Фалсафа жамиятнинг фалсафий таҳлили


Ижтимоий бирликлар ва гуруҳлар


Download 87.38 Kb.
bet11/29
Sana09.06.2023
Hajmi87.38 Kb.
#1465908
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   29
Bog'liq
Жамиятнинг фалсафий тахлили (2)

Ижтимоий бирликлар ва гуруҳлар. Ижтимоий бирликлар ва гуруҳлар ижтимоий тузилманинг муҳим элементи ҳисобланади. Улар кишиларнинг умумий ижтимоий белгилари мавжудлиги билан ажралиб турадиган бирлашмаларидир. Мазкур белгилар қаторига гуруҳ учун умумий саналган эҳтиёжлар ва манфаатлар, қадриятлар ва меъёрлар, турмуш тарзи, ижтимоий меҳнат тақсимотидаги ўрин ва улар билан боғлиқ ижтимоий роллар киради. Ижтимоий гуруҳ хусусияти ва типи унинг хулқ-атворини ва жамиятнинг ижтимоий кичик тизимидаги ўрнини ҳам белгилайди. Эҳтиёжлар ва манфаатларнинг бирлиги ижтимоий бирликлар ва гуруҳларни бирлаштирувчи асосий белги ҳисобланади. Мазкур эҳтиёжлар ва манфаатлар ижтимоий бирликлар ва гуруҳларнинг жамиятдаги мавқеи билан белгиланади. Ижтимоий бирликлар ва ижтимоий гуруҳлар ижтимоий бир жинслилик ва барқарорлик даражасига кўра фарқ қилади. Ижтимоий гуруҳларга таққослаганда ижтимоий бирликлар ижтимоий жиҳатдан турли жинслилиги ва ташкилий жиҳатдан мураккаблиги билан ажралиб туради. Ижтимоий бирликларга жумладан этник ва конфессионал бирликлар, экологик, сиёсий ҳаракатлар, спорт ёки ҳаваскорларнинг уюшмалари каби жамоат бирлашмалари мисол бўлиши мумкин.
Ижтимоий бирликлар ва гуруҳлар турли асосларга кўра таснифланади. Жумладан, катта ва кичик ижтимоий гуруҳлар фарқланади. Кичик гуруҳ аъзоларининг яқинлиги, алоқаларнинг мустаҳкамлиги, муносабатларнинг норасмийлиги, бевосита шахсий алоқалар ўрнатилгани, умумий қадриятлар ва хулқ-атвор қоидалари амал қилиши билан тавсифланади. Кичик гуруҳга корхона, муассасанинг меҳнат жамоаси, оила мисол бўлиши мумкин. Жамоа – умумий фаолият, манфаатлар ва хулқ-атвор қоидаларининг бирлиги белгисига кўра уюшган кичик ижтимоий гуруҳ (масалан, меҳнат, ўқув, ҳарбий, спорт жамоалари). Оила – жамиятнинг никоҳга ёки қон-қариндошликка асосланадиган муҳим институти. Оилавий муносабатлар насл қолдириш учун зарур шарт-шароитлар яратадиган ва болаларни тарбиялаш, уларга жамиятнинг маданий анъаналарини сингдиришга қулай замин ҳозирлайдиган шахслараро ўзаро алоқаларнинг норасмийлиги билан ажралиб туради. Оилавий муносабатлар қариндошлик алоқалари билангина чекланмайди: улар оила аъзоларининг бир-бири олдида ўзаро маънавий жавобгарлиги, биргаликдаги меҳнат ва туриш-турмуш ҳамда улар билан боғлиқ бўлган ва ҳуқуқ билан тартибга солинадиган мулкий муносабатлар билан мустаҳкамланади.

Download 87.38 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   29




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling