Фалсафа 2-семестр Ражаббоев Равшанбек


Download 304.91 Kb.
bet56/63
Sana16.06.2023
Hajmi304.91 Kb.
#1496315
1   ...   52   53   54   55   56   57   58   59   ...   63
Bog'liq
FALSAFA

СХОЛАСТИКА
Схоластика сўзининг луғавий маъноси «мактаб», «ўқийди-ган жой» кабиларни англатади. Схоластлар деб, Буюк Карл саройидаги, сарой мактабларидаги ўқитувчиларни ҳзмда динни ўқитишда фалсафадан фойдаланган ўрта аср илоҳиётчиларини атаганлар. Булар ҳақиқапш янгидан қидирмаганлар, балки мав-жуд ҳақиқатни мантиқий йўллар билан исботлашга ҳаракат қил-ганлар. Схоластика — бу илоҳиётни рационаллаштиришга бўлган уринишнинг янги кўринишидир. Эътиқодни тафаккур билан мустаҳкамлаш мақсадида илоҳиёт муқаддас китоблар фалсафий нуктаи назардан тадқиқ қилиниши керак, дсб ҳисоблаган. Му-қаддас китоб сўзларини Аристотел дедуктив логикаси ёрдами-да системалаштириш ва янги кашф қилинган Аристотел фал-сафаси билан уйғунлаштириш керак, деб ҳисобланган. Схолас-тика Аристотел фалсафасининг Европага кириб келишининг асосий сабабидир. V асрда Боэций томонидан таржима қилин-ган бир неча асарларгина мавжуд эди. Унинг дунёқараши ҳақида лотин тилидаги таржималардан жуда кам маълумотга эга эди-лар. XII асрга келиб Ғарбий Европада Аристотелнииг лотин ва араб тилидан таржима қилинган асарлари билан кенгроқ та-нишдилар. Буюк араб мутафаккири Ибн Рушд (Аверроэс — 1128—1198)нинг таржима ва шарҳлари 1200 йилдан Европага Испания (Андалузия) орқали кириб келди. Худди шу даврда Евронага машҳур яҳудий мутафаккири Моисей Маймоний (1135—1204) томонидан қилинган таржималар ҳам кириб кела бошлади. Схоластиканинг тарқалишига яна бир сабаб — муқад-дас китобларни ўрганиш учун айрим монах орденларининг фал-сафага қизиқиши бўлди.
Масалан, Фома Аквинский, унинг устози Буюк Альберт, Доминикан ордени монахлари, Вильям Оккам ва Бонаветура, францискан орденлари монахлари эди. XII асрда вужудга кел-ган университетлар янги илмий йўналишга бошпана бўлдн ва тез орада илоҳиётни мантиқ ва тафаккур ёрдамида ўрганиш-нинг дастури ишлаб чиқилди. Масалан, Париж университети Абеляр даврида схоластиканинг етакчи марказига айланди. Схо-ластлар асосан ҳақиқатни қилириш билан эмас, балки мавжуд бўлган умумий ҳақиқатни рационал таҳлил кдяиш билан шу-ғулланганлар. Улар учун ҳақиқатга қандай усул билан эришил-масин, муқаддас китобларга эътиқод усули биланми ёки фал-сафий мантиқ усули биланми, бундан қатъи назар, ҳақиқат-нинг гармоник тарзда яхлит бўлиши шарт қилиб кўйилган.
Урта аср тафаккури факат сиёсий ва черков бирлигига эри-шишнигина эмас, балки фалсафада бирликка ҳам эришишни хоҳпаган. XIII асрда Европада Аристотел фалсафасининг кириб келиши схоластларни бу масалани бажаришга ундади. Схоласт-лар учун далиллар мутлақ, ишончли ва муҳимдир. Улар таъли-МОТИ1ШНГ мазмунини Библия (Таврот ва Йнжил), эътиқод рам-злари, черков оталарининг асарлари ташкил этарди. Уларниш мақсади эса эътиқод ақлга мос келадими, деган саволга жавоб бериш бўлган.

Download 304.91 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   52   53   54   55   56   57   58   59   ...   63




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling