Фалсафанинг предмети, мазмун ва моҳияти, жамиятдаги роли


Янги позитивизмга мувофиқ илмий билимни икки табақага бўлиш мумкин: формал имлар (математика ва мантиқ) ва фактуал илмлар


Download 2.99 Mb.
bet12/13
Sana24.09.2023
Hajmi2.99 Mb.
#1687071
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   13
Bog'liq
1- мавзуФалсафанинг мазмун-моҳияти презентация

Янги позитивизмга мувофиқ илмий билимни икки табақага бўлиш мумкин: формал имлар (математика ва мантиқ) ва фактуал илмлар. Биринчи илмларда баён қилинган нарсалар таҳлилий ёки аналитикдирлар, яъни тажрибадан мустақил бўлиб, дунё ҳақида маълумотларга эга эмас. Уларнинг ҳақиқийлиги мантиқий жиҳатдан ифодаланиб, фақат уларни ташкил этган атамаларнинг маъносигагина боғлиқдир. Фактуал илмлар синтетик баёнотлар билан иш кўрганликларидан мазмунга эгадирлар ва воқей ҳодисаларга асосланадирлар. Улар тажрибавий «кузатиш гапларига» тенгдирлар.

Верификация қоидасига мувофиқ равишда янги позитивистлар барча метафизикани (анъанавий фалсафани) бемаъни деб эълон қиладилар. Янги позитивистга талқинда фалсафа фан тилининг мантиқий таҳлилига айланиб қолади. Унинг вазифаси фан тилини беъмани, «сохта илмий» гаплардан тозалашдир


Экзистенциализм. Экзистенциализм, ёки ҳаёт фалсафаси (лот. Exsistentia- ҳаёт) ХХ асрнинг биринчи ярмида пайдо бўлади. Экзистенциализмнинг энг кўзга кўринган вакиллари Карл Ясперс (1883-1969), Мартин Хайдеггер (1889-1976), Жан-Поль Сартр (1905-1980), Альбер Камю (1913-1960) эдилар. Диний (Ясперс) ва атеистик (Хайдеггер, Сартр, Камю) экзистенциализмни бир-биридан фарқ қиладилар.
Экзистенциализмнинг асосий мавзулари – инсон, ҳозирги дунёдаги унинг тақдири, танглик юз берган вазиятлардаги ҳатти-ҳаракати, эътиқод, озодлик, ҳаётнинг маъноси каби муаммолар эди. Экзистенциализмнинг келиб чиқиш шиори шундай эди: мавжудлик моҳиятдан олдин келади. Бошқача айтганда, «инсон аввало мавжуд бўлади, у учрашади, дунёга келади, ва фақат шундан кейингина шаклланади». Бу шундай маънони билдирадики, инсон олдиндан берилган табиатга эга эмас. Унинг қандайлиги, унинг мавжудлиги билан белгиланади.
«Герменевтика» атамаси шарҳлаш, талқин қилиш ва тушунтириш санъати сифатида қадимги дунё маданиятига бориб тақалади. Қадимги Юнон афсонасида худолардан хабар келтирувчи Гермес, кишиларга худоларнинг буйруқларини тушунтириб берар ва одамларнинг хоҳиш, иродалари ва илтижоларини Олимпга етқазар эди. герменевтикани назария сифатида шакллантириш Ф.Шлейермахер (1768-1834) ва В.Дильтей (1833-1911) асарларида ўз якунини топди.
ХХ асрнинг 20-нчи йилларидан бошлаб, ижтимоий-гуманитар фанларда структурализм (тузилиш) деб умумий ном олган ҳаракат бошланади. Унинг асосида ётган структурали услуб даставвал тилшуносликда (лингвистикадаги Прага, Копенгаген ва Йель структуралистик мактаблари) ишлаб чиқилган бўлиб, кейинчалик ижтимоий-гуманитар билимларнинг бошқа соҳаларида (адабиётшунослик, маданиятшунослик, руҳшунослик, жамитяшунослик, оғзаки ижод (фольклористика), эстетика, ирқшунослик (этнология) ва бошқаларда) ёйилди. Структурализм Францияда энг кўп даражада ёрқин намоён бўлди. Унинг асосий вакиллари К.Леви-Стросс, М.Фуко, Ж.Лакан, Р. Барт ва бошқалар эдилар.
Структурализмнинг асосий тушунчаси структура (тузилиш) бўлиб, унинг маъноси турли хил қайтадан тузишларда содир бўлиши мумкин бўлган таянч муносабатлар мажмуасини тушуниш эди. Ана шу турдаги хилма-хил таянч структураларни тилда, асабда, афсоналар, ижтимоий институтлар ва бошқа ижтимоий - гуманитар билимларда қидириб топиш структурализм услубининг асосида ётар эди.

Download 2.99 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling