Бирок пулнинг пайдо бўлиши, муомала ва жамғармани юзага кслтиришда восита йўлини тоииш билан айрибошлаш ўзининг дастлабки вазифасини, яъни бевосита эҳтиёжни қондиришгина бўлмасдан, балки чексиз бойлик орттириш қуролига айланади. У кўпроқ пул билан муносабатда бўлади. Унинг вазифаси чек-сиз бойлик оглтиришдир.
Хўжалик фаровонлигини яратиш йўлида табиий интилиш ғайритабиийликка ўтиб, кишилардан олий бахтга эришиш ўрни-га чексиз бойлик орттиришга ва фақат ўзини ўйлашга олиб келади. Аристотелнинг хўжалик қадриятларига қараши унинг ахлоқий ва ижтимоий-сиссий қарашлари билан белгиланади. Унинг бу қарашлари «Сиёсаг» асарининг 8-китобида басн қилин-ган. «Сиёсат» асарида ижтимоий муносабатлар ва давлат тузи-лишининг турли шакллари тахдил қилинади ҳамда уларга баҳо берилади. Давлатда Аристотел қандайдир муомала турини кўра-ди. Давлатлар ўртасидаги муносабат муомаланинг олий шакли, деб талқин қилинади.
Давлат доирасида бошқа ижтимоий муносабатларнинг ўзига хос мақсадлари ва йўлларииинг яхлит тизими мавжуддир. Ҳар бир хусусий муомала тури бирон-бир эзгу мақсад йўлида ву-жудга келади.
Иқтисодий муносабатларда Аристотел муомаланинг фақат ижтимоий шаклларини кўради ва улардан учтасини алоҳида зжратади:!. Оиладаги муомала. 2. Умумий хўжалик ишлари бўйи-ча муомала. 3. Хўжалик бахт-саодат билан алмашиш муомаласи. Давлат фзқат мавжудлик учунгина мавжуд бўлмасдан, балки хаёт учун мавжуд бўлмоги лозим, дейди файласуф.
Аристотел давлатни муомаланинг бошқа турларига қарама-кариги қўйиб, қуйидаги хулосага келади: Давлат бир жойда яшовчи инсонларнинг ўзаро мулоқоти, адолатсизликка қарши ўзини ҳимоя қилиш учун тузган иттифоқи ёки хўжаликдаги айрибошлаш учунгина бўлган мулоқот эмас. Буларнинг ҳа.мма-си давлатнинг ташкил топиши учун зарурдир. Лекин фақат бу билангина давлат ташкил топмайди. «Давлат шу пайтда юзага ксладики, оила ва уруғ ўртасида бахтли ҳаёт учун муомала пайдо бўлса, уларнинг ҳаёти комил ва тўлиқ бўлган шароит ва вақтда давлат пайдо бўлади».1
Инсон ўз табиатига кўра, ижтимоий мавжудотдир. Бор-ди-ю, бирон-бир киши муайян шароитларга кўра эмас, балки тзбиатига кўра давлатдан ташқарида яшаса, унда у бошқа ин-сонлардан юқори бўлмайди, аксинча, маънавий жиҳатдан кем-тик, баркамоллиқдан йироқ туриши табиий бир ҳолдир.
Комил инсон — мукаммал фуқаро. Қарсак икки қўлдан чиқади. Мукаммал (комил) фуқаро бўлиш учун давлат ҳам му-каммал бўлиши керак. Бу қараш олий ларажадаги юнон ша-ҳар — давлат ҳастини кузатувчи ва тадқиқ қилувчи Аристотелга ўхшаган кишиларга хос эканлиги шубҳасиздир.
Давлат табиатан барча нарсадан юқори туриши керак, чун-ки яхлитлик (бир бутунлик) ўз қисмларидан аввал келиши керак. Дарҳақиқат, ҳар қандай предмст ўзи амалга оширувчи бу актни амалга ошириш имконияти билан аниқланади. А^ар бу хусусиятлар предметда йўқошан бўлса, унда у ҳақда гап бўли-ши мумкин эмас. Бундай шароитда унинг фақат белгиси қола-ди, холос. Шунинг учун алоҳида олинган киши, ўзгалар билан муомалага кириша олмаса ёки ўзини ҳамма нарсада етарли ва бирон-бир нарсага эҳтиёжни сезмаса, давлатдан ташқарида бўла-ди.
Аристотел ижодини тадқиқ қилган Виламонвии-Мсллен-дорф «Комил инсонни яратмоқчи бўлган киши комил фуқаро-ни тарбияламоғи керак, комил фуқарони тарбияламоқчи бўлган киши комил давлатни яратиши керак»,1 — деб ёзади.
Do'stlaringiz bilan baham: |