Фалсафа жамиятнинг фалсафий таҳлили
Download 87.38 Kb.
|
Жамиятнинг фалсафий тахлили (2)
- Bu sahifa navigatsiya:
- Этник бирликлар.
Катта ижтимоий гуруҳлар – тарихий ривожланиш жараёнида вужудга келадиган синфий, этник, ҳудудий, ижтимоий-сиёсий ва бошқа гуруҳлардир. Улар шахс ва жамият ҳаётида жуда муҳим рол ўйнайди.
Этник бирликлар. Этник бирликлар ижтимоий ҳаёт хўжалик, ҳудуд, тил, одатлар, анъаналар, расм-русумлар, эътиқодларнинг бирлиги белгисига кўра таркиб топадиган ва этник бирликларнинг ҳар хил турларини ташкил этадиган кишиларнинг айрим муайян-тарихий жамоалари доирасида кечади. Уруғ мазкур бирликларнинг илк шакли. У қон-қариндошлик белгисига кўра уюшган одамлар бирлашмаси бўлиб, ибтидоий жамоанинг асосий, ишлаб чиқарувчи ва этник бўғини ҳисобланган. Қабила икки ёки ундан ортиқ уруғнинг бир неча юздан бир неча минггача бўлган одамлардан иборат бирлашмасидир. Қабила умумий мулк, умумий бошқарув, туриш-турмушнинг умумий жиҳатлари ва айрим умумий хўжалик фаолиятига эга бўлган. Бир ҳудудда яшайдиган, умумий хўжалик фаолияти, тил, руҳият тарзининг хусусиятлари, туриш-турмуш, маданият ва ҳаёт тарзининг одатлар ва анъаналарда мустаҳкамланган баъзи бир жиҳатлари элат ва миллатни тавсифлайди. Аммо уларнинг ўртасида жиддий фарқлар ҳам мавжуд. Қабилаларнинг уюшмалари, аҳоли миграцияси, тилнинг яқинлиги элат вужудга келишининг омиллари ҳисобланади. Улар қон-қариндошлик, уруғдошлик алоқаларини бузувчи омиллардир. Аммо элатни бирлаштирувчи алоқалар ҳам анча шартлидир. Элатни ташкил этадиган қабилалар яшайдиган ҳудуд муҳим бирлаштирувчи асос ҳисобланади. Миллатнинг асосий ўзига хос хусусияти – муайян яхлит тузилмага бирлашган ва ассимиляциялашган элатларнинг фаол иқтисодий алоқалари негизида шаклланадиган моддий ва маънавий маданиятнинг ўзига хослиги. Миллатга уни ташкил этадиган элатлар учун умумий саналган тил; руҳият тарзининг умумийлиги; маданиятнинг ўзига хос жиҳатлари; шаклланган барқарор ҳаёт тарзи; анъаналар; тарихий тақдирнинг бирлиги ва ривожланган этник ўзликни англаш туйғуси мерос бўлиб ўтади. Маданий ривожланиш, тил, умуман миллий ўзига хослик муаммоларига миллатнинг таъсирчанлиги айни шу омиллар билан белгиланади. Download 87.38 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling