Falsafa tarixida rivojlanish haqidagi qarashlar evolyusiyasi. Rivojlanish bu


Download 58.86 Kb.
bet9/12
Sana20.11.2023
Hajmi58.86 Kb.
#1789571
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   12
Bog'liq
Falsafa shpargalka

Tafakkur qonunlari, ularning mazmuni va to‘g‘ri fikr yuritish uchun ahamiyati.
Тафаккур қонунлари юзаки қараганда субъектив қонунлардек бўлиб туюлса хам, аслини олганда, объектив мазмунга эгадир. Бу қонунлар хамма кишиларнинг фикр юритишида бир хил амал қилувчи умуминсоний қонунлардир. Уларни бузиш, алмаштириш, ўзгартириш, янгилаш мумкин эмас.
Айният қонуни
Бирор буюм ёки ходиса хақида фикр юритилганда уларга хос бўлган барча мухим белгилар, томонлар қамраб олинади. Предмет хақидаги фикр неча марта ва қандай холатларда такрорланишига қарамасдан доимий, ўзгармас ва қатъий мазмунга эга бўлади. Тафаккурга хос бўлган бу аниқлик хусусияти айният қонунининг мохиятини ташкил этади.
Айният қонунига кўра маълум бир предмет ёки ходиса хақида айтилган айни бир фикр айни бир мухокама доирасида айни бир вақтда ўз-ўзига тенгдир. Бу қонун формал мантиқ илмида « А-А дир» формуласи билан ифодаланади.
Нозидлик қонуни
Инсон тафаккури аниқ, равшан бўлибгина қолмасдан, зиддиятсиз бўлиши хам зарур. Зидиятсизлик инсон тафаккурига хос бўлган энг мухим хислатлардан биридир. Маълумки, объектив воқеликдаги буюм ва ходисалар бир вақтда, бир хил шароитда бирор хусусиятга хам эга бўлиши, хам эга бўлмаслиги мумкин эмас. Масалан, бир вақтнинг ўзида, бир хил шароитда инсон хам ахлоқли, хам ахлоқсиз бўлиши мумкин эмас. У ё ахлоқли, ё ахлоқсиз бўлади.
Нозидлик қонуни айни бир предмет ёки ходиса хақида айтилган икки ўзаро бир-бирини истисно қилувчи (қарама-қарши ёки зид) фикр бир вақтда ва бир хил нисбатда бирданига чин бўлиши мумкин эмаслигини, хеч бўлмаганда улардан бири албатта хато бўлишини ифодалайди. Бу қонун «А хам В, хам В эмас бўла олмайди» формуласи орқали берилади.
Учинчиси истисно қонуни
Учинчи истисно қонуни нозидлик қонунининг мантиқий давоми бўлиб, фикрнинг тўлиқ мазмунини қамраб олиб баён қилинган икки зид фикрдан бири чин, бошқаси хато, учинчисига ўрин йўқ эканлигини ифодалайди. Бу қонун «А В ёки В эмасдир» формуласи орқали берилади. Мулохазалар мантиғида бу қуйидаги формула орқали ифодаланади: рv . Бу формула қуйидагича ўқилади. р ёки р эмас.

Download 58.86 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling