Фалсафа. 12 Мавзу. Ислом таълимоти асослари. Исломдаги мазҳаб ва йўналишлар маърузачи: фалсафа фанлари доктори, профессор Исмоил Саифназаров


Download 237.8 Kb.
bet7/15
Sana11.01.2023
Hajmi237.8 Kb.
#1089516
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   15
Bog'liq
12- мавзу-Ислом таълимоти

Исломда «дўзах» тушунчаси

  • Дўзах (форс.; араб. – нор, жаҳаннам, жаҳим, сақар; туркий тилда – тамуғ) – дин талабларини бажармаган гуноҳкорлар охиратда жазоланадиган жой. Ислом динидаги асосий тушунчалардан бири. Қуръонда дўзах ҳақида бир неча ўринда таъкидлаб ўтилган (6: 128; 11: 106, 107). Дўзах Аллоҳ кофирлар ва гуноҳкор бандаларга жазо бериш учун яратган. Диний тасаввурга кўра, дўзах даҳшатли чуқурлик, ичида олов ёниб туради. Дўзахга маҳкум қилинган бандалар шу оловга ташланади, улар қайноқ сув ичида, у ерда ўсадиган заққум дарахтининг (шайтон бошига ўхшаган) меваси билан овқатланади, чексиз азоб чекади, терилари куяди, Қуръонда шундай таъкидланади: “Қачонки терилари куйиб битиши билан ҳақиқий азобни тотиб кўришлари учун ўрнига бошқа териларни алмаштирамиз” (4:56). Дўзах азобларидан яна бири ачиштирувчи совуқдир. Дўзах бир неча табақадан иборат бўлиб, ҳар бир гуноҳкор ўз гуноҳига қараб табақаларда азобланади. Ислом динига кўра дўзахнинг 7 дарвозаси бор: 1) ҳовия – энг чуқурликда жойлашган бўлиб, унга мунофиқлар, Фиръавнга ўхшаган кофирлар киради; 2) жаҳим – мушриклар; 3) сақар – диндан қайтган муртадлар; 4) Лазо – шайтон – иблис, унинг дўстлари ва мажуслар; 5) хутама – Аллоҳнинг амрига бўйсунмаган кофир кимсалар; 6) саир – Аллоҳга ширк келтирган насронийлар; 7) жаҳаннам – гуноҳи кабиралар қилиб, тавбасиз ўтган мусулмонлар кирадиган дарвозалардир. Дўзахни қўриқловчи фаришта Молики дўзах деб аталади. Қалбида Аллоҳга иймони бўлган бандалар дўзахда маълум вақт азоб тортганларидан сўнг ўша имонлари шарофати билан дўзахдан чиқарилиб, жаннатга киритилади. Фақир-фуқаро, етим-есирларга раҳм-шафқат қилиш, мусулмонлар ва инсон боласининг оғирини енгил қилиш кўплаб бандаларнинг дўзахдан озод этилиши учун сабаб бўлади. Аммо имонсиз кишилар, кофир ва мушриклар дўзахдан чиқмай азобда қолади.

Ислом динининг муқаддас манбалари. Тасаввуф (суфизи) таълимоти ва тариқатлари

1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   15




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling