Фалсафа 2-семестр Ражаббоев Равшанбек


Эпикур сифатларни икки турга бўлган


Download 304.91 Kb.
bet36/63
Sana16.06.2023
Hajmi304.91 Kb.
#1496315
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   63
Bog'liq
FALSAFA

Эпикур сифатларни икки турга бўлган:

  1. Ўзгармас доимий сифат (шакл, ҳажм ва оҳирлик).

  2. Ўзгарувчан (ҳид, маза, ранг) каби сифатларнинг объективлигини тан олган.

Эпикурнинг фалсафа тарихидаги роли яна шундан иборатки, у ўзича атомнинг оғирлигини ва ҳажмини аниқлаган.
Яна Эпикур атомларнинг ички сабабига кўра ҳаракатга келишини айтиши ўз даврига нисбатан катта ютуғ эди. Эпикурнинг атомлари ўзининг ички сабабига кўра ҳаракати (спонтан ҳаракат) орқали тўғри чизиқдан оғади деган, назарияни илгари сурган. Эпикур таълимоти ўзидан кейинги даврда, ҳамда янги даврда ҳам икки ёўлама давом эттирилди. Эрамиздан аввалги IV идан то эрамизнинг VI асригача Эпикур томонидан ташкил этилган Эпикур мактаби уч асосий тараққиёт босқичи йўлини босиб ўтди.

  1. Эллиник даврдаги Эпикур мактаби (Боғ мактаби) эрамиздан аввалги IV-III аср даврни ўз ичига олади.

  2. Юнон – Румо эпикуризм эрамизнинг I-IV асрлар (сўнгги боғ)га тўғри келади.


Биринчи даврга Эпикурнинг ўзи ҳам унинг шогирдлари Лампсакли Метрадгор, Полиен ва Эрмахлар киради. Уларнинг асарлари бизгача деярли етиб келмаган. Бу даврдаги таълим асосан оғзаки суҳбат усулида олиб борилган.
Иккинчи даврга Филонид, Филодей, Апполонглар киради.
Учинчи даврга Эпикур мактаби Румо қулдорлик жамияти билан боғлиқ бўлган Цицерон, Филоданлар Румода эпикуризмни давом эттирганлар.
Эпикуризм мактабининг гуллаган даври Лукреций Кар даврига тўғри келади. (Эрамиздан аввалги I аср).
Эрамизнинг I асрида эпикурчилар мактаби император Домициан томонидан ёпилади. Лекин шунга қарамай Эпикур таълимоти давом эта беради. Кейинчалик Эпикур таълимоти Румода ўзининг и лк прогпессив аҳамиятини йўқота борди. Эпикурнинг таълимоти кейинчалик XVII-XVIII асрларда француз файласуфлари томонидан ривожлантирилган. Эпикур таълимотини янги даврда Пьер Гесенди ривожлантирган. Шунинг билан бирга Эпикур таълимоти айрим идеалист файласуфлар томонидан гедонистик таълимотга айлантирилган. Унинг ахлоқий қарашларидаги бахт тушунчасига француз материалистлари Гельвеций, Больбах ва бошқалар гедонистик руҳ беришган. Эпикур қулдорлик демокритиясининг мафкурачиси бўлганлиги сабабли ўзининг ахлоқ тўғрисидаги таълимотини жамиятнинг эркин кишилари учун тааллуқли деб қараган.


Download 304.91 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   63




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling