Фалсафа жамиятнинг фалсафий таҳлили


Маданий-тарихий типлар ғояси


Download 87.38 Kb.
bet3/29
Sana09.06.2023
Hajmi87.38 Kb.
#1465908
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   29
Bog'liq
Жамиятнинг фалсафий тахлили (2)

Маданий-тарихий типлар ғояси. XIX асрда маданий-тарихий типлар назарияси вужудга келган бўлсада, аслида бу ҳақдаги дастлабки қарашлар Форобий ижодига мансуб. Форобий инсонлар жамиятини икки маданий- тарихий типларга ажратади: Биринчиси тўлиқ жамият бўлиб, у ўзида а) ер юзидаги жами инсонларни қамраб олувчи йирик жамият, б) Ернинг муайян қисмида яшовчи бир миллат ёки бир динга мансуб кишиларнинг ўрта жамияти в) муайян қавм ёки динга мансуб бир шаҳар жамиятини қамраб олади. Иккинчиси бир қишлоқ, овул, ёки бир оиладан иборат бўлган тўлиқсиз жамият.1 Форобий фикрича “Энг яхши фазилат ва олий даражадаги комилликни кичик бирлиги шаҳар ҳисобланадиган маданий жамият ичидагина қўлга киритиш мумкин. Тўлиқсиз жамиятлар инсонни такомиллаштиришга қобил эмаслар”.2 Форобийнинг бу фикрлари Платон ва Аристотелнинг жамиятга оид қарашларидан фарқ қилади, чунки у жамиятдаги ўзгаришларни инобатга олган. Жамиятни тўлиқ ва тўлиқсизга ажратар экан, Форобий шаҳар тўлиқ жамиятнинг биринчи босқичидир деб эътироф этади. Платон ва Аристотель эса тўлиқ жамиятни шаҳар билан чегаралаганлар ва шаҳар инсоният жамияти такомилининг охирги даражаси, жамоавий бахт саодатнинг бош маркази деб таъкидлаганлар. Форобий эса, бутун дунёдаги жамият ҳақида фикр юритиб, унинг хукмдори қандайдир алоҳида олинган халқ, қавм ёки жамоа бошлиғи эмас, балки бутун маданий дунёдир деб таъкидлайди ва бу фикри билан юнон файласуфларидан илгарилаб кетади.
Маданий-тарихий типлар тушунчаси социологияга Н.Я.Данилевский томонидан киритилган бўлиб, у тарихни «ўзига хос цивилизациялар»нинг ўзаро муносабатлари сифатида тасаввур қилган. Бу цивилизацияларнинг ривожланиши этник гуруҳларнинг тил жиҳатидан бирлиги ва цивилизацияни ташкил этадиган халқларнинг сиёсий мустақиллиги; (улар бир типнинг асосларини бошқа типга ўтказмайдилар, лекин бошқа ўтмишдаги ва ҳозирги цивилизациялар таъсирини ҳис қиладилар); барча цивилизацияларнинг этник жиҳатдан ранг-баранглиги ва ривожланиш жараёнининг бирлиги (улар ўсиш, қисқа муддат равнақ топиш ва таназзул босқичларини бошдан кечиради) каби қонунлар билан белгиланади. Н.Данилевскийнинг ғоялари кейинчалик Шпенглер ва Тойнби концепцияларида ривожлантирилди, лекин уларнинг илмий асосларини П.А.Сорокин таклиф қилди.

Download 87.38 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   29




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling