4. Транспорт воситасининг ҳаракатдаги вазни назорати. - Транспорт воситаларининг уларни тўхтатмасдан туриб вазнини ўлчаш технологияси (Wеigh-In-Mоtiоn: WIM) – телематиканинг намунавий иловаси бўлиб, у ўз иш фаолиятида бошқариладиган йўл белгилари билан бирга мукаммал датчиклар ва алоқа ускуналаридан биргаликда фойдаланади.
- Транспорт воситаларининг вазнини статик ўлчаш вақт нуқтаи-назаридан иложсиздек туюлади. Асосий йўлда (10.2-расм), вазнни ўлчаш жойидан олдин, юк машиналарининг вазнни ўлчаш жойига бурилишлари ҳақида ахборот берувчи ахборот таблоси ўрнатилади. Бу буйруқни барча транспорт воситалари бажарганлигини назорат қилиш учун тармоқланишдан кейин бир жуфт индукция тугунлари ўрнатилади, бу тугунлар юк машинасини идентификация қилади ва тегишли равишда берилган буйруққа бўйсунмаганлиги ҳақида огоҳлантиради.
10.2-расм. Транспорт воситасининг ҳаракатдаги вазни назорати кўриниши.
Тармоқланиш чизиғида вазнни ўлчаш датчиклари ўрнатилган, бунда, бошқариладиган йўл белгилари ёрдамида тезлик талаб даражасидаги қийматга келтирилади. Агар транспорт воситасининг вазни руҳсат этилган қийматдан ошмаса уни асосий йўлга йўналтирилади. Акс ҳолда, уни ўнг томонга, қонунбузарликни инспектор иштирокида ҳал қилиш учун автотураргоҳга йўналтирилади.
Назорат саволлари: - Шаҳарларда ва автомагистралларда тирбандликларни чегаралашда ахборот тизимларини қўллаганда қандай самара беради?
- Светофорларни бошқаришнинг интеграллашган тизимларига (Urban Traffic Control - UTC) тавсиф беринг.
- Индивидуал транспорт воситалари учун ахборот тизимларига (Traffic Information System – TIS) тавсиф беринг.
- UTC ва TIS ни бошқариш учун интеграция даражаларини тавсифланг.
- Аҳолининг мобиллашувида ва қатнов маршрутини танлашда ахборотларни ўз вақтида етказиб беришнинг ахамияти ҳақида тўлиқ тавсифланг.
- Транспорт ахборотларини тарқатишда Интернет глобал тармоғининг роли қандай?
- EFC (Electronic Fee Collection) электрон тўлов тизимининг асосий функциялари ва ишлаш принципи қандай?
- Транспорт воситаларини тўхтатмай туриб, унинг оғирлигини аниқлаш технологиялари (Wеigh-In-Mоtiоn: WIM) иш жараёни нималардан иборат?
Эътиборингиз учун рахмат!
Do'stlaringiz bilan baham: |