Фалсафа жамиятнинг фалсафий таҳлили
Download 87.38 Kb.
|
Жамиятнинг фалсафий тахлили (2)
Ижтимоий психология. Ижтимоий психология тушунчасида ўз моҳиятига кўра ижтимоий бўлган инсон руҳиятининг намоён бўлиш шакллари аксини топади. Аммо ижтимоий психология ижтимоий онгнинг таркибий қисми сифатида кишиларнинг оммавий хулқ-атвори хусусиятларини, ижтимоий бирликлар ва гуруҳларнинг ижтимоий ҳаёт ҳодисаларига бўлган муносабатларининг муайян типини тавсифлайди. Улар эътиқодлар, ижтимоий мўлжаллар, туйғулар, одатлар, стереотиплар ва ҳоказолар кўринишида намоён бўлади. Ижтимоий психология руҳият тарзини, муайян ижтимоий гуруҳга хос бўлган жамоа хулқ-атворининг руҳий хусусиятлари ва шакллари барқарор мажмуини ҳам ўз ичига олади. Ижтимоий бирликлар ва гуруҳларни тушунишда ижтимоий феъл-атворни ҳисобга олиш муҳим рол ўйнайди.
Ижтимоий психологияда у ёки бу гуруҳга ёки бутун жамиятга мазкур жамият тарихининг муайян даврида хос бўлган ижтимоий туйғулар муҳим ўрин тутади. Ижтимоий туйғулар жуда фаол ва ўта таъсирчандир. Улар акс этиш ва тарқалиш хусусияти ва усулларига кўра фарқ қилади. Ўзаро руҳий индукция, тақлид, ижтимоий назорат, таъсир кўрсатиш, эмоцияларни юқтириш ва ҳоказолар шулар жумласидандир. Мафкура. Онг доим ҳаётнинг мазмуни муаммоларини у ёки бу тарзда ҳал қилади, ижтимоий ривожланиш эҳтиёжлари ва истиқболлари билан боғлиқ бўлган ҳаётий муҳим саволларга жавоб беради. Мазкур саволлар мафкура доирасида қўйилади ва ҳал қилинади. Мафкура ижтимоий онгнинг таркибий қисми бўлиб, ижтимоий ривожланиш эҳтиёжларининг тизимга солинган, назарий кўринишда акс эттрадиган ва ижтимоий муносабатларни мустаҳкамлаш ёки ўзгартиришга хизмат қиладиган ғоялар, қарашлар мажмуидан иборат. Мафкура мазмунини ижтимоий ривожланишнинг етилган, муҳим, долзарб ва ечишни талаб қиладиган зиддиятлари ташкил этади. Шунга мувофиқ юз бераётган жараёнлар мазмунига ва ижтимоий муаммоларни ечиш йўлларига нисбатан алоҳида ёндашувни акс эттирувчи айрим назарий мулоҳазалар юзага келади. Бу мафкуранинг шакли ҳисобланади. Унинг мазмуни эса муайян ижтимоий гуруҳ – синф, этник гуруҳ, ҳукмрон элита ёки унинг мухолифати ва ҳоказоларнинг манфаатларини ифода этишдан иборат. Мафкура шаклан объектив, лекин мазмун жиҳатидан субъективдир. У назарий жиҳатдан тизимга солинган кўринишда ижтимоий гуруҳларнинг ижтимоий ривожланиш эҳтиёжларига бўлган муносабатини акс эттиради ва уларнинг ижтимоий-сиёсий натижаларини назарий жиҳатдан асослаш ва оқлашга ҳаракат қилади. А.Очилдиев истибдод мафкураси, истиқлол мафкураси, ва жамият мафкураси кабиларни фарқлайди. Истибдод мафкурасидан фарқли ўлароқ “истиқлол мафкураси миллат, жамият, давлатни мустақил тараққиёт йўлига бошлайдиган, уни белгилаб берадиган, эркин ва озод ривожланишини таъминлашга қаратилган ғоялар, қарашлар тизимидир”1. Унинг фикрича, ҳар қандай давлат ўз фаолиятида ягона этносоциал бирлик сифатида чиқадиган миллат манфаатини ҳимоя қилишга қаратилиши, унинг жипслиги, тираққиётини таъминлайдиган миллий мафкурага таянмоғи лозим. Зеро миллий мафкура давлат органлари, ижтимоий институтлар фаолиятини ташкил қилувчи, йўналтирувчи қурол вазифасини ўтайди. Ижтимоий онг шакл ва мазмун жиҳатидан ранг-барангдир. Ижтимоий онгнинг илмий, диний, ахлоқий, эстетик, сиёсий, ҳуқуқий, фалсафий турлари фарқланади. Улар ўзи акс эттирувчи ҳодисалар мазмуни, моддийлашув шакли ва ижтимоий функцияларига кўра фарқ қилади. Ижтимоий онг турлари ёки шакллари кўп даражали тузилмалар бўлиб, ўзига хос кўринишга эга бўлган оддий ва назарий даражаларни, ижтимоий психология ва мафкурани ўз ичига олади. Download 87.38 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling