Фалсафа 2-семестр Ражаббоев Равшанбек


Августишшнг автобиографик характердаги асарларидан бири 401-йилда ёзилган «Амру маъриф» («Исповедь»)дир. Бу асарда


Download 304.91 Kb.
bet51/63
Sana16.06.2023
Hajmi304.91 Kb.
#1496315
1   ...   47   48   49   50   51   52   53   54   ...   63
Bog'liq
FALSAFA

Августишшнг автобиографик характердаги асарларидан бири 401-йилда ёзилган «Амру маъриф» («Исповедь»)дир. Бу асарда христианликни қабул қилгунгача бўлган ўз ҳаёти тўғрисида фикр юритади. Библиянинг кўп боблари унинг томонидан аллегорик тарзда талқин қилинади. Августин ўзшшнг ёшликда мушриклик фалсафаси билан шуғулланганлиги ҳақида афсусланиб ёзади. Ўнинг фикрича, бу фалсафа кишини христианлик каби ҳақиқат-га олиб кслолмайди. Унинг «Академикларга қарши» деган аса-рида таъкидланишича, фалсафий тадқиқот орқали одам фақаг эҳтимолий характерга эга бўлган ҳақиқатга эришиши мумкин. Аниқ, тўлиқ, мукаммал ҳақиқат эса фақат илоҳий каромат орқали билинади. Августин асарларининг сзилиши руҳан унинг жўшқин характерига хос. У жўшқин, жозибали руҳда езиб, бир мавзудан иккинчи мавзуга ҳаяжон билан ўтади. Унинг ижоди яхлит бир руҳда эмас. Унда ягона тизим йўқ. Лекин унинг ижо дий мероси шунлай бир бой манбаки, ундан кўп вақтларгача христиан фалсафаси озуқа олган.
Августин фалсафаси христиан дини доктриналари ва қадимги доктриналарни таққослаш маҳсулидир, десак хато қилмаймиз. Августин таълимоти учун антик давр фалсафий локтриналаридан Платон таълимоти ғоявий маиба бўлган. Ав-густип бу таълимотни асосан неоплатончилар талқини орқа-ли ўрганган. Платон метафизикасидаги ғоялар. билиш наза-риясидаги абсолютизм, дунё тузилишидаги тамойиллар фар-кини тан олиш (яхши ва ёмон руҳлар, айрим руҳларнинг мав-жудлиги), маънавий ҳаётда иррационал омилларни таъкид-лаш — буларнинг барчаси унга катта таъсир кўрсатади. Авгус-тин таълимоти ўрта аср тафаккурининг белгиловчи маънавий омилига айланиб, бутун Ғарбии Европа христианлик таъли-мотига катта таъсир кўрсатди. Урта аср патристика вакилла-ридан бирортаси Августин даражасига кўтарила олмаган эди. У ва унинг издошлари диний фалсафада худони ва илоҳий муҳаббатни англаш—инсон руҳининг ягона мақсади, ягона қад-рияти, деб билганлар. У санъатга, маданиятга ва табиий фан-ларга ниҳоятда кам эътибор берган. Августин ўз фалсафасини христиан дини таълимоти руҳида талқин қилишга катта аҳахш-ят берган. У ўгмишдошлари ўз олдиларигагина қўйтан ишлар-ни амалга оширди. У худони фалсафий тафаккурнинг марка-зий мавзуига айлантирди. Унинг фалсафаси тсоцентрик руҳ-да, яъни худо фалсафий тафаккурнинг марказидир. Худонинг бирламчи ва бошланғич тамойиллигидан келиб чиқиб, у жон тандан устун, ирода ва сезги ақлдан юксак туради, деб таъ-кидлайди. Бу устунлик мстафизик жиҳатдан ҳам, гносеологик жиҳатдан ҳам, ахлокий жиҳатдан ҳам гўёки шубҳасиздир. Худо энг олий даражадаги моҳиятдир. Фақат унинг борлиғи унинг ўз табиатидан кслиб чиқиб, бошқа барча нарсалар унга қарам-лир. Худонинг борлиғи ҳеч нарсага боғлиқ бўлмаган моҳият-дир. Бошқа ҳамма нарсалар фақат илоҳий ирода туфайли мав-жуддир. Худо ҳамма мавжуд нарсаларнинг, ҳахоса ўзгаришлар-нинг ягона сабабчисидир. Худо фақат дунёни яратибгина қолмасдан, уни сақлаб туради, доимо яратишда давом этади. Августин дунё дастлаб яратилгшшан кейин, ўз-ўзича ривож-ланади, деган деистик таълимопш инкор қилади. Августин таъ-лимотича, худо шунингдек, билишнинг ҳам ўта муҳим пред-метидир. Ўткинчи нарсаларни билиш мутлақ билиш учун ҳеч қандай маънога эга эмас. Худо билишнинг сабабчиси ҳамдир. Худо инсон руҳига, инсон тафакхурига нур клритади, одам-ларга ҳақиқатни танишда ёрдам беради. Худо энг олий дара-жадаги фаровонлиқдир ва умуман ҳамма эзгуликнинг сабаб-чисидир. Ҳамма нарса хуло туфайли мавжуд экан, ҳар қандай эзгулик фақат худодан келиб чиқади.

Download 304.91 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   47   48   49   50   51   52   53   54   ...   63




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling