Фалсафанинг предмети, мазмуни ва жамиятдаги роли


Download 68.94 Kb.
bet4/9
Sana14.12.2022
Hajmi68.94 Kb.
#1006299
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
doston

Фалсафий дунёқараш. Милоддан аввалги VII-VI асрларга келиб асосан миф ва дин таъсирида одамлар дунёқараши нафақат кенгайди, балки анча мураккаблашди. У абстракт назарий фикрлаш қобилияти ва (тўпланган билимлар кўринишида) реал асосларга эга бўлиши натижасида ўз ривожланишининг бутунлай янги даражасига кўтарилди. Бунга, ҳеч шубҳасиз, меҳнат тақсимотига олиб келган ривожланган ижтимоий-иқтисодий муносабатлар, маълум миқдорда ортиқча мавжудлик воситалари, бўш вақтнинг пайдо бўлиши ҳам имконият яратди. Буларнинг барчаси муайян шахслар доирасига интеллектуал фаолият билан профессионал даражада шуғулланиш имконини берди.
Шундай қилиб, тахминан 2500 йил муқаддам дунёқарашнинг учинчи шакли – фалсафа пайдо бўлиши учун зарур шарт-шароит Европа ва Осиёда деярли бир вақтда юзага келди. Дунёқарашнинг аввалги шакллари – миф ва диндан фарқли ўлароқ, фалсафа дунёни эътиқод ва туйғуларга таяниб эмас, балки ақл ва билимларга таянган ҳолда тушунтиради.
Фалсафанинг предмети. Энди «Фалсафа нимани ўрганади?», деган саволни беришимиз мумкин. Инсонда билишга қизиқиш уйғотадиган, мифология, дин ёки фан жавобларидан қониқмаган инсоннинг ўзига маълум билимлар ва тажрибага, муайян эътиқод, ишонч ва интуицияга таянган ҳолда оқилона асосланган жавоблар беришга ҳаракат қиладиган, саволлар туғдирадиган ҳар қандай объектив ва субъектив борлиқ фалсафанинг предмети ҳисобланади. . Бошқача айтганда, инсон ўз қизиқиши объекти ҳақида муайян тасаввур ҳосил қилиш мақсадида савол беришга асос бўлиши мумкин бўлган ҳамма нарса фалсафанинг предметидир. Шу муносабат билан у ёки бу одамнинг фалсафий қарашлари ҳақида ва ҳатто унинг фалсафаси тўғрисида сўз юритиш мутлақо ўринли бўлади ва бунга биз кундалик ҳаётда тез-тез дуч келамиз.
Фалсафий билимнинг тузилиши. Фалсафа ўз шаклланиши ва ривожланишининг қадимги давридаёқ, табиат, инсон, жамият ва маънавиятни, шунингдек сабабий боғланишлар, қонунлар ва шу кабиларни билиш соҳасида юксак натижаларга эришди ва оқилоналик нуқтаи назаридан одамларнинг дунё ҳақидаги умумий тасаввурига айланди. Аммо оламнинг чексиз даражада ранг-баранглиги ва серқирралиги туфайли ўша даврдаёқ парчаланмаган фалсафий билимлар ва тасаввурлардан айрим бўлимлар ажралиб чиқа бошлади, вақт ўтиши билан ривожланиб, анча аниқ шакл-шамойил касб этди ва янги билимлар билан тўлдирилди. Пировард натижада улар фалсафий билимнинг тузилишини (структурасини) ташкил этди.
Қуйидагилар фалсафий билимнинг муҳим таркибий қисмлари ҳисобланади:

  • онтология – мавжудлик, борлиқ ҳақидаги билим;

  • гносеология (бошқа бир терминологияга кўра – эпистемология) – билиш назарияси;

  • ижтимоий фалсафа – жамият ҳақидаги таълимот;

  • этика – ахлоқ ҳақидаги таълимот;

  • аксиология - қадриятлар ҳақидаги таълимот;

  • фалсафий антропология – инсон ҳақидаги таълимот ва бошқалар.

Фалсафий муаммолар моҳиятини тушуниб етиш, уларнинг энг муҳимларини аниқлаш ва ниҳоят, фалсафий билимлар билан ошно бўлиш – кўрсатилган бўлимларни синчиклаб ўрганиш, бунда уларга яхлит бир бутуннинг таркибий қисмлари сифатида ёндашиш демакдир. Пировардида биз фалсафанинг ўзига хос тили, ўз ёндашувлари ва методлари, ниҳоят, табиат, жамият ва тафаккурга оид энг муҳим алоқалар, хоссалар ва қонунларни ўзида акс эттирувчи умумий тушунчалар – категориялар тизими вужудга келганининг гувоҳи бўламиз. Бунда фалсафадаги ҳар бир бўлим ёки йўналиш ҳам ўз тушунчалар аппаратига, яъни билимнинг фақат шу соҳасига хос бўлган ва унинг асосий моҳиятини ёритиб берадиган категориялар тизимига эгадир.

Download 68.94 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling