Фалсафа 2-семестр Ражаббоев Равшанбек
Download 304.91 Kb.
|
FALSAFA
- Bu sahifa navigatsiya:
- Здатоуст константинополлик нуфузли аслзодаларга таъна тар
- Ғарбда чсрковниш- энг йирик отаси Аврелий Августин бўлиб
ПАТРИСТИКА
* Пагристиканинг луғавий маъноси «ота»ни англатиб, бу сўз кўпинча ҳурмат маъносида гарбий епископларга берилган. Ни-кей соборида асарлари ёзилган черков оталари апологетлар бўлганми, йўқми, бушан қатъи иазар, шу^шай деб аталардилар. Икки собор Никей (325) ва Халкида (451) оралиғида эътибор-ли черков оталари томонидан бир неча муҳим асарлар сзилган. Шаркда улардан бири Иоанн Златоуст" (347—407) эди. У Анти-охиянинг бой оиласида туғилган. Оиаси 20 ёшнда бева қолган, лекин иккинчи марта турмуш қилишни хоҳламасдан, ўзини ўғлининг тарбиясига бағишлаган. Маҳаллий софистлардан бўлган Ливаций Златоустга юнон мумтоз адабиетидан ва риторикаси-дан жуда яхши сабоқ беради. Бу нарса катта нотиқиик санъати-ни мукаммал эгаллашга асос бўлади. У бир қанча вақт ҳуқуқшу-нослик билан ш>'ғулланиб, 368-йилда монах бўлади. Онасининг ўлимидан кейин 380-йилгача Антиохияга яқин ғорлардан бири-да дарвешона ҳаёт кечирди. Касаллиги туфайли эса шу йили бундай ҳаёт образидан воз кечади. 389-йилда Константинополь черковининг па^риархи бўлиб сайланади. 404-йилда император Евдокийнинг салбий ^гуносабати туфайли бу минсабдан кетади. Императорга у ҳаддан ташқари ғаириодднй кийинишлари, му-қаддас София черкови ёнида ўзи маъруза ўқийдиган жойга ўз ҳайкалчасини қўймоқчи бўлганлиги учун ёқмаган эди. У 407-йилда қувғинликда ўлди. Здатоуст константинополлик нуфузли аслзодаларга таъна тар-зида жуда ҳам оддий фақирона яшагаи. Ҳаддан гашқари дарьс-шона ҳаетни севган. Кўпинча ҳушёрлик ҳиссини унутиб қуярди. Ҳаётда оддий, мулойим эди. 640 га яқин унинг тарғиботлари-дан кўичилиги асосан авлиё Павел номаларининг талқини эди. Унинг асарларида амалла Инжилга эргашиш ниҳоятда улкан ахлоқий поклик билан бирлашиб кстган эли. Уиинг таъкидла-шича, дин ва ахлоқнннг қоидаларига хилоф иш тутиш мутлақо мумкин эмас. Христианлик ва ахлоқ доимо қулни қўлга қўйиб юриши керак. Ғарбда чсрковниш- энг йирик отаси Аврелий Августин бўлиб, у Муқалдас (Блаженьш) деб ном олган эди (354—430). У фай-ласуф ва илоҳиётчи бўлган. У икки давр оралиғида, яъни антик дунс ва шаклланиб келаётган ўрта асрчилик оралитида яшаган. Одамларни орқага — «Худо лодшолигига» — маънавий тетик жамиятга чақирган. Августин Шимолнй Африканинг Тагоста шаҳрида римлик амалдор оиласида 354-йилда туғилган. Унинг онаси Моника ўғлиниш христианликни қабул қилишини худо-дан астойдил нола қилиб сўраган. У дастлабки маълумотини маҳаллий мактабда олиб, лотин тилини пухта эгаллайди. Юнон тилига эса эътиборсизлик билан қараб, умрининг охиригача ҳам унда дурустроқ гаплашмаган. Кейин уни риторикани ўрга-ниш учун Карфагенга юборадилар. Уйидан ташқарида ўзини эркин ҳис этган Августин ҳам бошқа талабалар каби бебош ҳаётга шўнғиб, бнр жория билан яшай бошлайди. Бу турмуш-дан унинг Адеодат исмли ўғли туғилади. 373-йилда Августин ҳақиқатни англаш нияти билан монийчиликка юз ўгиради, ле-кин уцдан қониқмайди ва тез орада воз кечади. Цицероннинг «Горгензия» асарини ўқиш таъсирида фалсафага, хусусан нео-платоичилар фалсафасига юз ўгиради. У 383-йилда Миланга кўчиб ўтгунга қадар ўз она шаҳри Карфагенда ва Римда рито-рикадан дарс беради. 386-Йилда Августинда руҳий ўзгариш юз беради ва у христианликни қабул қилади. У бебош ҳаёт тарзи-дан ҳам, риторикадан дарс бсришдан ҳам воз кечади. 391-йил-дан умрининг охиригача Августин ўз умрини епископликка, тадқиқотларга, адабиётга бағишлайди. У 100 га яқин китоб, 500 ваъз-насиҳат, 200 нома ёзиб қолдиради. Download 304.91 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling