Фан: автомобиль транспортида ахборот технологиялари маърузачи: к.ў. С. С. Ражапова


Download 1.75 Mb.
bet4/9
Sana10.02.2023
Hajmi1.75 Mb.
#1183430
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
8,9-маъруза-4 соат

Алгоритмлар таркибига, трассанинг оптималлаштиришда муҳим мезон бўлиб ҳисобланувчи, алоҳида йўналиш чизиқларидаги юкламани ўлчаш датчикларидан ва сигналлардан олинган қийматлар киради. Бундай вазиятда транспорт воситаси транспорт оқимининг актуал ва прогноз қилинган ҳолатидан келиб чиқиб, кўпроқ мос келадиган трассаларга гуруҳланиб йўналтирилади.

  • Алгоритмлар таркибига, трассанинг оптималлаштиришда муҳим мезон бўлиб ҳисобланувчи, алоҳида йўналиш чизиқларидаги юкламани ўлчаш датчикларидан ва сигналлардан олинган қийматлар киради. Бундай вазиятда транспорт воситаси транспорт оқимининг актуал ва прогноз қилинган ҳолатидан келиб чиқиб, кўпроқ мос келадиган трассаларга гуруҳланиб йўналтирилади.
  • Светофор сигналлари ёрдамида транспорт воситалари тўхтатилади, “Максимал тезликни чеклаш” бошқариладиган йўл белгилари ёрдамида эса уларнинг тезлиги чегараланади.
  • Ҳайдовчига яна бошқача, яъни, унга ўзи ҳаракатланаётган трассадаги транспорт муаммолари ҳақида ахборот етказиш ва уни хавфдан бартараф этиш орқали таъсир кўрсатиш мумкин. TFIS (Traffic Flow Information System) тизими ҳайдовчига оператив ахборот узатиш қурилмалари орқали узатиладиган ахборотлар ёрдамида транспорт оқимларини бошқаришга асосланган. Амалиётда, қоидага кўра, йўл ёқасида жойлаштирилган ахборот дисплейлари ёки йўлнинг барча кесимларини қамраб олувчи порталлар назарда тутилади.

Ахборот дисплейларига чиқариладиган матнли ахборот ҳар доим автоматик тарзда бошқарув марказида генерация қилиниши лозим, шунингдек, у шаҳар ҳаракатни бошқариш тизимининг ажралмас қисми ҳисобланади. Матнларни генерацияловчи алгоритмларнинг асоси бўлиб, йўл тармоғининг бир неча нуқтасида ўлчанадиган транспорт параметлари ҳисобланади. Кўп ҳолларда, бу алгоритмлар махсус усулларга ёки эксперт тизимларига асосланган.

  • Ахборот дисплейларига чиқариладиган матнли ахборот ҳар доим автоматик тарзда бошқарув марказида генерация қилиниши лозим, шунингдек, у шаҳар ҳаракатни бошқариш тизимининг ажралмас қисми ҳисобланади. Матнларни генерацияловчи алгоритмларнинг асоси бўлиб, йўл тармоғининг бир неча нуқтасида ўлчанадиган транспорт параметлари ҳисобланади. Кўп ҳолларда, бу алгоритмлар махсус усулларга ёки эксперт тизимларига асосланган.
  • Транспорт оқимларининг хусусиятларини қониқарли даражада тавсифлаш учун икки параметрни ўлчаш кифоя қилади, булар, интенсивлик ва тезлик ёки детекторларнинг бандлик даражаси. Ўлчаш орқали олинган қийматлар, масалан, транспорт интенсивлигини баҳолайдиган, 1 – 5 даражалар, автоматик классификаторларга тушади. Бу усулнинг натижасида берилган соҳадаги транспорт оқимининг реал макон ва вақтдаги модели акс этади. Бошқарув стратегиясининг муҳим таркибий қисми бўлиб, транспорт тармоғида ривожланиб бораётган жараённи етарлича аниқ прогноз қилиш ҳисобланади.

Download 1.75 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling