Қуръони карим – ислом динининг муқаддас китоби, 30 пора (қисм), 114 сура, 6236 оят, 77439 калима, 325743 ҳарфдан иборат тўплам. Ҳадис (араб, ҳикоя, хабар) – бу Муҳаммад (с.а.в.)нинг айтган сўзлари, қилган ишлари, кўрсатмалари тўпламидир. Уни Суннат (Йўл) ҳам дейилади. Ижмоъ – Қуръон ва Ҳадисда аниқ кўрсатма берилмаган ҳуқуқий масалаларни ҳал этишда фақиҳ ва мужтаҳидларнинг тўпланиб, ягона фикрга келган ҳолда ҳукм чиқариши, яъни фатво беришидир. Қиёс – Қуръон, Ҳадис (Суннат) ва Ижмоъда бирор ҳуқуқий масалага аниқ жавоб топилмаганида, уни шунга ўхшаш масалага таққослаш йўли билан ҳукм чиқаришдир. Ҳадисларнинг турлари: 1.Бир киши эшитган Ҳадислар “Оҳод” деб номланган. 2. Кўп киши эшитган Ҳадислар “Мутавотир” деб номланган. Қуръони каримда Оллоҳ оламни 6 кунда яратгани ҳақида - Биринчи кун: самони.
- Иккинчи кун: Қуёш, Ой, юлдузлар ва шамолни.
- Учинчи кун: ерда ва сувда яшовчи турли маҳлуқлар, шунингдек, осмонда яшовчи фаришталар ва ҳавони.
- Тўртинчи куни сувни (барча маҳлуқларга таом белгиланган ва шу кундан эътиборан дарёлар оқа бошлаган).
- Бешинчи кун: жаннатни.
- Олтинчи кун: Одам Ато ва Мамо Ҳаволарни яратган.
- Шанба куни эса ҳеч нарса яратилмаган, барча ишлар якунланган бўлиб, одамда осойишталик ва уйғунлик ҳукм сурган.
Тасаввуф (сўфийлик) таълимоти (руҳий камолотга эришиш йўли)
4 босқичдан иборат
Шариат. Тасаввуф аҳли шариатнинг барча талабларига бўйсуниши керак.
Маърифат – яхшилик ва ёмонликнинг нисбийлиги ақл билан эмас, қалб билан енгиб ўтилади.
Ҳақиқат – зоҳид “шахс сифатида тугаб” “ҳақиқатга”, Худога етишади. Руҳий ва жисмоний ҳаракатлар сиғиниш ва ибодатлар орқали интилади.
Тариқат – бунда муридлар ўз пирлари муршидларга итоат этиши лозим.
Do'stlaringiz bilan baham: |