Фалсафа 2-семестр Ражаббоев Равшанбек


Аристотелнинг фанлар таснифи, униш* борлиқнинг «шакл-лари» пиллапоясига ўхшаб кетади. Бу таснифда ҳар бир фан-нинг ўрни жисмнииг соф шаклига яқинлиги билан аниқлана-ди


Download 304.91 Kb.
bet16/63
Sana16.06.2023
Hajmi304.91 Kb.
#1496315
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   63
Bog'liq
FALSAFA

Аристотелнинг фанлар таснифи, униш* борлиқнинг «шакл-лари» пиллапоясига ўхшаб кетади. Бу таснифда ҳар бир фан-нинг ўрни жисмнииг соф шаклига яқинлиги билан аниқлана-ди.
Аристотелнинг фанлар таснифи ҳам ўрта аср, ҳам янги давр файдасуфлари томонидан ривожлантирилди.
АРИСТОТЕЛНИНГ ИЖТИМОИЙ ВА СИЁСИЙ КАРАШЛАРИ
Аристотелнинг жамият ва давлат тўғрисидаги таълимоти унинг дунёқараши марказида туради. Аристотелнинг жамият ва давлзт ҳақидаги таълимоти *Давлат», «Сиесат» каби асарларида баён этилган.
У ўз давридаги қулдорлик тузумини ёқлаб чиқди ва ҳимоя қилди. Файласуфнинг жамият ва давлат ҳақидаги таълимоти Платон таълимотидан Йироқ. Ҳастнипг олий мақсадига эри-шиш воқеликдан қочиш деган гап эмас, дейди у. Лекиц инсон табиати мукаммал бўлмаганлиги учун у ҳаётдз қатор фазилат-ларга муҳтож. Фазилатлар ичида инсон учун зарур бўлган нар-са — бойлик. Бойлик кўзлагаи мақсадимизгэ етишишдаги қуролга ўхшайди. Аристотел бойлик деганда аниқ маъиода хўжалик учун керакли буюмлар, давлатга ва оилага фойдали, инсон ҳаётига зарур нарсаларни туплашни тушунади.
Мутафаккир — знтик жамиятнинг назариётчиси бўлганлиги учуц бойликка эҳтиёж нуқтзи назаридан қарайди. БоЙ бўлиш инсон учун бойликка эга бўлиш эмас, балки ундан фойдала-ниш дсмакдир. Ҳақиқий фаровон ҳаёг учун чсксиз бойлик за-рур эмас. Тўпланган бойлик маълум мақсадга хизмат қилса, у аҳлоқий жиҳатдан қимматлидир.
Фаровонлик — бу ортиқча бойликка эга бўлиш, деган гзп эмас. Бойликка эга бўлганлар икки 1уруҳга бўлинади. Биринчи-си, исрофгарчиликка йўл қўйиб, тежамкорлик ҳақида ғам емай-ди. Иккинчи гуруҳаагилар ўта хасис бўлнб, меъёридан ортиқ иқтисод қиладилар. Бу икки гуруҳ кишиларини фазилатли деб бўлмайди. Энг яхши кишилар ўртача — сарф ва иқтисод йўли-ни тутадилар. Сахийлик эркин ва олижаноб кишиларнинг фа зилатидир- Сахий фойдали нарсадан энг яхши усул билан фой-даланади.
Исрофгарчини вақт ва тажриба тузатади. Бироқ хасисни ту-затиб бўлмайли. Олий фаровонликка эришиш учун озгина мул-кий восита етарлидир. Бахтиёр киши ҳаддан ташқари кўп мод-дий бойликка муҳтож, дейиш нотўғридир. Гарчанд усиз киши бахтли бўлиши ҳам мумкин эмаслиги аниқ. Узига етарли бой-лик ва маънавий фаолият ортиқча моддий маблағ талаб этмай-ди. Ҳатто ер ва сувга ҳоким бўлмасдан ҳам олижаноб ишларни амалга ошириш мумкин. Хасисликнинг турли шакллари ичила, Аристотепнинг фикрича, энг ёмони ҳаддан ташқари ортиқча мулкка ҳирс қўйишликдир. «Экономика» (иқтисол) хўжалик юритишниш тўғри усулидир. Унинг мақсади оиланинг хўжалик эҳтиёжини оқилона қондиришлан иборат. Чунки у жамиятнинг бир ҳужяйрасидир. «Иқтисод» оила ва унинг аъзоларини олий мақсад — фаровонликка эришиш йўлида зарурий нарсалар би-лан таъминлайди. Иқтисод йўли билан қўлга киритилган нар-са —1; табиатга муносиб равишда қулга киритишликдир.
«Хрематистика» эса хўжалик юритишнинг салбий шакли бўлиб, Аристотел уни қаттиқ танқид қилган. У инсонни олий мақсалга эмас, балки чексиз бойлик орттиришга ундайди. Бу ерда юлғичлик асосий мақсад бўлиб, у ўзининт хўжалик мул-кини кўнайтиришга интилади.
Иқтисоднинг хрсматистикага қарши турганлиги, урушлар-ни тахлил қилиш тажрибэсидан келиб чиқиб, уни ижтимоий ҳает ҳодисасидир, дейди у. Уруш ҳам хўжалик юритишнинг бир тури бўлиб, бойликни қўлга киритиш санъатидир. Чунки уруш-нинг бир қисми овчиликлан иборат. Ов фақат ҳайвон ва пар-рандаларни ов қилишдан иборат бўлмасдаи, балки табиатан тобе бўлувчи кишилар, тобеликка бўйсунмовчиларни ов қила-дилар. Иктисод табиатга мувофиқ келадиган барча қўлга кирув-чи бойлик турларига тегишлидир. Бойлик оила ва давлатнинг ҳаёти учун фойдали қуролнинг тимсолидир. У ҳа.ч чексиз эмас. Иқгисод билан қўлга киритилган давлатгина бахт-саодат кел-тиради. Агар у табиатга мос келса, хрематистика эса, аксинча, табиатга зид равишда қўлгз киритилган хўжалик «фаровон»ли-гидир. Чунки у бойлик ва мулкдорлиюшнг чегарасини билмай-ди. «Хрематистика» айрибошлашнинг фарзандидир. Дастлаб ай-рибошлаш ҳаётий мақсадлар учун юзага келган бўлиб, табиатга мос кслган. Унинг мавжудлигининг зарурийлиги етишмовчи-ликнинг тўлдиришта мўлжалланган эди.

Download 304.91 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   63




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling