Фалсафа жамиятнинг фалсафий таҳлили


Download 87.38 Kb.
bet7/29
Sana09.06.2023
Hajmi87.38 Kb.
#1465908
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   29
Bog'liq
Жамиятнинг фалсафий тахлили (2)

Маънавий кичик тизим. Одамларнинг маънавий фаолияти жамият мавжудлигининг зарурий шартидир. Одамлар онгли мавжудотлар бўлиб, улар ўз тафаккури билан ижтимоийликнинг барча кўринишларини англаб етади. Бу жараёнда олимлар, рассомлар, журналистлар, турли партиялар ва ҳаракатларнинг мафкурачилари ва шу кабиларнинг ихтисослашган касбий маънавий фаолияти муҳим рол ўйнайди. Уларнинг нисбатан мустақил касбий фаолияти ижтимоий ҳаётнинг турли жабҳаларига хизмат кўрсатади. Маънавий ишлаб чиқаришда иқтисодий кичик тизим қонуниятлари, яъни жамиятнинг хўжалик жараёнлари ўртасидаги такрорланувчи муҳим-зарурий боғланишлар ўзига хос тарзда намоён бўлади. Уларнинг қаторига эҳтиёжларнинг юксалиш қонуни, ижтимоий такрор ишлаб чиқариш қонунлари, қиймат қонунини киритиш мумкин.
Жамият маънавий кичик тизимининг вужудга келиши ранг-баранг ижтимоий ва шахсий маънавий эҳтиёжлар билан белгиланади. Уларнинг энг муҳимлари – маърифий, ахлоқий, эстетик, диний эҳтиёжлардир. Уларни қондириш ахборот ва коммуникация турли воситаларининг мавжудлигини назарда тутади. Ахборот ва коммуникация ҳам шахс ва жамиятнинг муҳим маънавий эҳтиёжларидан бири ҳисобланади. Маънавий мулоқотга бўлган эҳтиёж маънавий эҳтиёжлар орасида алоҳида ўрин эгаллайди. Жамиятда маънавий ишлаб чиқаришнинг алоҳида тармоқлари ва институтлари аста-секин вужудга келади. Улар турли маънавий эҳтиёжларни қондиришни назарда тутади. Масалан, илмий институтлар ва олимларнинг турли-туман бирлашмалари табиат, жамият ва инсонни ўрганиш билан шуғулланади ва шу тариқа одамлар фаолиятини илмий жиҳатдан таъминлайди. Фанда ҳам ижтимоий амалиётга бевосита чиқиш имкониятига эга бўлмаган ўз муаммолари юзага келади. Мазкур муаммоларни ечиш фан ривожланишининг шарти, унинг ички эҳтиёжи ҳисобланади.
Ахборот ва коммуникация. Маънавий ишлаб чиқаришнинг ахборот алмашинувига бўлган эҳтиёжларни қондиришга қаратилган соҳалари мавжуд. Бу аввало аҳолига тўғридан-тўғри ахборот бериш воситаларидир. Қадимда булар подшоларнинг фармонларини майдонларда ўқиб эшиттирган жарчилар, воизлар, шоирлар ва бахшилар, масхарабозлар, театр, шунингдек ёзма адабиёт бўлган. Кейинчалик, ахборот техника воситалари ривожланиши билан маънавий мулоқотга бўлган эҳтиёжлар босма нашрлар (китоблар, газеталар, журналлар) билан қондирилган, сўнг радио, кино, телевидение, яъни ҳозирги кўринишдаги оммавий ахборот воситалари (ОАВ) пайдо бўлган. Ҳозирги шароитда оммавий ахборот воситалари ўз маҳсулотини ишлаб чиқарадиган ва уни бозорда сотадиган саноатнинг алоҳида типидир.
Оммавий ахборот воситаларининг ривожланиши одамларнинг бевосита шахсий ва коллектив мулоқотига бўлган эҳтиёжга чек қўймайди. Мазкур эҳтиёж бутунлай бошқа воситалар билан ва ўзга шароитда (уйда ёки театрда, ўқув аудиториясида ёки ёзишмалар орқали ва ҳ.к.) қондирилади. Шунга қарамай оммавий ахборот воситалари ҳозирги жамиятда маънавий мулоқотнинг муҳим элементи ҳисобланади.
Илмий адабиётларда ва кундалик нутқда «ахборот» ва «коммуникация» тушунчалари кўпинча синонимлар сифатида ишлатилади. Аммо маънавий мулоқотнинг мазкур ҳодисалари амалда ҳар хил маънони англатади. Ахборот деганда янги билимни акс эттирадиган ва мазкур ахборотни идрок этувчи шахс ёки гуруҳ хулқ-атворини ўзгартирадиган хабар тушунилади. Коммуникация - ғоялар, қарашлар, баҳолар алмашинувини назарда тутадиган маънавий мулоқот тури. У одамлар ўртасида ҳамжиҳатликнинг мавжудлиги билан белгиланади.
Инсонга таълим ва тарбия бериш маънавий ишлаб чиқаришнинг алоҳида соҳаси ҳисобланади. Жамиятда таълим ва тарбия муассасаларининг тармоқланган тизими: , болалар мактабгача тарбия муассасалари, мактаб таълимининг турли-туман шакллари: коллежлар, пансионатлар, интернатлар олий ўқув юртлари ташкил этилади. Ахлоқий ва эстетик тарбия бериш, дунёқарашни шакллантириш ўқувчилар онгида дунёнинг илмий манзарасини шакллантириш йўли билан, шунингдек санъат, фалсафа ва диний муассасалар ёрдамида амалга оширилади. Тарбиялаш функциясини оила, дўстлар ва таниш-билишлар давраси, давлат муассасалари, ҳуқуқий тартибот органлари, шунингдек оммавий ахборот воситалари бажаради.
Ижтимоий онг маънавий кичик тизимнинг бош бўғини ҳисобланади. У билимлар, ғоялар, қарашлар, фикрлар, дунёқарашга доир мўлжаллар, қадриятлар ва ҳоказоларнинг бутун ранг-баранглигида намоён бўлади.

Download 87.38 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   29




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling