Фалсафа жамиятнинг фалсафий таҳлили
Download 87.38 Kb.
|
Жамиятнинг фалсафий тахлили (2)
- Bu sahifa navigatsiya:
- Ижтимоий онг тузилиши.
Индивидуал ижтимоий онг. Индивидуал онг – айрим инсонда унинг яшаш шароити ва руҳий хусусиятлари таъсирида шаклланадиган дунёнинг субъектив образи. У шахснинг ички борлиғига эга бўлади, аксарият ҳолларда ҳаммадан яширин онг оқимини ташкил қилади. Ижтимоий онг ижтимоий бирликлар ва гуруҳлар ташқи омиллар – жамият ҳаётининг моддий шароитлари ва унинг маънавий маданияти таъсирида шакллантирадиган коллектив тасаввурларни тавсифлайди.
Индивидуал ва ижтимоий онгнинг фарқи фақат ижтимоий онггина социал хусусият касб этишини англатмайди. Индивидуал онг – жамият онгининг ажралмас қисми. Жамиятда асрлар мобайнида шаклланган маданият шахсни маънавий жиҳатдан бойитади ва индивидуал онгнинг узвий қисмига айланади. Ҳар бир индивид ўз халқи, этносининг, ўзи истиқомат қиладиган жойнинг вакили бўлиб, унинг онги жамият билан чамбарчас боғлиқ. Айни вақтда ижтимоий онг фақат индивидуал онг билан муттасил ўзаро таъсирга киришиш орқали ривожланади. Ижтимоий онг тузилиши. Ижтимоий онг мураккаб тузилишга эга. У икки даража: кундалик онг ва назарий онгни ўз ичига олади. Кундалик онг ўз тузилишига кўра турли жинслидир. У аждодлар тўплаган меҳнат фаолияти тажрибасини, ахлоқий меъёрлар, одатларни, кундалик туриш-турмуш қоидаларини, табиатни кузатиш натижасида шаклланган тасаввурларни, дунёқарашга доир баъзи бир мўлжалларни, халқ оғзаки ижоди (фольклор) ва ҳоказоларни ўз ичига олади. Кундалик онг асосан меҳнатга, кундалик туриш-турмушга ва одамларнинг улар билан боғлиқ бўлган яшаш шароитлари ва муносабатларига қараб мўлжал олади. Кундалик ҳаёт, яъни фаолият, одатлар ва муносабатларнинг узлуксиз такрорланадиган шакллари кундалик онг мазмунини тавсифловчи асосий тушунча ҳисобланади. У ўзининг синкретик хусусияти, мазмунан қашшоқлиги, эмоцияларга бойлиги, стихиялилиги ва амалиётга қаратилганлиги билан ажралиб туради. Кундалик онгнинг билиш имкониятлари чекланган: у ҳодисалар мазмунини теран англашга, далилларни тизимга солишга қодир эмас. Назарий онг кундалик онгга таянади, лекин унинг тор доирасидан ташқарига чиқа олади. Мазкур даражалар ижтимоий онг тузилишини билиш ҳаракатидаги унинг объектга мувофиқлик даражаси билан фарқ қиладиган жиҳатлари сифатида тавсифлайди. Айни вақтда ижтимоий бирликлар ва гуруҳлар маънавий фаолиятининг маҳсули саналган ижтимоий онг уларнинг субъектив қобилиятларини ўзида мужассамлаштиради. Ижтимоий онг манбаларининг ўзига хос хусусиятлари таъсири ижтимоий психология ва мафкурада акс этади. Download 87.38 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling