Фалсафа 2-семестр Ражаббоев Равшанбек


СТОИКЛАР Милодимиздан аввалги IV аср охирида Юнонистонда сто-


Download 304.91 Kb.
bet44/63
Sana16.06.2023
Hajmi304.91 Kb.
#1496315
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   63
Bog'liq
FALSAFA

СТОИКЛАР
Милодимиздан аввалги IV аср охирида Юнонистонда сто-иклар таълимоти шакллана бошланди. У эллинистик лаврда ҳамда кейинги Рим даврила кенг тарқалган фалсафий оқимлардан бирига айланган эди. Бу фалсафий оқимга критийлик Зснон асос солган. Афинада у Суқротдан кейинги даврда шаклланган фалсафа билан танишади. Милодимиздан аввалги 300-йилда ўз мактабиға асос солган.
Диоген Лаэртскийнинг маълумотига кўра, Зенон биринчи бўлиб, «Инсоннинг табиати ҳақида» рисоласида асосий мақ-сад— табиат билан ҳамнафас бўлиб яшаш керак, деб уқтирди. Бу билан Зенон стоиклар фалсафасида ахлоқ масаласига эъти-борни кучайтиришга даъват этади. У шунингдек, фалсафанинг уч қисми (мантиқ, физика, ахлоқ)ни бир бутун тизимга бир-лаштириш лозим, леган фикрни илгари суради. Стоиклар кўпин-ча фалсафани инсон танасига қисслайдидар. Улар мантиқни инсон танасидаги скелетга, ахлоқни томирларга, физикани эса инсон руҳига ўхшатишганди.
Стоиклар таълимотига маълум даражада ҳисса қўшган ки-шилардан бири солонлик Хрисипп бўлган. У стоиклар фалсафа-сини муайян тизимга келтиришга ҳаракат қилган.
Стоиклар фалсафани «донишмандлик машқи*. деб аташган. Уларнинг фикрича, фалсафанинг асосий қисмини мантиқ таш-кил этади. Мантиқ тушунчалар билан иш тутишга, мулоҳаза ва хулоса чиқаришга қаратилган. Усиз на табиатни, на ахлоқни тушуниш мумкин эмас.
Стоиклар табиат фалсафасига ортиқча эътибор қаратмаган-лар. Улар асосий ахлоқий талабдан келиб чиққан ҳолда «табиат-га мувофиқ яшаш»ни талаб этишарди. Табиат ва дунёнинг тар-тиби.,— логосга мувофиқ яшашга, ҳаёт кечиришга даъват эт-ганлар.
Стоиклар онтологик қарашларида фалсафаниш икки тамо-йилни тан олишган.
1. Моддий тамойил асосий талаб ҳисобланади ва руҳий та-мойил — логос(худо) барча моддийликка сингиб, конкрет якка-якка жисмларни ташкил этади. Бу аслида дастлабки дуалистик тасаввурларнинг илк намунаси эди. Аристотел «биринчи моҳи-ят»ни яккаликда тасаввур этган бўлиб, модда ва шаклни устун туради, деган бўлса, стоиклар аксинча, моҳият сифатида мод-дий тамойилни муҳим деб тан олганлар.
Стоиклар худо тушунчасини иантеистик руҳда гавдаланти-ришган. Логос эса уларнинг таълимотича, бугун габиатга син-гиб, оламнинг ҳамма ерида мавжуддир. У (логос) зарурият қонунидек мавжуд. Стоикларнинг билиш назарияси асосан сен-суализмнинг антик шаклини эслатади. Уларнинг таълимотича, билишнинг асосини конкрет, якка-якка ҳолда олинган жисм-лар ташкил этиб, улар ҳиссий қабуллашни англатади. Бу ерда биз Аристотелнинг умумийлик ва яккаликка алоқадор таъли-моти ўз таъсирини уларга ўтказганпигипи кўришимиз мумкин. Стоиклар Аристотслнинг категориялар тизими ҳақидаги таъ-лимотини бирмунча соддалаштиришганларини кўриш қийин эмас. Улар Аристотел илгари сурган категориялар тизимини тўртта асосий категорияларга келтиришган. Субстаииия (моҳи-ят) муайян микдор, сифат, асос ва муносабатга таянади. Маз-кур категориялар асосида воқелик ётади. Стоиклар, шунинг-дек, ҳақиқат муаммосига алоҳида эътибор беришган. Билиш назариясида стоиклар гарчанд сенсуалистик позицияда турган бўлишларига қарамасдан, маълум даражада спекулятив тафак-кур хизматига ҳам мурожаат қилганлар.
Ҳақиқат мезо1Ш стоиклар таълимотича, бизнинг онгимизга таъсир этувчи ҳодиса — ишончдан ўзга нарса эмас. Бевосита у билимларимизнинг тўғри эканлигига ишонишга даъват этади ва қалбимизда ишончни уйғотади.
Стоикларнинг фикрича, ҳақиқатни тушуниш асосан бу та-саввурниш моҳиятидир ва у тафакқуршпп муайян нарсаларга мупосабатига алоқадордир. Шундай қилиб, стоиклар ҳақиқат мезонининг хусусиятлари ва мазмунини чуқур тадқиқ қилмас-дан, балки формал равишда ўрганганлар. Шунга қарамасдан, улар субъект ва билиш, нредмегииинг ўзаро муносабати муам-мосига диалектик руҳда ёндашишган. Стоиклар фалсафасига кўра, жон билимни ташувчидир. Жонни улар қандайдир жис-мий ва модлий объект деб биладилар. Баъзан улар жонни пнев-мага, яъни олов билан ҳаюнинг қўшилишига ўхшатишади. Онгни эса руҳий ҳолатни ташкил этувчи деб биладилар. Онг инсонни ташқи дунс билан боғлайди. Индивидуал онг дунёвий онгнинг бир қисмиии ташкил этали.
Стоиклар илгари сурган ахлоқий меъёрлар инсон фаолия-тининг чўққиси сифатида эзгуликни муҳим деб билади. Эзгу-лик, уларнинг фикрича, бирдан-бир фаровонликдир. Эзгулик-нинғ маъноси оқилона яшашдан иборат. Эзгулик тўртта фази-латда мужассамлашган. Улар ирода қудрати билан чекланган оқиллик, мўьтадиллик, адолат ва шуҳратдир.
Тўртта эзгуликка қарама-қарши тўртга иллат рўбарў туради. Оқилликка қарама-қарши оқилсизлик, мўътадилликка қарама-қарши ландовурлик, адолатга қарама-қарши қўрқоқлик, кам-ҳафсалалик туради. Бироқ яхшилик билан зулм, эзгулик билан гуноҳ ўртасида қатъий фарқ бор. Улар ўртасида биридан иккин-чисига ўтиш ҳолатлари йўқ.
Стоикларнинг ахлоқий идеалларини осойишталик ёки таъ-сир кўрсатмайдиган сабр-тоқат ташкил этади. Стоиклар тасав-вур қилган до1шшманд (инсон идеали)лик бўлиб, у онг нури билан чулғанган. Улар илгари сурган ахлоқ-одоб эникурчилар-нинг ахлоқ-одобидан тубдан фарқ қилади. Стоикларнинг жами-ят тўғрисидаги қарашлари эпикурчнларнинг жамият туғрисида-ги қарашларидан кескин фарқ қилади. Стоикларнинг фикрича, жамият табиий ҳолда вужудга келса, эпикурчилар фикрича, жамият конвенция асосида юзага келади. Стоиклар фалсафаси юнон жамиятила ривожланиб бораётган маънавий инқирозни жуда яхши тасвирлаб берган. Бу инқироз иқтисодий ва сиёсий таназзул асосида содир бўлаётганлигини оқил файласуфлар чу-қур ҳис қилганлар.


Download 304.91 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   63




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling