Сўфийлик (тасаввуф) тариқатлари: - Марказий Осиёда:
- Нақшбандийлик.
- Яссавийлик.
- Кубравийлик кенг тарқалган.
- Шарқ мамлакатларида:
- 1) Қодирийлар
- 2) Бектошийлар.
- 3) Рифоъийлар.
- 4) Тайфурийлар.
- 5) Суҳравардия
- 6) Мавлавийлар
- 7) Шозилийлар.
- 8) Чишийлар.
- 9) Сафавийлар.
- 10) Ҳамдарийлар.
- 11) Неъматуллоҳийлар
- 12) Жалолийлар кенг тарқалган.
Араб мамлакатлари, Африка, Жанубий-Шарқий Осиё халқлари орасида ҳам кўп тариқатлар тарқалган:
1) Салафийлар, 2) Шартарийлар,
3) Рашидийлар.
4) Раҳмонийлар.
5) Таййибийлар,
6) Тинонийлар,
7) Амморийлар.
8) Ҳамолийлар.
9) Муридийлар.
10) Барқийлар.
11) Идрисийлар.
12) Санусийлар.
13) Ғуфрийлар ва ҳоказо.
Марказий Осиёда сўфийлик (тасаввуф) тариқатлари - Нақшбандийлик – тасаввуф тариқатларидан бири Баҳоуддин Нақшбанд (1318-1389) Бухоро вилояти Когон туманида туғилган, нақшбандия тариқати асосчиси. Абдул Холиқ Ғиждувоний ҳамда Баҳоуддин Нақшбанд томонидан яратилган, кейинчалик “Нақшбандия” тариқати деб ном олган тамойиллар 11 номдадир.
- 1. Ҳуш дар дам – ҳар бир нафасни ҳушёрлик билан олиш.
- 2. Назар бар қадам – ҳар бир қадамни эҳтиёткорлик билан босиш.
- 3. Сафар дар ватан – ўз ватанида, уйида бўла туриб фикран ва зикран бутун борлиқ ҳақида тафаккур юритиш.
- 4. Хилват дар анжуман – ўзи халқ ичида анжуманда бўла туриб, хилватда ўтиргандек Аллоҳнинг зикрида бўлиш.
- 5. Ёд кард – тил ва дил билан зикр қилиш.
- 6. Боз гашт – зикр пайтида хотирни паришон қилмай, Аллоҳнинг ёдида бўлиш.
- 7. Нигоҳ дошт – бир нафасда “Калимаи таййиба”ни дил ҳузури билан тилда такрор қилиш.
- 8. Ёд дошт – Аллоҳни мудом ёд этиб, ғафлатдан сақланиш.
- 9. Вуқуфи замоний – ўз ҳолидан огоҳ бўлиб, шукр ва узрда бўлиш.
- 10. Вуқуфи ададий – зикрларда муайян ададга риоя қилиш.
- 11. Вуқуфи қалбий – дилни Аллоҳ зикри билан огоҳ қилиш.
- Нақшбандийликнинг асосий моҳияти “Қўл ишда, Аллоҳ дилда бўлсин”, яъни “Дил ба ёру, даст ба кор” шиори эди. 2020 йилда Ғиждувонийнинг 915 ,Баҳоуддин Нақшбанднинг 700 йиллик юбилейи нишонланди
Do'stlaringiz bilan baham: |