Фалсафа. 12 Мавзу. Ислом таълимоти асослари. Исломдаги мазҳаб ва йўналишлар маърузачи: фалсафа фанлари доктори, профессор Исмоил Саифназаров


Абу Мансур Мотурудий, Абулҳасан Ашъарий, Абу Бакр Розий, Форобий, Беруний, ибн Сино, ибн Рушд, ибн Халдун, Журжоний каби кўплаб алломалар етишиб чиқди. Улар калом илми ривожига улкан ҳисса қўшди


Download 237.8 Kb.
bet5/15
Sana11.01.2023
Hajmi237.8 Kb.
#1089516
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   15
Bog'liq
12- мавзу-Ислом таълимоти

9. Абу Мансур Мотурудий, Абулҳасан Ашъарий, Абу Бакр Розий, Форобий, Беруний, ибн Сино, ибн Рушд, ибн Халдун, Журжоний каби кўплаб алломалар етишиб чиқди. Улар калом илми ривожига улкан ҳисса қўшди.

10. Имом Бухорий вафотидан сўнг Имом Мотурудий (870-944) унинг нурли қаламини олиб, у зотнинг хайрли ишларини давом эттирди. Имом Мотуридий ўрта асрлардаги ғояни хатарли, таҳликали бир вазиятда ўз ҳаётини хавф остига қўйиб маънавий жасорат кўрсатди. Ислом оламида “Мусулмонларнинг эътиқодини тузатувчи” деган юксак шарафга сазовор бўлди.

Калом илмида “ширк”, “куфр”, “қиёмат” тушунчалари

  • Ширк (араб. – бирга қатнашиш, шериклик; Аллоҳнинг шериги бор деб ҳисоблаш, кўпхудолик) - шерик келтириш. Ширкнинг шаърий тушунчаси – Аллоҳнинг зоти, сифатлари, исмлари, ишлари ва ҳукмларида шериги бор деб эътиқод қилиш. Исломда ширк кечирилмас гуноҳ ҳисобланади. Ширкнинг турлари: 1) ибодатда ширк келтириш; 2) дуода ширк келтириш; 3) раббийликда ширк келтириш; 4) ҳукмда ширк келтириш; 5) мулк ва султондаги ширк келтириш; 6) халқ – яратишдаги ширк келтириш; 7) итоатда ширк келтириш; 8) тангрига ширк келтириш.
  • Куфр (араб. – яшириш; ношукрчилик; кофирлик) – исломий эътиқодга кўра, ислом динини ёки Аллоҳ, борлиқ ва инсон тўғрисидаги исломий дунёқарашни тан олмаслик, ягона Аллоҳ, унинг фаришталари, пайғамбарлари, илоҳий китоблари, қазо ва қадарига ишонмаслик ҳамда бундай дунёқараш ва ақидага қарши курашиш; имонсизлик, кофирлик, Кўп ҳолларда куфр Аллоҳга ишонмаслик. Аллоҳга ширк келтириш (масалан, кўпхудолик, ягона Аллоҳдан бошқа нарсаларга – ўсимлик, ҳайвон, жонсиз мавжудотлар ва бошқаларга сиғиниш), ислом пайғамбарлари ва муқаддас китоби Қуръонни тан олмаслик, исломий эътиқодда Аллоҳ томонидан ҳаром қилинган нарсаларни ҳалол деб эътиқод қилиш ва ҳоказо.
  • Куфрнинг 3 тури мавжуд:
  • Ҳақиқий куфр – дилида ҳам, тилида ҳам ўзининг кофирлигини инкор этиш.
  • Инодий куфр – Аллоҳнинг ҳақлигини, Муҳаммад (с.а.в.)нинг ҳақиқий пайғамбарлигини била туриб, қайсарлик қилиб имон келтирмаслик.
  • Ҳукмий куфр – баъзан шариатга хилоф ишларни қилиш ёки куфр сўзларини билиб-билмай гапириб қўйиш сабабли куфрга ҳукм қилинувчи ҳолат.
  • Ҳозирги вақтда ислом динини ниқоб қилиб олган, бузғунчи-экстремист “Толибон”, “ИШИД” ва ҳ.к.

Download 237.8 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   15




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling