Калом илмида “ширк”, “куфр”, “қиёмат” тушунчалари - Қиёмат (араб. – марҳумларнинг қайта тирилиш куни; тик туриш) – дунёнинг тугаши ҳақидаги илоҳий таълимот. Бу таълимот Қуръон сураларида охират кунининг бошланиши билан боғлиқ даҳшатли ҳодисалар, барчанинг ҳалок бўлиши, кейин одамларнинг тирилиши, ўриндан туриши, бирма-бир сўроқ қилиниб, савоб ва гуноҳлар ўлчаниши, шунга қараб одамларнинг жаннат ёки дўзахга киритилиши, дўзах азоблари ва жаннат роҳатлари ва ҳоказолар баён этилган.
- Жаннат (араб. – боғ, бўстон, уч моҳ; форс. – беҳишт; дор ус-салом, дор ул-бақо, дор ул-охир, дор ул-муқома, дор ул-муттақин, боғи эрам, фирдавс, иллиюн ва бошқа.) – тақводар инсонлар нариги дунёда роҳат ва фароғатда яшайдиган жой. Қуръонда жаннат ҳақида бир неча ерда баён қилинган (47: 15-55, 46-78; 76:11-12) . Ислом дини ақидаси бўйича, бу дунёдаги ҳаёти даврида имонли ҳолида эзгу ишлар билан шуғулланган кишиларга Аллоҳ томонидан жаннатдан жой берилади. Жаннатда ҳаёт абадий безаволдир. Жаннатдагиларни Аллоҳ турли неъматлар билан таъминлайди. У ерда ғам-ғусса ва ташвиш йўқ. Одамларнинг яхши кўрган барча нарсаси муҳайё этилади, ҳатто жуфтлари ҳам бирга бўлади. Қуръонда жаннат дарахтлар остидаги ариқлардан зилол сувлар оқиб туради, деб таърифланади. У ерда инсонлар қаримайди ва касал ҳам бўлмайди. Жаннатда ҳавзи Кавсар мавжуд бўлиб, унинг хислатлари таърифланади. Ҳавзи Кафсардан жаннат аҳли сув ичади.
- Жаннатнинг 8 эшиги бор деб юритилади. Булар: 1) пайғамбарлар, шаҳидлар, сиддиқ бандалар ва сахийлар; 2) намозхонлар; 3) закот берувчилар; 4) амри маъруф, наҳий мункар қилган мўминлар; 5) нафсу шаҳватини жиловлаб юрганлар; 6) ҳаж ва умра қилганлар; 7) Аллоҳ йўлида жидду жаҳд қилганлар; 8) тақводор ва ота-онасини рози қилганлар ва рўзадорлар кирадиган дарвозалардир. Жаннатни қўриқловчи фаришта “Ризвони жаннат” деб аталади. Жаннатда энг олий неъмат – Аллоҳнинг дийдорини кўришлик ҳисобланади
Do'stlaringiz bilan baham: |