Фан: автомобиль транспортида ахборот технологиялари маърузачи: к.ў. С. С. Ражапова


Download 1.75 Mb.
bet2/9
Sana10.02.2023
Hajmi1.75 Mb.
#1183430
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
8,9-маъруза-4 соат

Светофорларни бошқаришнинг интеграллашган тизимлари (Urban Traffic Control - UTC) ва индивидуал транспорт воситалари учун ахборот тизимлари (Traffic Information System – TIS) учун зарур интеграция, шаҳар тизимининг уч даражали архитектурасидан фойдаланиш орқали таъминланган.

  • Светофорларни бошқаришнинг интеграллашган тизимлари (Urban Traffic Control - UTC) ва индивидуал транспорт воситалари учун ахборот тизимлари (Traffic Information System – TIS) учун зарур интеграция, шаҳар тизимининг уч даражали архитектурасидан фойдаланиш орқали таъминланган.
  • Ҳар бир қатлам ўзининг интеллекти билан ажралиб туради ва қатъий белгиланган интерфейсга эга, бу интерфейс биргина архитектура учун тегишли бўлмай, бошқа тизимларга ҳам тегишли стандарт интерфейсдаи, яъни, TISга ҳам таъллуқли. UTC, TIS ва транспорт жараёнлари ўртасидаги ахборот оқимлари нуқтаи-назаридан қараладиган бўлса, ўзаро алоқанинг тўртта даражасини ажратиш мумкин (10.1-расм). Бошқариш стратегиялари ишлатилаётган даражадан келиб чиқиб белгиланади.

10.1-расм. UTC ва TIS ни бошқариш учун интеграция босқичлари.

0-даражадан фойдаланилган ҳолларда иккала тизим бир-бирига боғлиқ бўлмаган ҳолда ишлайди. Бу вазиятда билвосита ўзаро алоқа бошқарилаётган транспорт оқими орқали мавжуд бўлади.

  • 0-даражадан фойдаланилган ҳолларда иккала тизим бир-бирига боғлиқ бўлмаган ҳолда ишлайди. Бу вазиятда билвосита ўзаро алоқа бошқарилаётган транспорт оқими орқали мавжуд бўлади.
  • Бир тарафлама ахборот оқими, одатда, 1-даражада таъминланади. Маълумотларни узатишни ва етакчи (мастер) бўлишни UTC тизими сингари TIS тизими ҳам бирдек бажаради. Етакчи элеменг, кўпинча булар светофорларни бошқариш қурилмалари бўлиши мумкин, кейинчалик мустақил ишлайди. Бўйсунувчи тизим (slave) ўз бошқариш алгоритмларида ахборотни тайёрлашда, одатда, етакчи алгоритмлар билан мувофиқлаштирилган маълумотлардан фойдаланади.
  • 2-даража UTC ва TIS тизимлари ўртасида икки тарафлама маълумот алмашишни таъминлайди. Иккала тизим алоҳида фаолият юритади, бироқ, улар бошқарув стратегияларини ҳамкорликда йўналтиради. Бу даража, техник воситалар ва дастурий таъминот нуқтаи-назаридан, энг мақбули ҳисобланади.
  • Охирги имкониятга (3 даража), иккала тизим учун ягона дастурий таъминот ва бошқарув самарадорлигини ошириш стратегияларини қўлловчи, иккала тизимни бир бутун тизимга бирлаштириш киради. Камчиликлари сифатида, тизимни яратишга кетадиган ҳаражатларнинг ортиши ва унинг ўзгаришлари ва кенгайтиришлар билан боғлиқ бўлган муаммоларни кўрсатишимиз мумкин.

Download 1.75 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling