Falsafa 3-joriy nazorat topshirig’i ahmadjonov elbek 651– 22 gr 11-мавзу. Мулоҳаза. Хулоса чиқариш режа


Download 341.14 Kb.
bet12/113
Sana18.12.2022
Hajmi341.14 Kb.
#1031419
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   113
Bog'liq
AHMADJONOV ELBEK

А. Шер «Ахлоқшунослик» китобида кўрсатишича, «Одоб-инсон ҳақида ёқимли таассурот уйғотадиган, лекин жамият ва инсоният ҳаётида у қадар муҳим аҳамиятга эга бўлмайдиган, миллий урф-одатларга асосланган чиройли хатти-ҳаракатларни ўз ичига олади.

Ахлоқ эса–жамият, замон инсоният тарихи учун намуна бўла оладиган ижобий хаттиҳаракатлар йиғиндисидир».42

Ахлоқ инсон ва жамият ўртасидаги объэктив алоқадорлик туфайли келиб чиқадиган, ҳар бир шахснинг ҳаёти ва фаолиятини бошқарадиган, тартибга соладиган принсип ва нормалар мажмуидир.

Ахлоқ ижтимоий ходиса сифатида инсоният жамияти вужудга келиши билан бир вақтда жамоалар билан шахслар ўртасидаги эҳтиёж ва манфаатларга хизмат қилувчи алоқа тарзида вужудга келиб, ўзининг тарихий тараққиётида:

  • инсоннинг табиий хислатларини ўзгартирувчи, яратувчи фаолияти шаклида умуминсоний маданиятнинг таркибий қисми;

  • жамиятда яшовчи ҳар бир шахсни ҳар томонлама камол топтирувчи маънавийижтимоий омил асосларидан бири;

  • кишиларнинг ички туйғуларини, ҳиссиётларини ўстириб, умуминсоний моддий ва маънавий қадриятларини англаб этиш, уларни асраш ва келгуси авлодларга этказиб бериш йўлларидан энг афзали;

  • оила ва кундалик турмушда мавжуд бўлган оилавий бурч, ўзаро ҳурмат, садоқат, орномус каби анъаналарни наслдан-наслга, авлоддан-авлодга ўтказиш асосида давом эттириш воситаси;

  • адолатли жамият қуриш ва унда бой-бадавлат, тинч-тотув, бахтли яшаш ғояси сифатида мунтазам равишда ривожланиб келган ва ривожланади.

Ахлоқнинг негизини жамиятнинг таркибий тузилиши, хусусан, ундаги мулкий муносабатлар, меҳнат тақсимоти, аҳолининг ёши ва уларнинг эҳтиёж ва манфаатлари белгилайди. Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси иқтисодиётининг асосини хилма-хил шакллардаги мулклар ташкил этаётган бир вақтда, уни ривожлантиришнинг маънавий-ахлоқий негизларини:

  • умуминсоний қадриятларга содиқлик;

  • халқимизнинг маънавий меросини мустаҳкамлаш ва ривожлантириш;


  • Download 341.14 Kb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   113




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling