Фалсафа 2-семестр Ражаббоев Равшанбек


> Худо ҳақидага ҳақиқатни ақл эмас, эътиқод била олади


Download 304.91 Kb.
bet54/63
Sana16.06.2023
Hajmi304.91 Kb.
#1496315
1   ...   50   51   52   53   54   55   56   57   ...   63
Bog'liq
FALSAFA

> Худо ҳақидага ҳақиқатни ақл эмас, эътиқод била олади.
И.шқол эса ақшап кўра иродага тааллуқлидир. Сезги ва қалб-НИ1н ролини таъкид-чаган ҳолда Августин эътиқод ва бшшм-ННН1 бирлигини асло унугмайди. Шу билан бирга у ақлни юқори поғонага кўтармайди, фақат уни тўлдиради. Эътиқод ва ақл бир-бирини тўлдиради. «Эътиқод қилиш учун ақлли бўл, эъти-қод қил, ақлли бўлиш учун». Августин фалсафаси фаниинг му-стақил ҳолатини инкор қилади. Фанда эса ақл ҳақиқатнинг ягона воситаси ва мезони бўлган. Бундай таълимот христиан-ликнинг руҳига мос келади. Мана шу асосда христианлик тари-хнда ксйинги босқич—схоластика даври вужудга келади.
Августин билиш назариясининг характерли томонларидан бири христианлик мистицизмидир. Бунда тадқиқотнинг асосий предмети худо ва инсон руҳи еаналади. Билиш назариясида иррационаллик — ирода омилларининг рационал-мантиқий омиллардан устун туришини Августин ўз таълимотида эътиқод-нинг ақлдан устунлигини белгилайди. Унингча, инсон ақли-нинг мустақиллиги эмас, балки диний ақидалар каромати буюк мартабадир. Худога ишониш—билишнинг бошланғич нуктаси.
Эьтиқоднинг ақлдан устунлиги масаласи христиан фалса-фасида 1Ш1']| эмасди. «Эътиқодингиз манбаи фақат муқадлас китоб»да, деб ҳисобловчи ўтмиш «черков ота»ларидан фарқли ўлароқ Августин эътиқоднинг энг олий нуфузли манбаи, деб черковни ҳисоблаган. Черков ҳақиқатан ягона, гуноҳсиз, сўнгги таянчдир. Бундай дунёқараш ўша давр шароитига мос келарди. Чунки Рим империясининт ғарбида черков ғоявий жиҳатдан ҳам, ташкилии жиҳатдан ҳам кучли марказлашган ташкилот эди.
Августиннинг черков олдидаги хизмати яна шундаки, у эъти-қоднинг ақлдан устунлигини фалсафий жиҳатдан ҳам исбот-лашга уринган. Унингча, барча инсон билими икки манбага эга. Биринчиси, тажриба, ҳиссий алоқа доирасидир. Унинг чегара-си ҳодисалар бўлиб, ундан нарига ўтиш мумкин эмас. Иккинчи манба бирмунча бойроқ, муҳимроқ бўлиб, у бошқа одамлардан билим олишдир. Бу бевосита билим бўлиб, у эътиқоддир.
Августин умуман эътиқод билан черков нуфузи туфайли муқалдаслаштирилган диний эътиқодни аралаштириб юборади. Маълумки, тажрибага суянган ишонч бутунлай бошқа мохият-га эга. У муқаддас китоблар «ҳақиқат»ларидан кслиб чиқувчи эътиқоддан бутунлай фарқ қилади.
Августин фалсафасида яхшилик ва ёмонлнк, улар ўртасида-ги фарқ масаласи муҳим туради. Унингча, бир томондан худо яратган лунёда яхшилик бўлмаслиги мумкин эмас. Иккинчи томоидан эса ёмонликнинг мавжудлиги шубҳасиздир. Шунинг учун Августин таъкидлайдики, ёмонлик табиатга хос эмас, у эркин ижоднинг маҳсулидир. Худо дуисни яхшилик манбаи қилиб яратган, лекин уни ёвуз ирода заҳарлаган. Бунаан ўз навбатида бошқа бир хулоса чиқарилади. Емонлик яхшиликка мутлақ равишла қарама-қарши эмас, у фақат яхшиликнинг заиф томони. Мутлақ ёмонлик йўқ, мутлақ яхшилик бор. Ҳеч қандай яхши ишлар қилинмаётган ерда ёмонлик юзага келади, ёмон лик — олий мақсадлардан юз ўгириш, кибр-ҳаводир. Кибр-ҳаво худога мурожаат қилмасликдан келиб чиқади. Яна Августин таъ-киллайдики, ёмонлик дунс мувозанатини бузмайди, лекин дунё учун зарардир. Гуноҳкорларни жазолаш ҳам, авлиёларни муко-фотлаш ҳам бу мувозанатни бузмайди. Демак, Августин дунёда ёмонликнинг мавжудлигини инкор қилмайли, лекин уни фа-қат яхшиликнинг йўқлигидан, леб ҳисоблайди. Унингча, ёмон-лик дунёвий характерга эга бўлиб, одамлардан кслиб чикади. Яхшилик худодан келиб чиқади, чунки у худо меҳрибонлиги-нинг маҳсулидир. Инсон ёмонлиги учуп жавоб беради.
Муҳаббат тушунчаси, масаласи бўйича Августин монах Пе-лагий билан баҳслашади. Бу христиан ахлоқи масаласи бўйича иррационалистик ва рационалистик оқим вакиллари ўртасида-ги баҳс эди. Пелагий антик давр рационализмилан келиб чи-қиб, дастлаб гуноҳ бўлмаган, дейди. Одам гуноҳлардан ҳоли туғилади, у черков ёрдамисиз ўзининг ҳузур-ҳаловати ҳақида ғамхўрликни ўйлаши керак. Пелагийнинг бу таълимоти христи-ан черковининг ғоявий тамойилларига очикдан-очиқ ҳужум эди. Августин Пелагийнинг бу таъдимотига қарши чиқиб, тақдир ҳақндаги таълимотни ишлаб чиқади. Бу таълимот бўйича, Одам Ато биринчи инсон сифатида озод ва гуноҳсиз тутилган. У худо иродаси бўйича ҳаракат қилиб мангу ҳаётга эришиши мумкин эди. Лекин шайтон васвасаси билан Одам Ато шахсида рўй берган саъй-ҳаракат учун одамларнинг бутун авлоди озод эмас, гуноҳкор ва ўлимга маҳкум этилган. 'Авлиё Павел сингари ўз гуноҳлари учун жазоланадилар.
Ўзгармас, абадий моҳият сифатидаги худо ва ўзгарувчан, ўлимга маҳкум якка нарсалар ўртасидаги карама-қаршиликлар-ни тадқиқ қилиш натижасида Ав1устин замон масаласига тўхта-лади. Бу масалада Августин замонни осмоний сфералар ҳарака-ти билан боғлаб қўювчи антик лавр файласуфларига қарши чиқади. Унингча, осмоний сфералари ҳам худо томонидан яра-тилган. Унингча, замон ҳаракат, ўзгариш ўлчовидир. Бундай ҳаракат ва ўзгариш ҳамма «яратилган» нарсаларга хосдир. Дунё яратилишидан илгари замон бўлмаган. У худо яратувчанлик фао-лиятининг маҳсули сифатида намоён бўлади. Нарсалар ўзгари-шидаги ўлчов худо фаолияти туфайли юзага келади.
Авг>'стин вақтиинг асосий категориялари ўтган, ҳозирги, келажак кабилар эканлигини тушунтиришга ҳаракат қилган. Унингча, ўтмиш хам, келажак ҳам ҳсч кандай талқинга сиғ-майди. Фақат ҳозирни талқин қилиш мумкин. Худди шу замон туфайли ўтган ёки кслажак ҳақида биронта фикрга эга бўлиш мумкин. Утган замон инсон хотираси билан боғланган, келажак орзуда мужассамлашганаир. Ўтмишни ҳам, келажакни ҳам ҳозир-гига тақаш илоҳийликдан, мутлақликдан далолат беради. Худо-да ҳамма вақт ҳознрги билан ўтмиш ва келажак мужассамлаш-ган. Худонинг мутлақ абалийлити ва моддий, инсоният дунёси нинг ўзгарувчанлиги, ўткинчлиги ўртасидаги қарама-қаршилик Августин томонидан ишлаб чиқилган христиан дунёқараши-нинг асосн бўлиб қолади.
Ав1устиннинг йирик апологстик асарларилан бири «Илоҳий салтанат ҳақида»ги рисоласилир. 410-йилда Аларих томонидан Римнинг хонавайрон қшшнишидан ваҳимага тушган кўпчи-лик, бу фалокат римликлэрнинг эски динларидан воз кечиб, христианликни қабул қилганликлари учун юз берди, деб ҳисоб-ладилар. Августин ўз дўсти Марксллиннинг илтимоси билан бундай қарашларга зарба бермокчи бўлди. Унинг гаъкидлаши-ча, давлатнинг равнақи эски кўпхудолик дини туфайли бўлма-ган, чунки римликлар христианликни қабул қилгунларича ҳам мағлубиятлар учун, абадий фаровонликка эришиш учун Рим худоларига сиғшшши зарур бўлмаган. Августиннинг фикрича, мушриклар худолари ҳаётда ҳам, маьнавиятда ҳам ҳеч қандай срдам беролмаганлар. Христианлик эса римликлар фойдалантан ҳамма моддий бойликларни бериши мумкин.

Download 304.91 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   50   51   52   53   54   55   56   57   ...   63




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling