Falsafa 3-joriy nazorat topshirig’i ahmadjonov elbek 651– 22 gr 11-мавзу. Мулоҳаза. Хулоса чиқариш режа


Download 341.14 Kb.
bet75/113
Sana18.12.2022
Hajmi341.14 Kb.
#1031419
1   ...   71   72   73   74   75   76   77   78   ...   113
Bog'liq
AHMADJONOV ELBEK

Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, сўнгги икки аср мобайнида, айниқса, ХХ асрда инсон тафаккури, унинг жисман ва ахлоқан тараққиётидан илгарилаб кетди. Чунки тафаккур, вужуд ва ахлоқдан фарқли ўлароқ, нарсаларга айланиш хусусиятига эга. Нарсага айланган тафаккур тинимсиз равишда янги, ўзидан юксакроқ нарсага айланадиган тафаккурни тақозо этади, у эса, ўз навбатида яна янги нарсани яратади ва шу тарзда тафаккур олға қараб бораверади. Бу, биз, одатда, ҳисобга олмайдиган қонуният. Чунки тафаккурнинг нима экани, у қандай қилиб моддий жараёнларни ўзгартириши ҳозирча номаълум, ваҳоланки у биологик ҳодиса эмас. «Тафаккур энергия шакли эмас, – дейди академик В.И.Вернадский. – Қандай қилиб у моддий жараёнларни ўзгартира олади? Бу саволга илм ҳозирча жавоб топган эмас»55. Нима бўлганда ҳам, тафаккурнинг равнаққа қараб тараққий қилиб бориши исбот талаб қилмайдиган ҳақиқат. Ана шу

равнақнинг суръати биз яратган техника воситаларини тезкорлик билан оъзгариб, қулайлашиб, гоъзаллашиб боришини таъминлаб келмоқда. Бунда бадиий-техник ёки эстетик фаолият ҳисобланмиш дизайннинг роли катта.

Дизайн (инглизчада лойиҳа, чизма дегани) ХХ асрнинг бошларида «хунук буюм яхши сотилмайди» деган иқтисодий талаб асосида Ғарбдаги саноат ишлаб чиқаришига кириб келди. Гап шундаки, инсон билан техниканинг эскича шаклидаги ўзаро алоқаси эндиликда яхши самара бермай қўйган эди. Унда инсон технологик режимга мослашган ҳолда, тезлик, аниқлик, мустаҳкамлик каби технологик мезонлар асосида ишлайдиган ишчи сифатида баҳоланарди. Бу нафақат инсонпарварлик, балки техникавий равнақ нуқтаи назаридан ҳам номақбул эди. Шу боис техникани инсонийлаштириш зарурияти туғилди. Энди ишчи ё хизматчининг шахсий қизиқиши, ижодийлик касб этгани ҳолда, фақат меҳнат натижаси билан чекланмасдан, меҳнат жараёни ва унинг мазмунига кўчиб ўтиши лозим бўлиб қолди. Бу – меҳнатнинг эстетик табиат касб этиши ва инсонийлашуви демакдир. Шундай қилиб, техникани ва ишлаб чиқариш муҳитини инсонийлаштириш меҳнатни фақат зарурият деб эмас, балки эҳтиёж даражасида тушунишга олиб келди; техникани инсонийлаштириш муҳитни инсонга мослаштириши баробарида, уни эстетик тарзда ташкил этишни ҳам ўз ичига оладиган бўлди.


Download 341.14 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   71   72   73   74   75   76   77   78   ...   113




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling