Фалсафанинг предмети, мазмун ва моҳияти, жамиятдаги роли


Немис мумтоз фалсафасининг пайдо бўлишида И.Кант И.Г.Фихте, Ф.Шеллинг, Г.Гегель ва Л.Фейербахларнинг фалсафий қарашлари муҳим рол ўйнадилар


Download 2.99 Mb.
bet10/13
Sana24.09.2023
Hajmi2.99 Mb.
#1687071
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   13
Bog'liq
1- мавзуФалсафанинг мазмун-моҳияти презентация

Немис мумтоз фалсафасининг пайдо бўлишида И.Кант И.Г.Фихте, Ф.Шеллинг, Г.Гегель ва Л.Фейербахларнинг фалсафий қарашлари муҳим рол ўйнадилар.

Немис мумтоз фалсафасининг пайдо бўлишида И.Кант И.Г.Фихте, Ф.Шеллинг, Г.Гегель ва Л.Фейербахларнинг фалсафий қарашлари муҳим рол ўйнадилар.

Немис мумтоз фалсафасининг асосчиси XVIII аср немис буржуазиясининг мафкурачиси - бу Иммануиль Кант (1724-1804) дир.

Кантнинг фалсафий қарашларининг ривожи, асосан икки даврга бўлинади: биринчи даври - танқидий давргача бўлган фалсафий қарашлари (1770 йилгача); иккинчиси - «танқидий давр» ёки «транцендентал давр» фалсафий қарашлари. Танқидий давргача бўлган даврда Кант ёзган энг йирик асар – бу «Бутун умумий табиий тарих ва осмон механикаси назарияси» асари бўлиб, у асосан табиатшунослик фанларининг фалсафий муаммоларига бағишланган.

Неокантчилик фалсафаси Германияда XIX асрнинг 60-нчи йилларида пайдо бўлди. «Кантга қайтиш» чақириғи Отто Либман (1840-1914) томонидан унинг «Кант ва тақлидгўйлар» (1865) асарида янградики, унда Кант фалсафаси изчил идеалистик нуқтаи назардан талқин қилинган эди. Кантнинг фалсафий қарашлари бир қатор физиолог табиатшунослар бўлган Иоганн Мюллер (1801-1858) ва Герман Гельмкольц (1821-1894) лар томонидан қўллаб-қувватландики, улар ўз асарларида инсон сезгиларини ташқи таъсир этувчилар билан шартланган (Мюллернинг ташқи ҳис-туйғуларнинг махсус энергиялари деб аталган қонун) бизнинг сезги органларимизнинг асаб тузилиши ҳолати ёки ашёларнинг «белгилари» (Гельмгольцнинг иероглифлар назарияси) сифатида қараб чиқадилар; улар ашёларнинг ўзларини қанақалиги ва бизнинг ҳис-туйгуларимиз томонидан қандай қабул қилиниши ҳақида гапирмайдилар. Янги кантчиликнинг асосий йўналишлари Марбург ва Баден (ёки Фрейбург) мактабларидир. Марбург мактабининг асосчиси Герман Коген (1842-1918) эди. Бу мактабга Пауль Наторп (1854-1924), Эрнст Кассирер (1874-1945) ва бошқалар ҳам мансуб эдилар.


Download 2.99 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling