Фалсафанинг предмети, мазмуни ва жамиятдаги роли


Дунёқарашда шахснинг роли


Download 68.94 Kb.
bet2/9
Sana14.12.2022
Hajmi68.94 Kb.
#1006299
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
doston

Дунёқарашда шахснинг роли. Ақл пайдо бўлиши билан инсон ўзини фикрловчи мавжудот сифатида англай бошлайди, унда ўз «мени» ва ўзгалар ҳақида тасаввури шаклланади ва ривожланади. Шу тариқа у ўзини ва ўзини қуршаган борлиқни англайди, ўзи ва бошқа одамларни, ўзи ва ташқи муҳитни фарқлайди, илгари ўзига маълум бўлмаган дунёнинг янги ва янги жиҳатларини идрок этади. Бундай қарашлар инсоннинг ўзи ва ўзини қуршаган борлиқ ҳақидаги тасаввурлари мажмуи сифатида шаклланадиган дунёқараш негизини ташкил этади. Бунда инсон ўзига маъқул ва номаъқул нарсаларни фарқлайди, баҳолар беради, устуворликлар тизимини яратади ва муайян мақсадларга эришишда тегишли тарзда иш кўради.
Шундай қилиб, дунёқарашда билиш, қадриятларга муносабат ва хулқ-атворни белгилаш функциялари мужассамлашади.
Дунёқарашнинг тарихий шакллари. Турли даврлар билишни янада теранлаштирди ва инсон дунёқарашини кенгайтирди. Шунга мос равишда оддий (эмпирик) дунёқараш ҳам бойиб борди, унинг негизида ўзини ўзи ташкил этиш қонунларига мувофиқ янада мураккаброқ тузилмалар аста-секин шаклланди ва бу пировард натижада дунёқарашнинг алоҳида шакллари ёки, тарихий типлари фарқланишига олиб келди. Уларнинг энг муҳимлари миф, дин, фалсафа ва фандир.
Тарихан дунёқарашнинг дастлабки шакллари миф ва дин фалсафа ва фан бўлиб, бу ҳол инсоният тадрижий ривожланишининг умумий мантиқи билан муштаракдир. Кўникмалар, тажриба ва оддий билимлар тўпланишига қараб, нафақат уларни авлоддан авлодга ўтказиш муаммоси юзага келган, балки ибтидоий одамларнинг дунёқараши ҳам мураккаблашиб борган. Бу дунёқараш ривожланишининг муайян босқичида, тўпланган билимларнинг «юқори босқичига» етилгач, бошқа ҳар қандай мураккаб тизимда бўлганидек, дунёқарашда ҳам ўзини ўзи ташкил этиш қонунлари амал қила бошлаган.
Ибтидоий одамларнинг анча ривожланган дунёқарашида ўзини ўзи ташкил этиш қонунларига мувофиқ айни шундай тартиблилик даставвал миф ҳамда диннинг илк шакллари кўринишида вужудга келди.
Мифологик дунёқараш. «Миф» тушунчаси юнонча mythos сўзидан келиб чиққан бўлиб, афсона, ривоят деган маънони англатади. Миф – бу турли халқларнинг дунёнинг келиб чиқиши, табиат ҳодисалари, фантастик мавжудотлар, худолар ва қаҳрамонларнинг ишлари ҳақидаги тасаввурини ифодаловчи муайян тарзда тизимга солинган дунёқарашдир.
Мифда билимлар, диний эътиқодлар, маънавий маданиятнинг турли элементлари, санъат, ижтимоий ҳаёт куртаклари бирлашган бўлиб, шу тариқа ибтидоий одамлар дунёқараши маълум даражада тартибга келган, уларнинг дунё ҳақидаги қарашлари эса муайян тизимга солинган. Мазкур тизимга солишнинг муҳим шакллари эпос, эртаклар, афсоналар, ривоятлар бўлиб, мифлар аввало улар орқали ифодаланади. Шу тариқа тўпланган билимлар ва тажриба кейинги авлодларга ўтиши ҳам таъминланади.
Мифология (мифлар мажмуи сифатида) қадимги одамлар дунёқараши билангина узвий боғлиқ эмас. Оддий онгда яшайдиган дин, фалсафа, сиёсат, санъатда аниқ-равшан ёки пардаланган кўринишда мавжуд бўлган мифлар бугунги кунда ҳам (ким учундир кўпроқ, ким учундир камроқ даражада) одамлар ҳаёти ва ижодида фаол рол ўйнаб, ҳар қандай инсон дунёқарашининг таркибий қисми бўлиб қолмоқда. Жамиятнинг ахборотлашуви жадал суръатларда ўсиб бораётган шароитда миф телевидение, радио, вақтли матбуот, ҳозирги сайлов технологиялари воситасида баъзан ижтимоий онг билан манипуляция қилиш, олдиндан белгиланган жамоатчилик фикрини шакллантириш воситаси сифатида қўлланилмоқда.

Download 68.94 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling