Фалсафа жамиятнинг фалсафий таҳлили


Download 87.38 Kb.
bet14/29
Sana09.06.2023
Hajmi87.38 Kb.
#1465908
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   29
Bog'liq
Жамиятнинг фалсафий тахлили (2)

Ҳудудий гуруҳлар. Аксарият мамлакатларда ҳудудий гуруҳларнинг ўзаро муносабатларида жиддий муаммолар юзага келади. Бу маънавий ҳаёт анъаналари ва иқтисодий ривожланиш даражасига кўра фарқ қиладиган вилоят ва марказ, пойтахт ва чекка ўлка ҳамда йирик минтақаларнинг муносабатлари бўлиши мумкин (масалан, АҚШ ёки Италияда Шимол ва Жануб муносабатлари). Этник ёки диний фарқлар, бир маъмурий бирликнинг бошқа маъмурий бирликларга ҳудудий эътирозлари ҳудудий гуруҳлар ўртасидаги зиддиятни кучайтириши мумкин.
Жамият ривожланишига қараб унинг ижтимоий тузилмаси мураккаблашиб боради. Бу миқдор ва сифат жиҳатидан ҳар хил ижтимоий гуруҳларнинг ўзаро алоқаси ва манфаатларини мувофиқлаштиришни талаб этади. Ижтимоий бирликлар ва гуруҳларнинг турлари уларнинг ўртасидаги муносабатлар ва ижтимоий алоқалар хусусиятини ҳам белгилайди. Алоқалар узоқ ёки қисқа муддатли, мустаҳкам ёки бўш ва заиф, бевосита ёки билвосита бўлиши мумкин. Алоқалар хусусиятининг шаклланишида манфаатлар муҳим рол ўйнайди, уларни мувофиқлаштириш вазифасини эса жамиятнинг махсус институтлари, аввало сиёсий тизим ҳал қилади.
Ижтимоий макон. Моддий борлиқ макони каби, ижтимоий макон ҳам моддий объектнинг тузилиши билан белгиланади. Тегишли равишда ижтимоий тузилма ва ижтимоий ўзаро алоқалар ижтимоий макон хусусиятини белгилайди. Макондаги алоқалар ўзаро алоқага киришаётган субъектлар ўртасида маълум масофа мавжудлиги билан ажралиб туриши мумкин. Биз мазкур масофа хусусиятини ўзимиз учун ботиний тарзда аниқлаймиз ва ё уни сақлаб қолишга, ё ўзгартиришга ҳаракат қиламиз. Одамлар ўртасидаги алоқалар ҳам макон мезони билан ўлчанади. Улар визуал, ё бевосита, ё билвосита, ё доимий, ё номунтазам бўлиши мумкин.
Ижтимоий макон ўзининг сердаражалилиги билан ажралиб туради. Бу айни бир инсон турли бирликларда ҳар хил мақомга эга бўлишида намоён бўлади (масалан, ўзи меҳнат қиладиган ишхонада у хизмат пиллапоясида энг паст ўринни эгаллайди, оилада эса бошлиқ ҳисобланади).
Инсоннинг ижтимоий макондаги ўрни унинг бутун умри мобайнида ўзгариб туради. Бу ҳол «ижтимоий мобиллик» категорияси билан тавсифланади.

Download 87.38 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   29




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling