Фалсафанинг предмети, мазмуни ва жамиятдаги роли


Дунёқарашни шакллантириш функцияси


Download 68.94 Kb.
bet6/9
Sana14.12.2022
Hajmi68.94 Kb.
#1006299
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
doston

Дунёқарашни шакллантириш функцияси. Фалсафанинг, дунёқарашни шакллантириш функцияси, инсоннинг дунёга муносабати, унинг ўз-ўзини ва ўзини қуршаган борлиқни тушуниши, шунингдек турли воқеалар, ҳодисаларни ва ўз бурчини қандай талқин қилиши аввало ва бевосита унинг дунёқарашига боғлиқ бўлади. Юқорида кўрсатиб ўтилганидек, инсон дунёқарашида эътиқодлар ва билимлар, туйғулар ва эмоциялар, оқилоналик ва иррационаллик, тажриба, интуиция ва ҳоказолар чамбарчас боғланади. Айни шу сабабли фалсафасиз дунёнинг яхлит манзарасини яратиш мумкин эмас, чунки «доноликни севиш» саналадиган, «ҳамма нарсага аралашадиган» фалсафагина дунёқарашнинг ўзаро боғланмаган турли «парчалари»ни бирлаштириб, шу тариқа одамларнинг бутун борлиққа нисбатан умумий, изчил ва мантиқан тўғри муносабатини яратиш имконини беради. Бунда фалсафа айрим икир-чикирлар, аҳамиятсиз тафсилотларни мавҳумлаштиради ва умумий алоқаларга, турли нарсалар ва ҳодисалар хоссаларининг бирлигига эътиборни қаратади ва шу тариқа ўзининг бош функцияси – дунёқарашни шакллантириш функциясини бажаради.
Фалсафанинг интегратив функцияси фан билан чамбарчас боғлиқ. Реал борлиқнинг янги ва янги объектлари ва ҳодисалари инсон назарий тадқиқотлари соҳасидан ўрин олиши, шунингдек илгари маълум даражада англаб етилган нарсалар ва ҳодисаларни янада чуқурроқ ўрганишга бўлган эҳтиёж илмий билим ўз ривожланишининг дастлабки босқичларидаёқ табақаланишига туртки беради. Бунинг натижасида айрим фанлар пайдо бўлиб, улар нафақат ўз тадқиқот объекти ва предметини ажратди, балки ўзининг фақат мазкур фанга хос бўлган тили, кагегориялар аппарати ва ҳоказоларни яратди. Аммо бу йўлда жиддий хавф ҳам мавжуд бўлиб, у шундан иборатки, фанларнинг ажралиши натижасида улар ўртасидаги алоқалар сусаяди, улар мураккаб комплекс вазифаларни ечишда фаол ўзаро алоқа қилиш қобилиятини йўқотади. Қарама-қарши жараён – илмий билимларнинг интеграциялашуви ва у ёки бу муаммоларни ечиш учун куч-ғайратни бирлаштириш жараёни бу хавфнинг олдини олиш имконини беради.
Мураккаб комплекс муаммоларни тадқиқ этувчи ҳозирги замон фанида баъзан айрим илмий фанларнинг вакиллари бошқа фанларнинг вакилларини фақат улар турли тилларда, яъни ҳар бири ўз фанининг тилида гапиргани боис тушунмайди. Бу жиҳатдан фалсафа улар учун амалда боғловчи бўғинга, бирлаштирувчи асосга айланади, чунки у ўз таҳлилида фанлараро мулоқотга ва мазмуни айни бир контекстда турли фанлар томонидан қабул қилинадиган ва қўлланиладиган фундаментал тушунчаларни яратишга қараб мўлжал олади.
Мураккаб объектларни комплекс тадқиқ қилишда ҳар бир муайян фан ўз предметидан келиб чиқади. Бу предмет доираси унга ўрганилаётган объектни яхлит кўриш, унинг алоқаларини аниқлаш имконини бермайди. Бу вазифани ҳал қилишга ҳам фақат фалсафа қодир бўлиб, у бутун вазиятни яхлит кўриш имконини беради ва бу жиҳатдан нафақат фанлар ўртасида, балки инсон фаолиятининг айрим жабҳалари, масалан, ўтказилаётган тадқиқотлар бевосита ёки билвосита боғлиқ бўлиши мумкин бўлган ҳуқуқий, сиёсий, ахлоқий фаолият ўртасида ҳам боғловчи бўғин ҳисобланади.
Фалсафа ва фан. Фалсафа нафақат фан, балки ижтимоий ҳаётнинг бошқа, чунончи: иқтисодий, сиёсий, ижтимоий, ҳуқуқий, илмий жабҳалари, санъат ва шу кабилар билан ҳам узвий боғлиқ. Биз фалсафа ва фан муносабатларининг генезиси ҳақида уларнинг бирлиги ва фарқларини аниқлаш мақсадида сўз юритамиз. Мазкур масалани муфассалроқ ўрганишга киришар эканмиз, аввало кўрсатилган тушунчаларнинг асосий маънолари ва мазмунларини аниқлаб оламиз.

Download 68.94 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling