Фалсафа 2-семестр Ражаббоев Равшанбек


Download 304.91 Kb.
bet35/63
Sana16.06.2023
Hajmi304.91 Kb.
#1496315
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   63
Bog'liq
FALSAFA

Лекин Эпикур назарда тутган роҳат-фароғат хурсандчилик буржуа файласуфлари тушунчасидаги ахлоқсизлик, кайфу-сафо бўлмай, балки жисмоний азоб-уқубат ва руҳий хавфдан қутилишидадир.
Эпикур фикрича азоб-уқубатдан халос бўлган, роҳатга эришган киши, ўлимдан қўрқмайди. Эпикур, Афлотун ва афлотунчиларнинг ғоялар дунёсидаги жон, жоннинг ҳолати ҳақидаги ҳузур-халоват, гўзаллик тўғрисидаги барча уйдирмаларни улоқтириб ташлади. Фақат моддий олам бор, унда инсон ҳузур-халоватли турмуш кечириши мумкин дейди, инсон худолардан ўлим ваҳималаридан қутулиши керак дейди.
Инсон сезиш ҳисси орқали яхши ёмонни ажратиб олади. Ақли орқали эса инсон ҳамма яхшиликни қабул қилиб, ҳамма ёмонликни рад эта олади. У шароит, муҳит, жойига, мўътадиллик, нисбийликка қараб иш тутади. Очликда одам таом ҳам жуда лаззатли кўриниб, инсонга жисмоний ҳузур бағишлайди. Биз ҳузур-ҳаловат, лаззат деганимизда ҳирс, айшу-ишрат, ичкиликбозлик, хотинбозлик, маиший бузуқликни, кайф-сафо, шоҳона ҳаётни эмас, балки жисмоний эзилиш, ҳамда руҳий ташқишдан халос бўлишни, озодликни тушунамиз дейди Эпикур. Ҳамма яхшиликнинг боши инсоннинг ақлли бўлишидадир. Ақллилик, оқиллик билан яшамасдан туриб, покиза ва оқилона яшаш мумкин бўлмаганлиги каби покиза ва одилона яшаш, ёқимли ҳаёт кечириш учун оқилсизликдан, ақлсизликдан фориғ бўлмоқ мумкин. Шунинг учун донолар айтганидек бахтсиз бўлсанг ҳам ақлли бўл, ақлли бўлмоқ, беақл бахтликдан афзал дейдилар.
Фалсафа тарзини сохталаштирувчи тадқиқотчилар Эпикурга тухмат қилиб, уни шаҳвоний, маиший расволикда айблаб, ахлоқсизликка чиқариб, унинг таълимотига путур етказишга уринганлар ва уринмоқдалар. Эпикур ҳузур-ҳаловат, лаззат деганда инсоннинг ахлоқига, ҳулқига, табиатига зид келадиган эвдоманизмни яъни ахлоқсизликни, кайфу-сафони тарғиб қилмаган, балки оқилона ақллий, инсоний, башарий турмушни тушунган, уни орзу-ҳавас қилган. Унингча намунавий киши ҳаёти тинч, беташвиш, изтиробсиз ҳаёт кечиришдир. Бироқ Эпикур ахлоқи инсон курашга чақирмайди ва даъват этмайди. Балки ширин турмуш ҳар бир киши учун нималигини тушунтириб беришга қаратилган. Эпикур шу нуқтаи назардан қария ва ёшларга фалсафани ўрганишни тавсия қилади. Ҳар бир киши ёшлигида фалсафани ўрганиши лозим, қариганда ҳам фалсафа билан шуғулланишдан тўхтамаслиги керак дейди. Фалсафа билан шуғулланган ёш, қариган чоғида ҳам бахтли ўтган дамларини хотиралайди. Қария айни бир вақтнинг ўзида ҳам ёшлик, ҳам қарилик даврини эслайди, истиқболидан қўрқмайди. Қўрқмаслик, бахтлиликдир, бахтли бўлишлик билим ва илмдандир. Шунинг учун диндорлар, Эпикурнинг бу таълимотига қарши чиқиб, унга қарши курашдилар.
Инсон ўз маънавий ҳаётини барча нарсаларга нисбатан меъёрида ўтказиши шарт дейди файласуф. Эпикурнинг ахлоқий қарашларида адолат, дўстлик ва оқиллик категориялари катта ўрин тутади. У адолат нисбий эканлигини тан олган ҳолда уни бошқаларга зарар кўрсатмасликка ундайди. Эпикурнинг бу ғоялари унинг ижтимоий битим назариясига асос бўлади. Эпикур фикрича, донишманд, ҳаётни яхши билувчи, кундалик ҳаётнинг икир-чикирларидан юқори турувчи кишидир. Аммо Эпикурнинг аҳлоқий таълимоти ўзига хос хато ва камчиликларидан холи эмас. Унинг аҳлоқ тўғрисидаги таълимоти индивиднинг манфаатига қаратилган. Унинг ахлоқи пассив кузатувчан, исёнсиз курашдан бош тортувчи, донишманд ахлоқидан иборат эди.
Эпикурнинг фалсафа тарихидаги тарихий роли Демокрит йўлини давом эттиришда ва асослашдадир. У «Афлотун йўлига” хусусан Афлотун таълимотига қарши туриб, атомистик фалсафани янги босқичга кўтарган файласуфдир. У шунингдек, Демокрит атомистик назарияни давом эттириб, уни янги таълимот билан бойитиб, қуйидагиларни киритган:

  1. Демокрит атомларининг бўлинмаслиги энг майда заррачалардан иборат бўлганлиги деб билса, Эпикур атомларининг бўлинмаслиги атомларнинг ичида бўшлиқнинг йўқлиги ва зичлигида деб билади.

  2. Демокритнинг атомлари фақат миқдор жиҳатдан бир-биридан фарқ қилган бўлса, Эпикурнинг атомлари фақат миқдор жиҳатдан бир-биридан фарқ қилибгина қолмай, балки сифат жиҳатдан ҳам бир-биридан фарқ қилади.


Download 304.91 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   63




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling