидир) иборасини қўшиб айтиш.
8.Насроний ва яҳудий аёлларга уйланиш ҳаром деб билиш.
Шунингдек, талоқ 2 одил киши гувоҳлигида қонуний кучга эга бўлади.
- .Шунингдек, фарқли белгилари:
- .Суннийликда одамлар томонидан сайланадиган ёки тайинланадиган диний ёки дунёвий раҳбар ҳисобланади.
- .Суннийликнинг калимаси: “Ашҳаду ан ла илоҳа иллаллоҳу ва ашҳаду анна Муҳаммадан абдуҳу ва расулуҳ”.
- .Шиаликда “Оллоҳнинг инояти” бўлиб, у бир имомдан иккинчисига ўтади. Шиалар Али (тўртинчи) (халифа) ва унинг авлодларидан иборат 12 имом (энг олий раҳнамо) ҳокимиятини тан олади. Дастлабки халифалар Абу Бакр, Умар ва Усмонни ҳокимиятни зўрлик билан эгаллаб олган шахслар деб ҳисоблаб, уларни тан олмайди. 874-878 йиллар орасида 7-9 ёшида бедарак йўқолган (ўлдирилган бўлиши мумкин деб) 12-имом Муҳаммад ал-Маҳдийни улар яширинган, замона охир бўлганда у қайтиб келади ва адолат ўрнатади, деб ҳисоблайди.
- .Шиалар Қуръонни илоҳий деб эътироф этади.
- .Шиалар калимаи шаҳодатга “Алиян валиуллоҳ” сўзини қўшиб айтадилар.
- .Шиалар Суннийларнинг Ҳадисларини тан олмайди. Шу боисдан Муҳаммад ва унинг авлодлари номи билан боғлиқ Ҳадисларни “Ахбор” деб номланган тўплам тузганлар. Бу тўплам Қуръондан кейинги иккинчи муқаддас манба ҳисобланади.
- .Шиалар Суннийлар каби Макка ва Мадинани муқаддас ҳисоблаш билан бирга, Карбало, Нажаф шаҳарларида жойлашган шиа имомлари қабрларини ҳам зиёрат қиладилар. Бу имомлар халифалар томонидан ўлдирилган деб ҳисоблайдилар. Дин йўлида шаҳид бўлганлар, деб мотам (Ашуро) маросимини ўтказиб аза тутадилар, Улар муҳаррам ойининг 10-куни Алининг ўғли имом Ҳусайн Ироқдаги Карбало дашти жангида ҳалок бўлган деб ҳисоблайдилар. Шу боисдан шиалар муҳаррам ойининг дастлабки 10 кунлигида мотам тутади. Унда “Шоҳ Ҳусайн, воҳ Ҳусайн” (шахсей-вахсей) деб қичқириб мотам йиғилиши ўтказади.
8. Шиалик шароитида жаъфарийлик мазҳаби ҳукмрон Ўрта асрларда шиаликда юз берган. Булардан зайдийлар, исмоилийлар ва бошқалар ҳозир ҳам мавжуд.
1.Ўзларини ҳақиқий мусулмон деб ҳисоблаган ва “диндан қайтган”ларга нисбатан муросасиз бўлган.
- .Хорижийлар таълимотига кўра, халифа диний жамоа томонидан сайланади ва жамоага бўйсунади.
- .Ҳар қандай тақводор мусулмон (қул, қора танли бўлса ҳам) халифа бўлиб сайланиши мумкин.
- .Агар халифа жамоа манфаатларини ҳимоя қилмаса, вазифасидан бўшатилади ва ҳатто қатл қилинади.
- .Эътиқодни амалий фаолият билан мустаҳкамлаш лозим, дейди.
- .Эътиқод, гуноҳлар кишиларни жазолаш масалаларида муржийлар қарама-қарши турган.
Do'stlaringiz bilan baham: |