Falsafa 3-joriy nazorat topshirig’i ahmadjonov elbek 651– 22 gr 11-мавзу. Мулоҳаза. Хулоса чиқариш режа


Download 341.14 Kb.
bet10/113
Sana18.12.2022
Hajmi341.14 Kb.
#1031419
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   113
Bog'liq
AHMADJONOV ELBEK

Гипотеза - ўрганилаётган ҳодисанинг сабаблари ва хусусиятларини тушунтирадиган асосли тахмин тарзидаги билим шаклидир. Гипотезани, авваламбор, билимларнинг мавжуд бўлиш шакли сифатида олиб қараш зарур. Чин, ишончли билимлар ҳосил бўлгунга қадар қўйилган муаммолар, масалалар ҳақидаги фикр-мулохазалар кузатиш, эксперимент натижаларини тахлил килиш ва умумлаштиришга асосланган бўлиб, улар турли хил тахминлар, фаразлар шаклида қурилади ва мавжуд бўлади. Масалан, Левкипп ва Демокритнинг жисмларнинг атомлардан ташкил топганлиги хакида билдирган фикрлари дастлаб гипотетик шаклда булиб, энг оддий, кундалик тажрибада минглаб марта кузатиладиган ҳодисалар: қаттиқ жисмнинг суюкликка айланиши, ҳиднинг тарқалиши ва шу кабиларни таҳлил қилишга асосланган, уларнинг сабабини тушунтиришга қаратилган. “Жисмлар майда, бўлинмас заррачалардан ташкил топмаганда бундай ходисалар бўлмас эди”, деган фикр ўзининг маълум бир мантиқий кучига эга.

Умумий гипотеза деб табиат, жамият, билиш ҳодисаларининг қонуниятлари хақида билдирилган асосли тахминга айтилади. Бунга мисол килиб нефт келиб чиқишининг органик ва ноорганик табиати ҳақидаги гипотезаларни, ерда ҳаётнинг пайдо бўлиши, онгнинг келиб чикиши, ижтимоий професс ҳақидаги фаразларни кўрсатиш мумкин.

Жузъий (хусусий) гипотеза айрим фактлар, конкрет предмет ва ходисаларнинг келиб чикиши, хусусиятлари ҳақидаги билдирилган асосли тахминий фикрдан иборат.

Назария маълум бир предмет сохасига оид тушунчалар, қонунлар, гипотезалар, ғояларни системага солиб, у ҳақида яхлит тасаввур ҳосил қиладиган, янги фундаментал умумлашмалар яратишга олиб келадиган, шу сохадаги ходисаларни тушунтириш, олдиндан куриш имконини берадиган ишончли билимдан иборат.

Илмий назария қуйидаги таркибий кисмлардан ташкил топади: 1) эмпирик асос: назарияга алоқадор фактлар, уларга мантиқий ишлов бериш натижалари; 2) бошланғич назарий асос: назариянинг асосий тушунчалари, постулатлари (аксиомалари), фундаментал қонунлар (принсиплар); 3) назариянинг мантикий аппарати: тушунчаларни хосил қилиш ва таърифлаш қоидалари, хулоса чиқариш (исботлаш) қоидалари; 4) олинган натижалар (хулосалар).


Download 341.14 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   113




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling