Фалсафа 2-семестр Ражаббоев Равшанбек


Аквинскийнинг борлиқ ҳақилаги таълимотида Аристотел таъ-


Download 304.91 Kb.
bet60/63
Sana16.06.2023
Hajmi304.91 Kb.
#1496315
1   ...   55   56   57   58   59   60   61   62   63
Bog'liq
FALSAFA

Аквинскийнинг борлиқ ҳақилаги таълимотида Аристотел таъ-лимотииинг унсурлари яна ҳам кўпроқ намоён бўлади. Лекин Фома Аристотелнинг табиий-илмий қарашларини мавҳумлаш-тиради. Ундан фақат христиан илоҳиёти учун хизмат қилиши мумкин бўлган жиҳатларинигииа сакдаб қолишга уринали.
Унингча, олам бир неча бир-биридан ажралган поғоналарга бўлинган тартибда мавжуддир. Энг қуйи поғона — ўлик табиат. Унинг устила ўсимлик ва ҳайвонот лунёси мавжуд. Улардан эса энг юқори ногона одамлар дунёси кслиб чиқади. Одамлар дунё-си ғайритабиий, руҳий дунёга ўтиш босқичидир. Ҳамма мавжуд нарсаларнинг мақсади, маъноси, олий даражасининг биринчи муглақ сабаби, энг комил реаллик — худодир. Аквинский Арис-готел метафизикасини Платои гоялари билан қориштиради. Бу айниқса, эстснция ва экзистенция (моҳият ва ҳодиса) тушун-чаларини талкин килганда равшан намоён бўлади. Унингча, ҳар бир, ҳам якка, ҳам илоҳий мутлақ шаклдаги мавжуд нарсалар моҳият ва ҳодисадан иборат. Ҳар бир иарсанинг моҳияти якка, айрим эмас, балки жинс хусусиятлари белгиларида мавжуддир. Худо моҳият, мавжудлик (ҳодиса) билан бир хилдир. Ҳамма яратилган нарсаларнинг моҳияти эса, аксинча, уларнинг мав-жудлик ҳолатига мос кслмайди, чунки у уларнинг яккалик ҳолатидан келиб чиқмайди. Ҳар бир якка нарса яратилгаи, бошка омиллар туфайли мавжуд. Улар тасодифийлик ва шартланган-лик характсрига эга. Фақат худогина мутлақ, шаргланмаган, шунинг учун у зарурий вужуддир, чунки зарурият унинг моҳи-ятидадир. Худо олий, вужудий борлиқдир. Яратилган нарсалар мураккаб борлиқдир. Моҳият ва мавжудлик (ҳодиса) ҳақидаги Аквинский таълимоти худо ва дуис ўзаро муносабатлари маса-ласини дуалистик ҳал килади. Бу эса христиан монотеизми (яккахудолик)нинг асосий тамойилларига мос келади.
Аквинский, шунингдек, Аристотелнинг материя ва шакл категориялари ҳақидаги таълимотидан ҳам фойдаланади. Ушшг-ча, моддий нарсалар поаниқ, пассив материя ва фаол шакл-нинг бирикмасидан иборат. Нарсалар шаклниш нассив материяга киришлари орқали реалликка, ҳолисага, воқеликка айланади. Шакллар материядан ажралган фаришталар ва руҳлар каби гоялар тарзида мавжуддир. Бу Аквинский таълимотини Аристо-тел таълимотидан жпддий фарқлантиради, чунки Аристотслда шакл материя билаи ҳамма вақт бирликда бўлади. Фақат шакл-лар шакли — худогина танасиз мавжуд. Моддий ва руҳий олам ўртасидаги фарқ шундаки, моддий олам матсрия ва шаклдан иборат, руҳий олам эса фақат шаклга эга.
Аквинскийнинг шакл ҳақидаги таълимоти билан бевосита универсалийлар ҳақидаги таълимоти боғланган. Бу масалада у мўътадил реализм позиииясида туради. Унингча, биринчидан, универсалий (умумий тушунча)лар якка нарсалар моҳияти шак-лида мавжуддир. Иккинчидан, улар якка нарсаларни мавҳум-лаштириш жараёнида иисон онгида мавжуддир. Учинчидан, улар илоҳий онгда якка нарса ва ҳодисаларнинг идеал образи сифа-тида нарсаларгача мавжуд бўлади. Худли шу учинчи хил кўри-нишда Аквинский таълимоти, Аристотсл таълимотидан фарқ қилади.
Аквинский таълимотича, худонинг борлиғи ақл билан ис-бот қилинади. У Ансельм Кентерберийский томонидан талқин қилинган худо борлигининг онтологик исботини инкор қилади. Унингча, «худо бордир», дсган ибора ақл учун равшан ва тугма эмас. Худонинг борлиғи исбот қилинииги керак. Фома Аквинс-кий худо борлиғининг бешта исботини келтиради.
Биринчи исбот табиатда ҳаракатнинг мавжудлигидир. Ҳар бир ҳаракат қилаётган нарса бошқа қандайдир бирон нарса орқали ҳаракатга келади. Лекин бу ҳаракатнинг давоми уэлук-сиз бўлиши мумкин эмас, чунки биринчи «ҳаракатга солув-чи» ҳа*м, у туфайли ҳаракат килаётган нарса ҳам биринчи ҳара-кат қилаётган нарса туфайли ҳаракат қилади. Биринчи ҳара-катга солувчининг мавжуд-тиги шу билан белгиланади. Бу эса худодир.
Хуло борлиғининг иккинчи исботи таъсир қилувчи сабаб-нинг моҳиятидан келиб чиқади. Дунёда қатор таъсир қилувчи сабаблар бор. Бирон нарса таъсир қилувчи сабабчисисиз бўли-ши мумкин эмас. Акс ҳолда, у ўзидан-ўзи илгари бўлиб қолар-ди, бу мумкин эмас. Демак, қандайдир биринчи таъсир қилув-чи сабаб борки, у худодир. Худо борлиғининг учинчи исботи тасодиф ва заруриятнииг ўзаро муносабатидан келиб чиқади. Бу ўзаро муносабатлар занжириии ҳам узлуксиз тасаввур қилиш мумкин эмас. Тасодифий нарса зарурий нарсага боғлиқ. Бу за-рурий нарсанинг зарурийлиги эса, ё бошқа зарурий нарсага боғлиқ, ски унинг зарурийлиги ўзида мавжуд. Оқибатда шу нарса аникданадики, қандайдир биринчи зарурият борки, у худодир.
Худо борлиғшшнг тўртинчи исботи бирин-кетин кслади-ган, ҳамма ерда, ҳамма нарсада мавжуд бўлган камолот дара-жаларининг мавжудлигидир. Энг олий даражадаги камолот да-ражаси борки, у ҳам худодир.
Хуло борлиғининг бешинчи исботи телеологик исботдир, яъни ҳамма нарсаларнинг мақсадга мувофиқ яратилганлигидир. Унинг асосида бутун табиатла намоён бўладиган (ройдалилик стади. Бу таълимот бўйича, ҳамма нарса, ҳатто фойдасиз ва тасодифий бўлиб кўринган нарсалар ҳам қандайдир мақсалга интилган, бирон маънога эга, бирон фойдаси бор. Демак, шун-дай бир онгли моҳият борки, ҳамма табиий нарсаларни мақ-садга йўналтиради. Бу худодир.
Албатта, кўриниб турибдики, бу таьлимот маълум даражада Аристотел ва Августин таълимотларига ҳам яқин. Хулонинг мо-ҳияти ҳақида гапириб, Аквинский ўргача йўлни танлайди. У|шнг фикрича, худони англаш, билиш уч хил маънода бўлиши мум-кин. Табиатдаги илоҳий таъсир воситаси билан, яратувчи ва яратилганнинг мослиги асосида англанади, чунки тушунчалар илоҳий яратишни англатади. Ҳар бир нарса фақат чексиз, ко-мил худо борлиғининг заррачаси сифатида тушунилиши мум-кин. Инсоннинг билими ҳамма нарсала комил эмас, лекин у бизга мукаммал, мутлақ борлиқ сифатидаги худони билиши-мизга ёрдам беради.
Шунингдек, муқаддас китоб ёки илоҳий каромат ҳам бизни худони коинотнинг яратувчиси сифатида билишга ўргатади. Ак-винскийнинг таъкидлашича, яратилиш фақат илоҳий каромат орқали билиш мумкин бўлган реалликка хосдир. Яратиш жараё-нида худо ўз илоҳий ғояларини амалга оширади. Бу ерда Ак-винский яна Платон ғояларини бошқачароқ шаклда талқин қилишга уринади.
Фома Аквинский таълимотида инсон жонининг моҳияти масаласи ҳам муҳим ўрин эгаллайди. У кўпгина рисолаларида сезгилар, хотира, айрим руҳий қобилиятлар, уларнинг ўзаро алоқалари, билиш ҳақида ёзади. Бу масалада ҳам у Аристотел-нинг пассив материя ва фаол ақл ҳақилаги таълимотидан ке-либ чиқади. Унингча, жон ҳамма ҳастий воқеа ва жараёнларда шакллантирувчи тамойил, моҳиятни ташкил этади. Инсон жони танасиз, материясиз соф шакл, материяга боғлиқ бўлмаган руҳий субстанциядир. Унинг йўқолмаслиги ва ўлмаслиги шу билан белгиланади. Жон танага боғлиқ бўлмаган субстанция экзн, демак, у танаиинг йўқолиши билан Йўқолмэйди. У соф шакл сифатида ўз-ўзидан йўқолмайди.
Шундай қилиб, Аквинский инсоннинг мангуликка ташна-лигини руҳий субстанциянинг ўлмаслигининг исботи деб ҳисоб-лайди. Бу нарса эса, якка жонлар устида турувчи қандайдир умумий жоннинг ўлмаслиги ҳақидаги Ибн Рушд (Аверроэс) таълимотига зиддир. Айрим руҳий қувватлар, уларнинг хусуси-ятлари масаласида ҳам Фома Аристотел таълимотидан келиб чиқади. Унингча, ўсимликларга хос бўлган, модда алмашини-ши ва кўпайиши хусусиятига эга бўлган ўсимлик (вегетатив) жони бор. Ундан юқорироқ поғонала сезиш, ҳис қилиш, инти-лиш, эркин ҳаракат қилиш хусусиятларига эга бўлган ҳайвонот жони туради. Инсонда эса бу хусусиятлардан ташқари онглилик хусусияти — ақл бор. Инсон онгли жонга эга. Бу онгли жон ўзида юқоридаги икки хил жоннииг вазифаларини ҳам бажара-ди.
Аквинский ақлни иродадан устун қўяди. У шундай фикр юритади: «Агар биз нарсаларни уларнинг ички моҳияти орқали эмас, балки ташқи кўринишлари асосила билар эканмиз, де мак, биз ўз жонимизни бевосита эмас, билвосига, интуиция орқали биламиз». Аквииский жон ва билиш ҳақидаги таълимо-ти рационалистик руҳ билан сугорилгап. Доминикан ордени-нинг монахи бўлган Аквинский таълимоти францискан монах-ларининг фақат психология соҳасида эмас, бошқа соҳалардаги қарашларига ҳам қарама-қаршидир. Францискан монахлари1шнг қарашларида инсон билишининг фаоллиги таъкидланади. Ак-винский эса Аристотсл таълимотига илова қилиб, билишнинг пассив характерини кўрсатади. Билишда у борлиқнипг образли қабул қилинишини таъкидлайди. Агар образ ҳақиқий борлиқ билан мос келса, билим тўғридир.
Инсон билимининг манбаи масаласида ҳам Фома ластлаб Аристотел таълимотидан келиб чиқади. Унингча, билишнинг манбаи илоҳий ғояларни ёки уларни хотирлашда эмас, балки тажрибада, ҳиссий қабуЛ қилишдадир. Билимнинг маҳсули сез-гилардан келиб чиқали. Ҳиссий тажриба фақат якка, айрим нарсаларни акс эттиради. Аклнинг объекти эса айрим нарса-ларнинг моҳиятидир. Моҳиятни билиш мавҳумлаштириш орқа-ли амалга ошади.
Аквинский ўзининг жон ва билиш ҳақидаги таълимоти асо-сида ахлоқий таълимотни яратди, Ахлоқий фаолиятнинг белги-ловчи омили деб Аквинский ирода эркинлигини кўрсатади. Бу масалада ҳам у Августин ва францисканлар таълимотига қарши чиқади. Олижаноблик белгилари сифатида Аквинский юнон фал-сафасилаги тўрт фазилат: донолик, жасурлик, мўътадиллик, адолатдан ташқари яна уч христианлик олийжаноблигини: — иймон, умид ва муҳаббатни эътироф этади. Олижаноблик ҳақилаги Аквинский таълимоти мураккаб, лекин бу таълимот-нинг марказий ғояси оддий. Бу куйидаги ғояга асосланади: ин-сон табиаги аклдир. Демак, ким ақлга қарши бўлса, у инсонга ҳам қаршидир. Ақл иродадан устун ва уни бошқарали. Унингча ҳастнинг маъноси бахтдир. Бахтни эса у худони шуур қилиш ва билиш деб ҳисоблайди. Билиш иисоннинг энг олнй вазифаси-дир. Худо — билишнинг тубсиз манбаи. Инсоннинг охирги мақ-сади худони шуур қилиш, билиш ва унга муҳаббатдир. Бу мақ-садга эришиш йўли синовларга тўла. Ақл инсонни ахлоқий тартибга стаклайди. Ахлоқий тартиб — бу илоҳий қонунлардир. Ақл абадий роҳат ва бахтга эришиш учун нима қилиш керак-лигини инсонга ўргатади.

Download 304.91 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   55   56   57   58   59   60   61   62   63




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling