Falsafa 3-joriy nazorat topshirig’i ahmadjonov elbek 651– 22 gr 11-мавзу. Мулоҳаза. Хулоса чиқариш режа
Download 341.14 Kb.
|
AHMADJONOV ELBEK
Ҳа, табиат гўзаллик ва улуғворлик манбаи, лекин фақат инсон учунгина шундай эмас. Масалан, булбул тунда, одамлар ухлаганда сайрайди, намозшомгул ва баъзи бошқа гуллар фақат қоронғу тушаётган пайтдан бошлаб очилади. Демак, ҳайвонларни, ўтлоқларни, дарахтларни, дарёларни, тоғларни фақат «биз учун» деб эмас, «биз учун ҳам» деб тушунишимиз лозим.Буюк Кант табиатни ахлоқийлик билан боғлайди: «Кимники бевосита табиат гўзаллиги қизиқтирса, бу унинг фикрлаш тарзида, йўқ деганда, ахлоқийликка, эзгуликка қобилияти мавжудлигидан далолат беради», – дейди у.57 Аммо Ҳегелнинг, табиатда идеал йўқ, шу сабабли у иккинчи даражали гўзаллик тури, деган фикри эстетикада ҳукмронлик қилиб келди, айниқса, бу фикр табиатни «бўйсундиришни» тарғиб қилган марксчиликнинг тегирмонига сув қуйди. Натижада узоқ йиллар мобайнида табиат эстетикасига эътибор қаратилмади. Биз меъморий обидаларни асраш, тиклаш ҳақида қайғурдик, уларни эстетик қадриятлар деб эълон қилдик, лекин ландшафт эстетикасини четга чиқариб қўйдик. Ҳозирги кунда шу нарса аниқ бўлдики, табиатни энг улуғ ва мангу эстетик қадрият деб билмаслик бориб турган эстетик саводсизликдир. Аниқроғи, бугун табиациз эстетикани тасаввур қилиш мумкин эмас.Бунинг сабаби, биринчидан, табиатни носанъат эстетик объэкт сифатида тўғридан-тўғри идрок эта олсак (бунга кейинроқ бафуржа тўхталамиз), иккинчидан, у санъат учун инсондан кейин энг бой материал, манба; санъат воситасида инъикос эттирилган табиат эстетик қадрият сифатида маънавиятимизни бойитиб яшайди. Санъатда акс этган табиат ўзининг ғоявий-бадиийлиги, абадийликнинг ўчмас лаҳзаси, такрорланмас гўзаллик ёки улуғворлик, баъзан эса, фожиавийлик сифатида бизни доимий ром этиши билан ажралиб туради. Носанъат эстетик объэкт сифатида эса, табиат фақат гўзаллик ва улуғворликни ифодалайди, ғоявий-бадиий урғуга эга эмас, ҳиссиётларимизга санъатдагидек кучли таъсир кўрсатолмайди, аммо санъатда ландшафтнинг бутун гўзаллигини акс эттириш имкони йўқ. Масалан, ўтлоқдаги гиёҳлар рангинлигининг ўрнини ҳеч бир рассом бўёғи боса олмайди, рангларнинг барчасини акс эттираман деса, рассомнинг рангтасвири бир-бири билан ноуйғун олачалпоқ ранглар йиғиндисидан иборат бўлиб қолади, санъат асарига айланмайди. Рассом бизга фақат ўтлоқнинг бир парчасини, ўзи «танлаб олган” қисминигина, «танланган» рангларнигина кўрсатиши мумкин. Ёки мусиқа санъатига айланган табиатни, дейлик, Сайфи Жалилнинг дуторда ижро этилган «Тўрғай» куйини бир-икки, борингки, ўн-ўн беш марта эшитсангиз, ҳузур қиласиз, эстетик завқ оласиз, бироқ уни ҳар куни тингласангиз, у куй қанчалик буюк санъат асари бўлмасин, жонингизга тегади. Жонли тўрғайнинг сайраганини эса, йиллар давомида ҳар куни эшитсангиз ҳам, ҳар гал завқ оласиз. Шу сабабли эстетикада табиатни ҳам носанъат, ҳам санъатга айланган эстетик объэкт сифатида икки ёқлама илмий ёндашув орқали ўрганиш мақсадга мувофиқ.Download 341.14 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling