- Калима келтириш.(Калима 2 хил бўлади: калимаи ибодат ва калимаи шаҳодат)
- Намоз ўқиш (5 маҳал).
- Рўза тутиш.
- Закот бериш.
- Ҳаж қилиш (имконият бўлса).
- 3. Эҳсон (араб. – яхшилик, самимийлик, мурувват, бирор нарсани ҳадя қилиш, хайр-садақа) – Қуръонда диний мажбуриятлар ўртасидаги самимийлик, риёкорликнинг зидди. Эҳсон эътиқоднинг олий босқичи бўлиб, ундан кейин иймон, сўнг ислом туради, бу шариат – тариқат – маърифат – ҳақиқат тушунчаларига мос келади.
Калом (ақида) илмининг мазмун – моҳияти - 1.Калом (араб. – гап, нутқ, баён) – исломий эътиқод ва дунёқарашга оид масалаларни ақлий мулоҳазага таяниб далиллаш ва хулосалашдир.
- 2.Дастлабки даврларда ислом дини таълимоти ақл ва тафаккурга таяниб эмас, илоҳий кўрсатмаларга, фақат Қуръон ва Сунна таълимоти билан чекланган.
- 3.Абу Ҳанифанинг эътирофича, калом илмини Амир Убайд бошлаб берган.
4. Калом мунаққидлари фикрича, Қуръони карим ва Ҳадиси шарифларда ислом таълимоти, мафкураси, эътиқодий-назарий қарашлар баён этилиб, ҳар қандай диний, фалсафий, мантиқий, ақлий назариялар бекор қилинган. 5. Ўзини мўмин-мусулмон санаган киши Муҳаммад (с.а.в.) нинг Аллоҳ таоло томонидан келтирилган илоҳий таълимотдан ташқарига чиқмаслиги, исломгача шаклланган юнон, форс, Шарқ фалсафаси калом илмидан воз кечиш лозим ҳисобланган. Калом (ақида) илмининг мазмун – моҳияти - 6. Ислом дини дунёнинг кўп мамлакат, халқларига тарқалиши ва ислом мафкурасининг турли ноисломий мафкуралар билан тўқнашуви натижасида уларга раддия бериш муаммолари келиб чиққан.
- 7. Ислом ақида ва аҳкомларини тушунтириб, асослаб бериш учун оят ва ҳадисларнинг ўзи кифоя қилмаган. Ислом ақидасига мухолиф фикр юритувчи оқим ва тоифалар калом, мантиқ, жадал, мунозара каби ақлий далил-ҳужжатларга суянишга тўғри келган.
- 8. Вақт ўтиб калом илми ислом дунёсида кенг ўрганилиб, бу соҳада ҳам дунёга машҳур ислом мутафаккир, файласуфлари пайдо бўла бошлаган.
Do'stlaringiz bilan baham: |