- Ҳозирги Ғарб ноклассик фалсафаси муайян яхлитлик, бирликни, ифода этувчи фалсафий тафаккур шаклланишининг ўзига хос босқичидир. Унда айрим асосий йўналишлар – позитивизм, неопозитивизм, структурализм ва ҳоказолар фарқланади.
- Позитивизм сохта билимдан ҳақиқий билимни ажратишга ҳаракат
- қилувчи ижобий билимнинг фалсафий доктринасини англатади.
- Бундай ижобий билимлар айрим фанларни билиш билан
- тенглаштирилади: позитивизмга дунёқараш муаммола-
- рини ўз ичига олувчи анъанавий фалсафага нисбатан ўта
- салбий муносабат хосдир.
- Позитивизмнинг биринчи тарихий шакли XIX асрнинг 30-40-йил-
- ларида вужудга келган. Унга француз файласуфи О.Конт асос солган.
- Неопозитивизм метафизик фаразларни аниқлаш ишида верификация
- тамойили муҳим аҳамият касб этишини таъкидлаган. Бироқ бу тамойил
- ўзини оқламади, чунки у фан тузилиши ва динамикасига мос келмасди.
- Верификация тамйилига қарши қуйидаги эътирозлар мавжуд:
- Фанда тажрибада синаш мумкин бўлмаган билимлар ҳанузгача мавжуд.
- Бироқ уларни кейинчалик, кузатиш ва эксперимент техникаси ривожлан-
- ганидан сўнг текшириш имконияти пайдо бўлиши мумкин. масалан,
- О.Конт осмон жисмларининг кимёвий таркиби ҳақидаги масалани мета-
- физик масала деб ҳисоблаган. У мазкур масаланинг ечимини топиш мум-
- кин эмаслигини қайд этган. Конт вафотидан сўнг орадан икки йил ўтгач
- спектрал анализ пайдо бўлди ва унинг ёрдамида осмон жисмларининг
- кимёвий таркиби аниқланди.
Do'stlaringiz bilan baham: |