Фалсафанинг предмети, мазмун ва моҳияти, жамиятдаги роли

Download 2.99 Mb.
bet11/13
Sana24.09.2023
Hajmi2.99 Mb.
#1687071
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   13
Bog'liq
1- мавзуФалсафанинг мазмун-моҳияти презентация

Неокантчилик фалсафаси Германияда XIX асрнинг 60-нчи йилларида пайдо бўлди. «Кантга қайтиш» чақириғи Отто Либман (1840-1914) томонидан унинг «Кант ва тақлидгўйлар» (1865) асарида янградики, унда Кант фалсафаси изчил идеалистик нуқтаи назардан талқин қилинган эди. Кантнинг фалсафий қарашлари бир қатор физиолог табиатшунослар бўлган Иоганн Мюллер (1801-1858) ва Герман Гельмкольц (1821-1894) лар томонидан қўллаб-қувватландики, улар ўз асарларида инсон сезгиларини ташқи таъсир этувчилар билан шартланган (Мюллернинг ташқи ҳис-туйғуларнинг махсус энергиялари деб аталган қонун) бизнинг сезги органларимизнинг асаб тузилиши ҳолати ёки ашёларнинг «белгилари» (Гельмгольцнинг иероглифлар назарияси) сифатида қараб чиқадилар; улар ашёларнинг ўзларини қанақалиги ва бизнинг ҳис-туйгуларимиз томонидан қандай қабул қилиниши ҳақида гапирмайдилар. Янги кантчиликнинг асосий йўналишлари Марбург ва Баден (ёки Фрейбург) мактабларидир. Марбург мактабининг асосчиси Герман Коген (1842-1918) эди. Бу мактабга Пауль Наторп (1854-1924), Эрнст Кассирер (1874-1945) ва бошқалар ҳам мансуб эдилар.

Неопозитивизм Янги позитивизм (неопозитивизм) ёки мантиқий эмпиризм – ХХ аср фалсафасида энг кўзга кўринган оқимлардан биридир. У позитивизм ривожида учинчи босқичдир. Фалсафий оқим сифатида янги позитивизм Вена тўгараги асосида 20-нчи 30-нчи йилларда шаклланди. Янги позитивизмнинг асосий вакиллари – Л.Витгенштейн (1889-1951), М. Шлик (1882-1936), Р.Карнап (1891-1970), О.Нейрат (1882-1945), Г.Рейхенбах (1891-1953), Б.Рассел (1872-1970), А.Айер (1910-1989) ва бошқалар эдилар.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   13

Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling