Фалсафа жамиятнинг фалсафий таҳлили


Download 87.38 Kb.
bet6/29
Sana09.06.2023
Hajmi87.38 Kb.
#1465908
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   29
Bog'liq
Жамиятнинг фалсафий тахлили (2)

Моддий ишлаб чиқариш иқтисодий кичик тизим ишлаб чиқариш фаолияти ва кишиларнинг бу жараёндаги муносабатлари шаклларининг мажмуидир. Ҳар бир жамият ўз мавжудлиги ва ривожланиши учун зарур табиий бойликларга эга. Аммо ижтимоий бойлик инсон меҳнати билан яратилади. Аждодлар яратиб қолдирган бойликларни сақлаш ва улардан фойдаланиш ҳамда жамиятнинг ишлаб чиқариш кучларини ривожлантириш ижтимоий бойликнинг ўсишига олиб келади. Бунинг натижасида мулк институти ижтимоий ишлаб чиқаришнинг муҳим воситаси ва рағбатлантирувчи омили сифатида вужудга келади. Даставвал куч ҳуқуқи, обрў ва одатга таянган мулкий муносабатлар кейинчалик юридик шакл-шамойил касб этади. Ривожланган кўринишда мулк ижтимоий бойликнинг маълум улушига эгалик қилиш, уни тасарруф этиш ва ундан фойдаланиш ҳуқуқини англатади. У турли шаклларда мавжуд бўлган ва ҳозир ҳам мавжуд бўлиб, бу ижтимоий ишлаб чиқаришнинг шаклини ҳам белгилайди.
Иқтисодий тизим моддий ва маънавий ишлаб чиқаришни ҳамда моддий ва маънавий хизматлар кўрсатишни ўз ичига олади.
Ишлаб чиқариш кучлари ва ижтимоий-иқтисодий муносабатлар. Ходимлар, уларнинг меҳнати ва ишлаб чиқариш воситалари – меҳнат қуроллари ва воситалари ишлаб чиқаришнинг муҳим омиллари ҳисобланади. Ишлаб чиқариш моддий-техника воситалари ва уларни ишга солишга қодир бўлган одамлар мажмуи жамиятнинг ишлаб чиқариш кучларини ташкил этади. Ишлаб чиқариш жараёнида одамлар ўртасида турли-туман муносабатлар юзага келади. Уларнинг орасида ташкилий-иқтисодий, ишлаб чиқариш-технологик ва ижтимоий-иқтисодий муносабатлар айниқса муҳим аҳамият касб этади. Ишлаб чиқариш-технологик муносабатлар техника ва ишлаб чиқариш технологиясининг хусусияти ривожланиш даражасига кўп жиҳатдан боғлиқ бўлса, ташкилий-иқтисодий ва айниқса ижтимоий-иқтисодий муносабатлар асосан ишлаб чиқариш воситаларига бўлган мулк шакллари билан белгиланади.
Ижтимоий-иқтисодий муносабатлар ишлаб чиқариш натижасида яратиладиган неъматлар ва хизматларни айирбошлаш, тақсимлаш ва истеъмол қилиш жараёнида юзага келувчи муносабатларни ўз ичига олади. Мазкур муносабатлар тизими ижтимоий нормалар ва ҳуқуқ нормалари билан тартибга солинади ва ижтимоий ишлаб чиқариш воситаларига бўлган мулк ҳуқуқининг хусусияти билан белгиланади.
Мулк. Мулк – хўжалик жабҳаси, иқтисодий жабҳада вужудга келадиган институт. У нафақат ишлаб чиқариш воситалари, балки истеъмол предметлари ва ишлаб чиқарилган маҳсулотга нисбатан ҳам татбиқ этилади. Ижтимоий бойликнинг барча элементлари – ишчи кучи, ишлаб чиқариш воситалари, ер ва ер ости бойликлари, моддий ишлаб чиқариш, маънавий ижодий ва ўзга ақлий фаолият маҳсуллари ва ҳоказолар мулк бўлиши мумкин. Мулк иқтисодий ҳокимиятга ким эга бўлишини, хўжалик фаолиятидан олинган фойда кимга тегишини ва у қандай моддий мулкий манфаатларни юзага келтиришини белгилайди. Мулк шакллари ишлаб чиқариш ижтимоийлашувининг амалдаги даражаси билан белгиланади, унга эса, ўз навбатида, умумий технологик тараққиёт таъсир кўрсатади. Мулкнинг давлат мулки, хусусий мулк, шахсий мулк жамоа мулки каби шакллари мавжуд.

Download 87.38 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   29




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling