Фалсафанинг предмети, мазмун ва моҳияти, жамиятдаги роли


Download 2.99 Mb.
bet6/13
Sana24.09.2023
Hajmi2.99 Mb.
#1687071
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13
Bog'liq
1- мавзуФалсафанинг мазмун-моҳияти презентация

Нарса ва ҳодисалардаги сон, ҳажм, даража каби томонларнинг муайянлиги миқдор деб аталади. Нарса ва ҳодисаларда миқдор турлича ифодаланади. Биринчи холатда миқдор бир ҳолатда сон тариқасида, иккинчи ҳолатда ўлчов даража тариқасида, учинчи ҳолатда эса нарса ва ҳодисаларнинг макондаги ўзаро муносабати (узунлиги, кенглиги, баландлиги) тариқасида ифодаланади.

Меъёр нарса ва ҳодисаларнинг миқдор ва сифат бирлигини қамраб олувчи чегарадир. Бошқача қилиб айтганда, сифат билан миқдорнинг бирлиги меъёр, дейилади. Меъёр нарса ва ҳодисаларнинг шундай муайянлигики, унинг бузилиши нарса ёки ҳодисанинг сифатининг ўзгаришига, унинг бошқа сифатга ўтишига, яъни бошқа нарса ва ҳодисага айланишига олиб келади.

Бир-бирини тақозо этувчи ва ўзаро бир-бирини инкор қилувчи томонлар ўртасидаги муносабат зиддият деб аталади. Худди шу зиддият қарама-қарши томонлар ўртасидаги кураш ва ривожланишнинг сабаби, манбаи бўлиб ҳисобланади.

Нарса ва ҳодисалардаги ўзаро ўхшаш томонлар бирлиги айният дейилади.

Тафовут нарса ва ҳодисалар томонларининг ҳар бирининг фарқ қилувчи жиҳатларининг ифодаланишидир.


Қарама-қаршиликлар бирлиги ва кураши қонуни.
Бу қонунга кўра ҳар бир нарса бир-бири билан узвий алоқада бўлган ва бири иккинчисини истисно этувчи қарама-қарши томонларга, кучларга эга. Бу қарама-қарши томон ва кучлар ўртасидаги кураш тараққиётнинг манбаини ифодалаб, эскининг йўқолиши ва янгининг пайдо бўлишига олиб келади.

Фалсафий категориялар.

Фалсафий категориялар.

Яккалик, хусусийлик ва умумийлик.

Алоҳида нарса ва ҳодисагагина хос бўлиб, бу нарса ва ҳодисани бошқа нарса ва ҳодисадан фарқ қилувчи, такрорланмайдиган, индивидуал белги ва хусусиятлар бирлиги яккалик дейилади.

  • Кўпчилик нарса ва ҳодисаларга хос бўлган ўзаро ўхшаш, бир хил, такрорланувчи белги ва хусусиятлар бирлигини акс эттирувчи тушунча умумийлик деб аталади.
  • Нарса ва ҳодисаларга хос махсус томонлар, хусу­сиятлар бирлиги хусусийлик категориясида ифодаланади.

Download 2.99 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling