Фалсафа жамиятнинг фалсафий таҳлили


Download 87.38 Kb.
bet13/29
Sana09.06.2023
Hajmi87.38 Kb.
#1465908
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   29
Bog'liq
Жамиятнинг фалсафий тахлили (2)

Табақалар ва синфлар. Жамиятнинг ижтимоий тузилишида табақалар ва синфлар салмоқли ўрин эгаллайди. Табақалар – саноатлашиш босқичидан олдинги жамиятларда вужудга келган, юридик ёки одатга асосланган ва авлоддан-авлодга мерос бўлиб ўтадиган ҳуқуқлар ва бурчларга кўра фарқ қиладиган ижтимоий гуруҳлар. Табақавий бўлиниш жамиятнинг мураккаб иерархиявий тузилишининг шаклланишига сабаб бўлади.
Йирик гуруҳлар орасида иқтисодий, сиёсий, ижтимоий-психологик мақомига кўра фарқланадиган синфлар алоҳида ўрин эгаллайди. Иқтисодий белги синфнинг бош белгиси ҳисобланади, зеро синфий бўлиниш шакллари ишлаб чиқариш воситаларига бўлган муносабат ҳамда мулк шакллари билан белгиланади. Ҳозирги замон социологиясида синфларни фарқлашнинг бошқа асослари ҳам мавжуд. Масалан, ижтимоий гуруҳлар эга бўлган ижтимоий бойлик улушига кўра улар олий, ўрта ва қуйи синфларга бўлинади. Бунда даромад манбаи ҳисобга олинмайди, шу боис олий синф вакиллари орасидан машҳур киноактёрлар, эстрада юлдузлари ва банкирлар ҳам ўрин олишлари мумкин. Бу ҳол ўрта ва ҳатто қуйи синфларда ҳам кузатилади. Шунингдек ижтимоий меҳнатни ташкил этишдаги ролига кўра бошқарувчилар синфи фарқланади.
Ҳозирги замон жамиятида юқори малакали ақлий меҳнат билан профессионал тарзда шуғулланадиган кишиларнинг катта ижтимоий гуруҳи – зиёлилар алоҳида рол ўйнайди. Зиёлилар сони тинимсиз кўпайиб, уларнинг жамият ҳаётидаги роли ортиб бормоқда. Бу аввало фан-техника тараққиёти, шунингдек ҳозирги жамиятда маънавий хизматларга бўлган эҳтиёжнинг ортиши билан боғлиқ. Зиёлилар гуруҳи ўз келиб чиқишига кўра ҳам, ижтимоий мақомига кўра ҳам турли жинслидир. Тегишли равишда унинг сиёсий мўлжаллари ҳам ҳар хилдир.
Институтлар. Жамиятнинг ривожланиш жараёни алоҳида муҳим вазифаларни бажарадиган ва аниқ ташкилий тузилмага эга бўлган ижтимоий ва сиёсий ташкилотлар – институтларнинг тармоқланган тизими яратилиши билан тавсифланади. Институтлар жамият нормал фаолиятининг зарурий омили саналган ижтимоий муҳим фаолиятни амалга оширади. Бундай институтлар қаторига давлат ва унинг институтлари, партиялар ва ҳаракатлар, оммавий ахборот воситалари, диний муассасалар, таълим ва маданият муассасалари, соғлиқни сақлаш ва санитария хизмати тизимлари, бозор, банклар ва ҳоказолар киради. Ижтимоий институтлар фаолияти ижтимоий ҳаётнинг барча жабҳалари: оила ва ишлаб чиқариш, товарлар ва пуллар ҳаракати, ишлаб чиқариш, истеъмол ва ҳоказоларга нисбатан татбиқ этилади. Институтлар турли бирликлар ва гуруҳларнинг манфаатларини мувофиқлаштиришни амалга оширади, уларнинг самарали ўзаро алоқасини таъминлайди, вужудга келган ижтимоий қадриятларни мустаҳкамлайди ва янгиларини яратади.

Download 87.38 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   29




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling