Моҳият ва ҳодиса. - Моҳият ва ҳодиса.
Моҳият нарса ва ҳодисаларнинг ички, энг муҳим ўзаро боғланишлари, шу боғланишларнинг қонуний алоқадорликларини ифодалайди. Ҳодиса эса шу нарса ва жараёнларни ташкил этувчи томонлар, хусусиятлар ва боғланишларнинг намоён бўлиш шакли, моҳиятнинг ифодаланишидир. Масалан, ҳамма тирик мавжудотларнинг моҳияти улардаги модда алмашиш жараёни бўлмаса, тириклик жараёни — ҳаёт ҳам бўлмайди. Модда алмашиш жараёни бутун ҳаёт жараёнининг асосий моҳиятини ташкил этади. Лекин бу модда алмашув жараёни ҳар бир тирик организмда жуда хилма-хил кўринишларда содир бўлади. Бу кўринишлар — ҳодисалар. Бутун ва қисм. - Бутун ва қисм.
- Бутун — ўзаро диалектик алоқадорликда бўлган қисмлар, бўлаклар, томонлар, элементлар, компонентларнинг узвий бирлигидан иборат бўлган алоҳида нарса, ҳодиса, жараёндир. Масалан, бизни ўраб турган олам бир бутундир.
- Қисм эса шу бутунни ташкил қилган, унинг таркибидаги маълум бўлак, компонент, элементдир. Масалан, бир бутун оламнинг бир қисми табиатдир.
Мазмун ва шакл. - Мазмун ва шакл.
- Мазмун — нарса ёки ҳодисани айнан шу нарса ёки ҳодиса сифатида ифодаловчи жараёнлар, муҳим элементлар ва ўзгаришларнинг мажмуидан иборат.
- Шакл — мазмуннинг мавжудлик усулини, унинг структурасини, яъни тузилишини ифодаловчи, нарса ва ҳодисаларнинг ички ва ташқи томонларининг бирлигидан иборат.
- Мазмунни ташкил этувчи хусусиятлар, зиддиятлар, элементлар шаклсиз ифодаланмаганидек, уларнинг мавжудлик усули, структураси, тузилиши ҳам мазмунсиз намоён бўла олмайди.
- Демак, мазмун ва шакл муайян бир нарса ёки ҳодисанинг бир-бири билан диалектик алоқадор бўлган икки томонидир.
Сабаб ва оқибат. - Сабаб ва оқибат.
- Бир ҳодисадан олдин келиб, уни вужудга келтирган ҳодиса ёки ҳодисалар гуруҳи сабаб деб аталади.
- Сабабнинг бевосита ёки бавосита таъсири билан юз берадиган ҳодиса оқибат дейилади. Масалан, қўлларимизни бир-бирига ишқалаганимизда қўлларимиз қизийди. Бу ерда икки ҳодиса: ишқаланиш ва иссиқликнинг гувоҳи бўлиб турибмиз. Лекин бунда ишқаланиш иссиқликни келтириб чиқармоқда, яъни ишқаланиш иссиқликнинг пайдо бўлишига сабаб бўлмоқда. Демак, ишқаланиш сабаб, иссиқлик - оқибат бўлмоқда.
Do'stlaringiz bilan baham: |