Falsafa 3-joriy nazorat topshirig’i ahmadjonov elbek 651– 22 gr 11-мавзу. Мулоҳаза. Хулоса чиқариш режа


инсоннинг ўз имкониятларини эркин намоён қилиши


Download 341.14 Kb.
bet13/113
Sana18.12.2022
Hajmi341.14 Kb.
#1031419
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   113
Bog'liq
AHMADJONOV ELBEK

инсоннинг ўз имкониятларини эркин намоён қилиши;

  • ватанпарварликни ташкил қилади. Шубҳасизки, ана шу негизлар асосида Ўзбекистон халқларининг янгича мазмундаги маънавий-ахлоқий дунёси шаклланади ва қарор топади. Бу эса, ўз навбатида халқимиз ахлоқининг негизини белгилаб берадиган асосий омиллардан бири ҳисобланади. Ахлоқнинг жамият хаётида тутган ўрни у бажарадиган функциялар билан белгиланади.

    Регулятив функцияси – ахлоқнинг асосий функцияси ҳисобланади. Регулятив функция шахс, хизмат жамоаси, давлат ва жамоат институтлари фаолиятини жамиятда мавжуд бўлган ахлоқий нормалар асосида бошқариб туришни англатади. Шу мақсадда бир қанча воситаларга таянади: ахлоқий принсиплар, жамоатчилик фикри, ахлоқий авторитет, анъаналар, урф-одатлар ва ҳоказо. Ахлоқ нафақат алоҳида шахс, балки бутун жамиятнинг ҳам ҳулқ-атворини бошқаради.

    Аксиологик функцияси (баҳолаш) – юқорида таъкидлаганимиздек, ҳар қандай ахлоқий хатти- ҳаракат у ёки бу қадриятлар системаси орқали баҳоланади. «Ахлоқий-ахлоқсиз», «яхшиёмон» нуқтаи назаридан келиб чиққан ҳолда хатти-ҳаракатлар, муносабатлар, мотивлар, қарашлар, шахсий сифатлар баҳоланади. Ахлоқ инсон томонидан қадриятларни ўзлаштириш, уларни ривожлантиришни ҳам назорат қилади.

    Информацион (билиш) функцияси- ахлоқий билимлар ҳосил қилишга қаратилган бўлиб, ахлоқий принсиплар, нормалар, кодекслар ижтимоий-ахлоқий қадриятлар ҳақидаги информация манбаи ҳисобланади. Шу билан бирга одатий ва экстремал вазиятларда, конфликтли ва танг ҳолатларда ахлоқий танлов масаласига эътибор қаратилади. Демак, ахлоқ оламни, инсонни, унинг моҳиятини, ҳаётининг маъносини англашга ёрдам беради.

    Тарбиявий функцияси–ҳар қандай тарбия тизими – бу энг аввало ахлоқий тарбия тизими ҳисобланади. Ахлоқий тарбия ахлоқий норма, одат, анъана, умумий хулқ-атвор намуналарини аниқ ташкилий тизим ҳолига келтиради, ахлоқий билимларни ахлоқий ишонч-эътиқодга айлантиради, конкрет вазиятларда ахлоқий билим ва ишонч-эътиқодни қўллашда ижодий ёндашувга ўргатади. Демак, ахлоқ нафақат норма ва қоидаларга риоя қилишни, балки ўз-ўзини назорат қилишга ўргатади.


    Download 341.14 Kb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
  • 1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   113




    Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
    ma'muriyatiga murojaat qiling